NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

БЕРГАНГА БИТТА ҳам КЎП, ОЛГАНГА ЎНТА ҳам ОЗ! ёхуд НамДУ талабалари нимадан норози?

Февраль 08
19:45 2019

Ўтган ҳафтада Наманган Давлат университетида сессия пайтидаги муҳим тадбир, яъни ДХХ, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари штирокида бўлган очиқ мулоқот, маънавий-маърифий учрашув хусусида ижтимоий тармоқлар орқали хабарингиз бор.

Профилактик тадбирда дастлаб талабалар, ота-оналар, гуруҳ сардорлари, профессор-ўқитувчилар ўртасидаги коррупцион муносабатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир видеоролик кўрилди, маърузалар эшитилди. Ушбу салбий ҳолатларни камайтиришда ёшларнинг мурожаати учун Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармасининг хизмат рақамлари айтилди, ҳаммани ҳамкорликка чақирилди.

Қайд этилдики, мазкур олий ўқув юртида кўпроқ жисмоний тарбия ва чет тиллари йўналишларида ўқишга қабул қилиш, машғулотлар ва баҳо олиш жараёнларида тамагирлик, порахўрлик, коррупцияга йўл қўйилгани аниқланди. 2018 йилги Давлат имтиҳонларига кириш мавсумида 230 дан ортиқ абитуриент ДХХ вилоят бошқармасига ижодий (амалий) ва тест топшириқларидан норози бўлиб шикоят қилган.

Шунингдек, баъзи факультетларда ахлоқсиз домлалар томонидан қизларга тегажоғлик қилиш вазиятлари бўйича далиллар эслатилди.

Қолаверса, университет ҳузуридаги Ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказида собиқ ректор ва проректорлар бошчилигидаги порахўрларга 6,5 йилдан қамоқ жазоси қўлланилган.

НамДУ ректори Улуғбек Иноятов алоҳида таъкидлаганидек, коррупциянинг катта-кичиги бўлмайди. Биз масъулиятли ва ҳалол педагогларни жамиятга етиштириб беришимиз керак. “Сен менга, мен сенга тегма”, дейиш энди умуман ярамайди!..

Ҳа, пора (пул, моддий буюм, совға)ни олган, берган, унга воситачилик қилган  бирдек жавобгарлиги қонунда белгилаб қўйилган. Ахир, қарс икки қўлдан чиқади. Унутмаслик шарт, гадони гадо қилган бу садақа берувчилардир. Ҳаётдан хафа, ҳамма нарсадан нолийдиган, “соққа” ёрдамида иш битирувчи ёшлар кўпайиб кетишига асосий омил ҳам коррупция балосидир.

НамДУ доценти, маънавият тарғиботчиси, кучли оратор Бахтиёр Исҳоқовнинг таъсирчан нутқи барчани сергаклантирди. Ҳаётий мисоллар ва сўз қудрати асосидаги фикрлар йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Домла “Ўғри” ҳикояси (Абдулла Қаҳҳор)даги порага ишора билан боғлиқ жумлаларга эътибор қаратди. Бир ҳўкизнинг топилиши учун унинг нархига тенг пул ва инъомлар амин, элликбоши, тилмоч, пристав кабиларга туҳфа қилингани ачинарли ва кулгили, албатта. Демак, бу даражада содда, ишонувчан ва галварс бўлмаслик зарур.

Юқоридаги сарлавҳамиз ҳам шу ҳикоядан келтирилди.

Воизнинг жонли ва қизиқарли маърузаси катта қизиқиш уйғотди. Балки шунинг учундир, ёмон иллатни йўқ қилишга юксак ишонч пайдо бўлдими ёхуд қандайдир тортиниш кузатилдими,  иккиландик.

Яъни очиқ мулоқотнинг савол-жавоб қисмига “вақт етмади” ҳам. Аниқроғи, негадир йигит-қизлар ДХХ вакилларига умуман саволлар беришмади. Ё ҳаммаси тушунарли, ёки ...

Эҳ, дарвоқе, “Ишонч телефонлари”га қўнғироқ қилишар учрашувдан сўнг, нима дейсиз?!..

Ўша куниёқ мобиль телефонимга саводлигина, виждони уйғоқ икки йигит ва бир қиз талаба қуйидаги хабарларни жўнатишди:

Бу йилги сессия пахта йиғим-теримига жалб этилмаганимиз учун ҳар йилгидан анча эрта бошланди. Бироқ аттестация бўлганлиги сабабли дарслар ўз вақтида ва тўлиқ ўтилмади. Ёшлар фанларни етарли даражада ўргана олмади, натижада таниш вазиятга - икки томонлама манфаатни ҳимоя қилиш йўлига олиб борди. Ҳуқуқий таълим-тарбияни янада кучайтириш даркор. И.М.

Таълим тизимида якуний назоратларнинг айримлари онлайн тарзда олинмоқда. Бу албатта яхши, ёмон томони шундаки, бутун бошли раҳбарият курашаётган коррупцияни оддийгина АТМ (ахборот технологиялари маркази) ходимлари юзага чиқаришмоқда. Ваҳоланки, ахборот-ресурс маркази масъуллари шунчаки назоратчилар ва ёрдамчилар, холос. Ж.А.»

“Менинг укам спорт чемпиони эди, амалий имтиҳонга атайлаб паст балл қўйишган, кучини кўрсатолмаганлар эса ўқишга кирган. Укам ҳозир кўча боласи бўлиб юрибди. М.Ю.”

 

Орифжон  Жўраев,

журналист.

 

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541504
  1. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Жанубий Кореяда математика фестивалида иштирок этишди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг талабалари Жанубий Кореянинг Чеджу вилоятида ўтказилган математика фестивалида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишди. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.

    2016-09-30 11:10:041888
  1. Коллеж ўқувчисининг руҳияти ёҳуд «Нима қилибди аёллар ҳам оз-оздан ичса?»

    Хотин-қизларнинг спиртли ичимликлар ичишга ружу қўйишларини ота-боболаримизнинг етти ухлаб тушига кирмаган бўлса керак. Ҳозир эса айрим ўзбек аёлларининг, айниқса, қизларнинг спиртли ичимликлар истеъмолидан қўрқмаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Гўёки улар «ўшандан» ичишмаса, ўзларини замондан орқада қолган, маданиятсиз ва таҳқирланган деб ҳис этишар эмиш.

    2017-05-28 03:40:151347
  1. «Бока Хуниорс»даги ўзбек футболчиси нимадан ранжийди?

    «Бока Хуниорс»даги футболчимиз Тохир Усманов билан эксклюзив суҳбат. 
    Тоҳир Усманов аслида қайси жамоада ўйнашни истайди?

    2016-12-27 14:04:20702
  1. Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар инсон саломатлигини асраш, аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришида муҳим омил бўлмоқда. 

    2016-09-14 15:17:131137

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz