NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Беш йил давомида аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш яхшиланади

Январь 11
19:09 2017

 

Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида транспорт хизмати билан таъминлашга 840 млрд сўмдан зиёдроқ маблағ ажратилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ва унга берилган шарҳ ЎзАда эълони қилинди,деб ёзади  «Газета.uz».

Қарор автотранспорт хизматлари билан таъминлаш соҳасини янада такомиллаштириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда мамлакат шаҳар ва қишлоқларида аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этишда автотранспорт хизматлари кўрсатишнинг ролини кучайтириш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш ва атмосферага зарарли ташламаларни қисқартириш мақсадида қабул қилинди. Бунинг учун 2017−2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Бу давр мобайнида 303 та янги йўловчи ташиш йўналиши, улардан 240 тасини (79,2 фоизи) шаҳар атрофида ва қишлоқ жойлардан ўтадиган шаҳарлараро қатновларда очиш назарда тутилмоқда. Янги йўналишлар очиш билан биргаликда, асосан автобуслар етишмаслиги туфайли қатнов тўхтатилган йўналишлар тикланади.

Келгуси 5 йилда 8600 та йўловчи ташиш автомобили, шу жумладан, 5700 та умумий фойдаланишга қулай микроавтобус сотиб олинади.

Автостанциялар, тўхташ бекатлари енгил конструкциялардан ва асосан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган арзон материаллардан (металл конструкциялар, сэндвич-панеллар ва шу кабилардан) фойдаланган ҳолда намунавий лойиҳалар бўйича қурилади.

Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида автобус ва микроавтобусларнинг ишини масофадан онлайн режимида (GPS) доимий кузатишни.

2018 йилнинг 1 июль санасига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида шаҳар йўловчилар транспортида йўл ҳақини банк пластик карточкасида нақд пулсиз тўлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига таркибий ва институционал ўзгартириш, хизматлар бозори шаклланиши ва ривожланишига ҳамда автомобилларда ташиш хавфсизлиги масалаларини ҳал қилиш учун махсус ваколатли давлат бошқаруви органи сифатида йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини оширишга йўналтирилган комплекс амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ва тизимли асосда амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юкланмоқда. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг аҳоли билан веб-сайт, «ишонч телефонлари» орқали мулоқотининг амалий механизми таъминланади.

Келгуси 5 йил мобайнида Дастурни молиялаштиришга 840 миллиард сўмдан зиёд, асосан «Ўзавтосаноат-лизинг» ва бошқа лизинг компанияларининг маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хусусий инвесторларнинг ўз маблағлари, шунингдек, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар йўналтирилади.

Қарорда лизинг компаниялари ва ташувчиларнинг ўзлари янги сотиб оладиган микроавтобуслар учун Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғим тўловидан озод қилиниши назарда тутилган.

Четдан келтириладиган ва республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, автобуслар ва микроавтобусларнинг ишини онлайн режимида (GPS) мунтазам тарзда масофадан кузатиб боришни, шунингдек, йўлкирани нақд пулсиз тўлаш тизимини жорий этиш учун мўлжалланган барча материаллар, асбоб-ускуналар, деталлар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилиниши ҳам назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, юридик шахслар шаҳар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда (қишлоқ жойларда) автобусларда йўловчилар ташиш ҳажми бўйича ягона солиқ тўловидан озод қилинмоқда.

Қарорнинг амалга оширилиши йўловчилар ташиш хавфсизлигини, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатининг юқори даражасини, жамоат транспорти йўналишларидаги транспорт воситалари ҳаракатининг белгиланган жадваллари ва оралиқлари маромига риоя этилишини, автотранспортда йўловчилар ташиш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари самарали ҳимоя қилинишини ҳамда ташувчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга кўмаклашади.

 

 

Мавзуга оид

  1. Ислом Каримов номи берилган халқаро аэропорт тубдан яхшиланади

    Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланади.

    2017-05-04 16:10:58871
  1. Ўзбекистонда Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи (pdf) билан Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар бермоқда Norma.

    2016-11-21 11:21:50609
  1. ЙҲҚга мувофиқ жиҳозланмаган транспорт воситаларини бошқарганлик учун жарималар белгиланди

    Автомобилда дори қутиси ва ўт ўчириш мосламаси бўлмаганлиги учун солинадиган жарима миқдори белгиланди.

    2016-09-24 14:32:53724
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151216
  1. 5 ЙИЛ ДАВОМИДА ЯРАТИЛГАН 6 ДАҚИҚАЛИК МУЛЬТФИЛЬМ ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛДИ(ВИДЕО)

    Дунёга машҳур Pixar компаниясининг икки нафар мультипликатори томонидан 5 йил мобайнида ишдан бўш вақтида яратилган 6 дақиқалик мультфильм интернетга жойланганига кўп бўлмади.

    2016-10-21 11:20:13904

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz