NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Кўп шоколад ейишнинг зарари йўқми? 16:27 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

— Ширинликлар савдоси билан шуғулланганим боис кун давомида шоколад, конфетларни кўп истеъмол қиламан. Асли кичиклигимдан ширинликка ўчман. Бироқ бу одатнинг соғлиққа зарари бор, дейишади. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Батафсил
Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди. (Видео) 10:08 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб борди. 
 

Батафсил
«Ёшлар уйлари»ни бериш тартиби ўзгарди 08:59 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шунингдек, Ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил фаолият кўрсатган бўлса, Тавсиянома навбатсиз бериладиган бўлди»,

Батафсил
Оққон хасталигига қарши янги дори воситаси яратилди… 03:06 18/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Олимлар оққон билан хасталанган 63 нафар беморда дорини синаб кўришганди.

Батафсил
Америка Шимолий Кореяни ер билан яксон қилишга тайёр… 02:46 18/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шимолий Корея дунёга хавф солишда давом этяпти. Лекин бир ҳақиқатни билиб қўйса ёмон бўлмасди. Америка бу давлатни ер билан яксон қилишга тайёр…

Батафсил

БАЙРАМГА БАЙРАМЛАР УЛАНДИ

Сентябрь 04
17:42 2017

Наманган вилояти аҳолиси ҳам халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами – Мустақиллик кунини ўзгача шукуҳ ва тантана билан нишонлади. Байрам куни вилоят марказидан тортиб олис қишлоқларгача оммавий сайиллар, концерт ва томошалар бўиб ўтди. Ўтказилган тадбирларнинг иштирокчилари якдиллик билан бундан йигирма олти йил аввал Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилганлиги улкан аҳамиятга эга воқеа бўлганлигини якдиллик билан қайд этдилар.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, Наманган давлат университети ректори Абдусалом Умаров:

 - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида таъкидлаганидай, “Биз бугун халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олган, истиқлол йилларида босиб ўтган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли йўлимизни сарҳисоб қилар эканмиз, тарихан қисқа бир даврда ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал этиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш, миллий давлатчилигимизни, азалий қадрият ва урф-одатларимизни, муқаддас динимизни тиклаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритганимизни фахр билан тилга оламиз”. Маърузада  иқтисодиётимизни модернизация ва диверсификация қилиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва шу тариқа жаҳон бозорида муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллашга асосий эътибор қаратмлаётганлиги ҳақидаги фикр Наманган вилоятида қўшалоқ байрам – Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайити арафасида оширилган бунёдкорлик фаолиятида ҳам ўз аксини топди.

Буни август ойининг охирги кунларида янги ишдаб чиқариш қувватларини, ижтимоий соҳа объектларини ишга туширишга бағишланган бир қатор тантаналар бўлиб ўтганлиги тасдиқлаб турибди. Масалан, Наманган шаҳрининг ўзида тўртта янги корхона иш бошлади. Улардан бири 2009 йилдан буён тикувчилик саноати йўналишида муваффақиятли фаолият юритиб, ички ва ташқи бозорда ўз ўрнини эгаллаган “Текстиль либос” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 110 киши ишлайдиган янги фабрикадир.  2 миллион доллар маблағ сарфлаб барпо жтилган корхонада 300 дан зиёд замонавий тикув машинаси тўла қувват билан ишга туширилгач, йилига 200 минг  дона экспортбоп кийим-кечаклар  тайёрлаш имконияти яратилади.

 Байрам арафасида Самарқанддаги “8 Март” масъулияти чекланган жамиятингнг  Наманган филиали очилишига бағишланган тантанали маросим ҳам бўлиб ўтди.  Мазкур корхонада Япония, Туркия ва Германиядан келтирилган замонавий технологиялар асосида ишлайдиган 280 тикув дастгоҳи ўрнатилган. Уларда йилига 2 миллион донадан ортиқ  трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Лойиҳани амалга ошириш туфайли 400 янги иш ўрни яратилди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдували Мавланов:

 -  Истиқлол айёми арафасида вилоятнинг шаҳар ва туманларида қатор оилавий поликлиникалар ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари биноларини қайта таъмирлаш  ниҳоясига етказилди. Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилди. Мавжуд 211 та қишлоқ врачлик пунктлари ўрнида 62 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 75 та қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида уларнинг хизмат кўрсатиш вақти эрталаб соат 8 дан кечқурун соат 20 гача узайтирилди. Қишлоқ оилавий поликлиникаларида умумий амалиёт шифокорлари билан бирга олтита тор соҳа мутахассислари, жумладан, педиатр, терапевт, гинеколог, хирург, стоматолог, УТТ врачи фаолияти йўлга қўйилди.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари биноларини ҳам қайта таъмирлаш ва имкониятларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Наманган шаҳридаги 10-оилавий поликлиниканинг ўзида қайта таъмирлаш учун 1,5 миллиард сўмдан ортиқ бюджет ва ҳомийлар маблағи сарфланди. Бу билан  55 минг кишига тиббий хизмат кўрсатадиган масканда энг такомиллашган технологияларни қўллаш имконияти туғилди.  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази -  «УзМедИнфо» ҳамда вилоят ҳокимлиги компютерлаштириш маркази билан биргаликда ушбу поликлиникада «Электрон поликлиника» автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилди. Ушбу тизим орқали беморларнинг тиббий карталари электронлаштирилиб, ягона электрон рўйхатга олиш ва Интернет тармоғи орқали тўғри-тўғри шифокор қабулига ёзилиш имконияти яратилди.

Қисқаси, ана шундай халқ манфаатлари йўлидаги кенг бўламли бунёдкорлик тадбирлари аҳолининг байрамона кайфиятини янада кўтарди, одамларда мамлакатимизни ҳар томонлама модернизация қилиш, таркибий ўзгаришлар ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишларга одамларнинг ишончини янада мустаҳкамлади.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби.

 

 

Мавзуга оид

  1. Овоз бериш байрамга айланди

    Попнинг олис Гулистон қишлоғи бугун обод гўшаларнинг бири.

    2016-12-04 17:44:01193

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz