NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТ ҲАҚИДА БИРИНЧИ РОМАН

Январь 04
14:02 2018

         “...Осойишталикни сақлаб қолишнинг битта йўли бу – халқ билан бирга бўлиш. Мен ҳозир Наманган халқи билан бирга бўлмасам, уларнинг бошига тушган ташвишни биргаликда енгмасам, лашкарлар бундан бадтар қутириб кетишлари, оқибатдп минглаб бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиши мумкин.”

         “Президентнинг сўзлари қатъий эканлигини, уни аҳдидан қайтариб бўлмаслигини тушунган вазир эътироз билдиролмади”

         Бу жумлар наманганлик ёзувчи, кўп томли “Афғон шамоли” ва бошқа кўплаб роман ва қиссалар муаллифи Исоқжон Нишоновнинг янги нашрдан чиққан “Жасорат” романи дебочасидан олинди.

         Мазкур роман “Наманган” нашриёти томонидан тайёрланиб, Тошкентдаги “Ёш куч пресс матбуоти” босмахонасида чоп этилди ва тез кунларда китобхонлар қўлига етиб боради.

         Ёзувчи ушбу асарни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат арбоби, миллий истиқлолимиз раҳнамоси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин ҳотирасига бағишлайди ва у кишининг мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаги жасорат, матонат, фидойилик бобида таҳсин ва таъзимга лойиқ ҳаёти ва фаолиятини қаламга олган.

         Хусусан, романга 1991 йилдаги Наманган воқеалари асос қилиб олинган. Маълумки, ўша йилларда Наманганда турли диний оқимлар, “Адолат”, “Ислом лашкарлари” каби норасмий тузилмалар пайдо бўлиб, улар халқпарварлик ниқоби остида шўро истибдодидан эндигина қутилган ва ҳали келажагини аниқ-тиниқ тасаввур қилишга ҳам улгурмаган халқни чалғитиб, конституцион тузумга қарши фаолият бошлаган эди. Уларнинг мақсади водий вилоятларини бирлаштирган холда амирлик тузиш, келажакда Ўзбекистонни ислом давлатига айлантириш эди. Бу йўлда улар Наманганда бир қанча қора ишларни амалга оширишга, халқнинг тинчилигини бузишга, оммавий тартибсизликлар келтириб чиқаришга улгурган эди. Шундай нозик ва қалтис паллада Ислом Каримов мухолифатчиларнинг талабига кўра Наманганга зудлик билан етиб келади ва туғёнга тушган оломон орасига тоғдай юрак билан ёриб кириб боради...

         –Аслида бундай илоҳий жасорат ва заковатни қалам билан, сўз билан таърифлаб бўлмайди, - дейди Исоқжон Нишонов. – Агар ўша пайтда Биринчи Президентимиз бундан бошқача йўл тутганида балкитарих чархпалаги терс айланиб кетган бўлиши, бугунгидай фаровон ҳаёт халқимиз учун узоқ йиллар орзу бўлиб қолиши мумкин эди, худо асрасин. Мазкур асар воситасида ўша фожиали кунлар ҳақида, жасорат ва матонатнинг олий намунаси ҳақида китобхонлар қалбида таъсирчан бир тасаввур, бугшунги кунларга шукроналик туйғуларини уйғота олган бўлсам муродим ҳосил бўлади.

           228 саҳифадан иборат романда ўша алғов-далғов йиллар воқеалари ишончли манба, далил ва маълумотлар асосида бадиий ифода этилган. Асар қаҳрамонларининг барча прототипга эга. Наманган воқеалари ҳикоя қилиниши баробарида бутун мамлакатимизда кечаётган сиёсий воқеалар, уларга олис ва яқин хорижий давлатлар томонидан кўрсатилаётган таъсир ва Ўзбекистонга нисбатан халқаро муносабатлар қамраб олингани асарнинг сиёсий-тарихий манба сифатидаги қимматини ҳам таъминлайди.

Акрамжон САТТОРОВ

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281341
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12824
  1. Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи бино очилди

    Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи офис биноси очилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

    2016-05-29 18:56:521076

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz