NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Беғараз донорлик акцияси: меҳрга муҳтож болаларга қон берайлик!

Ноябрь 30
19:40 2018
Шу йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази гематология бўлимида беғараз донорлик акцияси ўтказилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ташкил этилаётган мазкур хайрли акция соат 8:00дан 18:00 га қадар “Ирвадон” даҳасида жойлашган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази гематология бўлимида бўлиб ўтади.
 
Тадбирни ўтказишдан кўзда тутилган асосий мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.
 
Шу ўринда, донорлик тартиби бўйича қуйидагиларни эслатиб ўтилади:
 
18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
 
1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
 
Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
 
Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
 
Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
 
Азиз юртдошлар, ушбу хайрли акцияда фаол иштирок этиб, меҳру эътиборга муҳтож бемор болажонларга қон бериб, савобли ишга ўзимининг муносиб ҳиссамизни қўшайлик!
 
Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Наманган вилояти кенгаши
 

Мавзуга оид

  1. Тошкентда қон-томир касалликлари диагностикаси ва даволаш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида «Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: қон-томир тизимининг ўткир касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактика масалалари» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    2016-05-29 18:45:59969
  1. БМТ: Жаҳонда гуманитар ёрдамга муҳтож инсонлар сони 130 миллионга етди

    Сайёрада яшовчи гуманитар ёрдамга муҳтож аҳоли сони рекорд даржага – 130 млн нафарга етди. БМТ жорий йилда дунё мамлакатларига уларнинг 95,4 млн нафарини қўллаб-қувватлаш мақсадида 16 млрд доллар маблағ ажратишни сўради. Бу ҳақда гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилган.

    2016-06-28 14:24:14933
  1. Ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов гемотология марказида болаларга қувонч улашди

    Москванинг «Локомотив» клубида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов жамоадоши Ведран Чорлука ҳамда фахрий Дмитрий Сенников билан болалар гемотология марказига ташриф буюрди.

    2016-09-22 18:04:26761
  1. Beeline‘дан янги йил акцияси: олтин рақамларга 80% гача чегирмалар

    Энг йирик алоқа оператори Beeline олтин рақамларни 80% гача бўлган чегирмалар билан сотиш бўйича янги йил акцияси ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

    2016-12-22 17:27:471783

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz