NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил
"Умид ниҳоллари" ғолибларига "Дамас" топширилди 16:58 19/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил

БИТИРУВЧИЛАРГА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ

Июль 23
15:31 2016

Бунинг натижасида биргина Наманган вилоятида қарийб 850 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, 850 миллион сўмлик имтиёзга эга бўлди.

 

Президентимизнинг 2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларини тугатган ёш мутахассисларнинг бандлигини таъминлашда муҳим дастуриламал бўлаётир. Энг муҳими, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшлар солиқдан бир қатор имтиёзга эга бўлмоқда. 

Жумладан, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади. Бундан кўзланган асосий мақсад кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, ёшларни, биринчи навбатда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратишдир.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Наманган вилоятида қарийб 850 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ана шундай имкониятдан фойдаланиб, саккиз юз эллик миллион сўмдан зиёд солиқдан имтиёзга эга бўлдилар.

- Болалигимдан сартарошлик касбига қизиқаман. Ўқишни тамомлаб, ота-онам кўмагида мўъжазгина сарторошхона очиб, элга хизмат қилмоқдаман. Келгусида солиқдан олган имтиёзлардан унумли фойдаланиб, фаолиятимни янада кенгайтиришга ҳаракат қиламан, - дейди Наманган шаҳрида яшовчи касб-ҳунар коллежи битирувчиси Асрор КАМОЛОВ. 

Яна бир муҳим жиҳати, Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги Фармонларига мувофиқ, 2015 йилнинг 1 июлидан эътиборан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун белгиланган солиқ ставкасининг 30 фоизи миқдорида солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилди.

Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган ҳолатда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун белгиланган солиқдан озод этилади.

Бир сўз билан айтганда, солиқдан берилаётган имтиёзлар юртимиздаги қулай тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ишбилармонлик фаолиятининг изчил ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш учун мустаҳкам асосларни яратиб берди.  

 

Иқболжон ҲАКИМОВ,

Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси

 бошлиғининг ўринбосар.

 

Мавзуга оид

  1. СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

    Мамлакатимизда солиқ тарғиботини кучайтириш, аҳоли ўртасида кенг қамровли солиқ сиёсатини олиб бориш, айниқса келгуси авлод солиқ тўловчилари бўлмиш ёшлар орасида солиқ ҳақидаги тушунчаларни янада кенгайтириш, солиқ тўловлари юзасидан кўплаб турли даражадаги тадбирларни  ўтказиш орқали ёшлар онггига солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тўлақонли сингдириш муҳим аҳамият касб этади. 

    2016-06-08 10:28:36839
  1. Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда

    Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

    2018-01-23 23:22:29766
  1. Битирувчиларга диплом топширилди

    Наманган давлат университетида бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишни тамомлаган битирувчиларга диплом топшириш маросимибўлиб ўтди. 

    2016-06-16 10:59:53783

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz