NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил
Билдиришнома бурчаги 11:46 10/12/2018
Батафсил

Бетартиб «Дамас»чилар

Сентябрь 16
18:57 2016

…Йўлдан ўтиш учун кутиб турган пиёда олдига яқинлашган «дамас»чи сигнал беради-да, қўли билан нималарнидир ишора қилиб ўтиб кетади. Йўқ, бу пиёданинг таниши ёки яқин биродари эмас, шунчаки ҳайдовчи навбатдаги «клиент овлаяпти». Ёки бўлмаса, «дамас»чи ҳаракатланиб кетаётган автомобилни йўл четига қисган ҳолда йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига хилоф равишда автомобилини тўхтатади. Унинг учун бу ҳаракат «клиент» олиш учун навбатдаги интилиш, холос.

…Йўлларда ҳаракатланиш тўғрисидаги қонунда ҳайдовчи чорраҳага кирганидан сўнг қисқа фурсатда уни тарк этиши лозимлиги таъкидланган. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатаётган аксарият машиналар эса айнан чорраҳаларни ноқонуний бекатга айлантириб олишган. Исбот учун узоққа боришнинг ҳожати йўқ: Наманган вилояти марказидаги Навоий ва Марғилон кўчалари туташган чорраҳани кузатсангиз кифоя.

Ҳақиқатан ҳам йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш бугун Наманганда ҳар қачонгидан ҳам ўткир муаммога айланди ва аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш борасидаги мавжуд муаммолар тўғрисида гапиришдан олдин унинг келиб чиқиш тарихига назар солсак хато бўлмаса керак. Ўтган асрнинг 90-йилларида, яъни собиқ иттифоқ йўқлиққа юз тутган пайтларда кўпгина соҳалар каби аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тармоғи ҳам оғир кунларни бошидан кечираётган эди. Ўрта ва катта ёшдаги авлод вакиллари яхши эслашади: айни ўша пайтларда бекатлар автобусларга интиқ йўловчиларга лиқ тўлар, узоқдан фойдаланиш муддатини аллақачоноқ ўтаган бўлса-да ҳамон йўналишларда ҳаракатланаётган «ЛАЗ», «ПАЗ», «ИКАРУС» каби русумлардаги автоуловлар кўрингани ҳамоно ҳамма тезроқ унга чиқиб олиш пайидан бўларди. Кейинчалик улар ўрнини «ФОРД»лар эгаллади ва анчагача улар хизматидан фойдаланиб келдик.

Асака автомобиль заводида «Дамас» русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлангач эса, соҳадаги муаммолар бир қадар ечимини топгандай бўлди. Аҳолига хизмат кўрсатувчи хусусий транспорт эгалари фаолиятини тартибга соладиган уюшмалар ташкил этилди ва «Дамас»лар имкон қадар узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қила бошлашди. Замон эса олға интилар, дунёдаги автомобиль ишлаб чиқарувчи саноқли давлатлар қаторида бўлган Ўзбекистонда тайёрланаётган транспорт воситаларининг сони ва русуми ҳам ортиб борарди. Ва, ниҳоят, йўналишларда «Исузи» автобуслари пайдо бўлди, пайдо бўлдигина эмас, чидамлилиги, кам ёқилғи сарф этиши, ҳайдовчи-ю йўловчиларга яратилган шароитлари билан тилга тушди, қисқа фурсатларда узоқ ва яқин хориж мамлакатларидан ҳам ўз харидорларини топишга улгурди.

Мамлакат раҳбарияти эса республика шаҳар ва қишлоқларида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида «Исузи»ларни лизинг асосида етказиб бериш чора-тадбирларини кўра бошлади. Натижада, бугунга келиб мамлакатимизнинг барча вилоятларида транспортнинг бу қулай усулидан имкон қадар самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ҳозирда биргина вилоятимиз марказида 130 та автобус 14 та йўналишда аҳолига транспорт хизмати кўрсатмоқда. Кира ҳақлари ҳам анчагина арзон -500 сўм бўлгани боис барча хурсанд. Тушаётган маблағ эса ойлик иш ҳақлари, пенсия ва нафақалар ҳамда бошқа ижтимоий тўловларнинг ўз вақтида берилиши учун сарфланаётганини эътиборга олсак эса, муаммонинг бу тарзда ечим топаётгани кўнгилдагидай бўлганини тушунамиз.

Афсуски, ҳали-ҳамон қўлида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган автотранспортлар шу бугунга қадар ҳам «Исузи»ларнинг ҳалол ризқига шерик бўлишмоқда. Бугина эмас, бундай «Дамас»ларнинг аксариятини эндигина 18-20 ёшга тўлган йигитлар бошқаришмоқда, уларнинг аксарият кўпчилигида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳуқуқини берувчи бирор-бир ҳужжат йўқ. Оқибатда, шаҳар ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарият кўпчилиги айнан йўналишдаги «Дамас»ларнинг айби билан келиб чиқмоқда. Энг ёмони, кунлар сал совиб, қор ёки ёмғир ёғиб қолганида «Дамас»чилар йўл ҳақларини ўзларича кўтариб олишади. Натижада, кира ҳақи қимматлиги боис бозорлардаги нархлар ҳам ошиб бораверади. Совуқ кунларда ошган нархни кунлар исигач тушириш кераклиги эса кўп ҳолларда унутилади.    

Бу эса йўловчиларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Шунинг учун одамлар арзон ва қулай автобусларни афзал билмоқда.

Биз бу мавзуга яна қайтамиз.

Илҳомжон ЖУМАНАЗАРОВ,

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар. 

Мавзуга оид

  1. Ўзи хон, кўланкаси майдон «Дамас»чилар

    Бир “Дамас” кабинасига унинг ҳайдовчиси “бир бекат 500 сўм” деб ёзиб қўйибди. Бири эса, “ашейдан машейгача 1000 сўм” деган ёзув илиб олган. 

    2016-09-16 19:11:42938

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz