NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди

Январь 21
17:53 2019

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Бугун (2019 йил 21 январь куни) шафқатсиз ўлим ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, маҳоратли журналист, вилоят ҳокимлигининг “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддиновни 76 ёшида орамиздан олиб кетди.

Файзулло (Фахриддин) Сирожиддинов 1943 йил 1 окятбрь куни Наманган шаҳрида таваллуд топди. 1974 йили Наманган давлат педагогика институтини ўзбек тили ва  адабиёти фани ўқитувчиси ихтисослиги бўйича тамомлади.

1960 йили меҳнат фаолиятини Наманган вилояти шифохонасида оддий хўжалик ходимлигидан бошлади. 1962-1963 йилларда Намангандаги шойи тўқиш фабрикасида тўқувчи бўлиб меҳнат қилди. Сўнгра уч йил давомида ҳарбий хизматни ўтади.

Файзулло Сирожиддинов матбуот соҳасидаги иш фаолиятига 1966 йили киришади. Уч йил давомида Задарё (ҳозирги Мингбулоқ) туманидаги “Коммунизм йўли” (ҳозирги “Мингбулоқ”) газетаси таҳририятида адабий ходим сифатида иш олиб борди. 1969 йилда уни “Наманган ҳақиқати” газетасига адабий котиб вазифасига ишга таклиф қилишади.

Файзулло Сирожиддинов умрининг салкам 50 йилини вилоят газетасига бахшида қилди. Жумладан, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятнинг ўзида қарийиб ярим аср мобайнида адабий ходим, масъул котиб ўринбосари, бўлим мудири, масъул котиб вазифаларини виждонан ва масъулият билан адо этди. Устоз 2019 йилнинг январь ойига қадар заҳматли кечган фаолияти давомида қутлуғ даргоҳдан Мўминжон Сулаймонов, Олимжон Хоназаров, Одилжон Исматуллаев, Маҳмуджон Парпиев, Қудратилла Нажмиддинов, Комилжон Файзиев, Раҳимжон Ирисов, Рислиқхон Мажнунова, Носиржон Деҳқонов, Акрамжон Сатторов, Иброҳим Раҳмонов, Илҳомжон Жуманазаров, Фотимахон Тошматова, Гулчеҳра Бувамирзаева, Оқилхон Дадабоев, Феруза Отахонова каби ўнлаб шогирдларини ўткир қаламкаш-ижодкор сифатида шаклланишида улкан ҳисса қўшди.

Қолаверса, Устозимиз "Наманган ҳақиқати" газетаси масъул котиблиги асносида, вилоят газетасининг илова нашри - "Тадбиркор" газетасига сўнги 15 йил давомида муҳаррирлик қилди. Бунинг натижасида "Тадбиркор" ахборот-кўнгилочар, маънавий-маърифий, тижорат-эълонлар, теледастурлар нашри сифатида нафақат вилоят, балки Фарғона водийсидаги муштарийлар меҳрини қозона олди.

Ўз касбининг чинакам билимдони Файзулло Сирожиддиновнинг узоқ йиллик шарафли ва салмоқли меҳнатлари давлат томонидан муносиб равишда тақдирланиб келинган. У киши 1969 йилда “1941-1945 йилларда фашизм устидан козонилган галабани 20 йиллиги” юбилей медали, 1989 йили собиқ иттифоқ олий совети президиумининг фахрий ёрлиғи, Биринчи Президентимиз Фармони билан 1992 йили “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг бир йиллиги” медали, 2001 йили эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Устоз журналистнинг жанозаси бугун Наманган шаҳридаги “Махдуми Эшон” жомеъ-масжидида пешин намозидан кейин ўқилди, “от мозори” қабристонига дафн қилинди.

Наманган матбуотининг “чинор”ларидан бири, чин одамийлик фазилатларига эга бўлган Файзулло (Фахриддин) ака Сирожиддиновнинг порлоқ хотираси ҳамкасблари, яқинлари, шогирдлари қалбида мангу яшайди. Жойингиз жаннатда бўлсин, Устоз. Аллоҳ ўтганларимизни раҳматига олсин, омин!

Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси, “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, "Наманган ҳақиқати" газетаси таҳририяти жамоалари марҳумнинг яқинларига, оила аъзоларига чуқур ҳамдарлик билдиради.

Шу ўринда, атоқли шоир Зиёвиддин Мансуровнинг Устоз хотирасига битган қуйидаги марсиясини ҳавола эамиз:

 

М А Р С И Я

(Файзиллохон акага)

 

Сиз асл Файзилло эдингиз,

Ўзгача бир дунё эдингиз.

Котибликни жойига қўйган

Қадимгидай мирзо эдингиз.

 

Айтай қай бир хислатингизни?

Қисқа айтсам, тилло эдингиз.

Йўқ! Тиллонинг ҳам ўлчови бор,

Сиз эса – бебаҳо эдингиз.

 

Мажнунтолдай қадди дол – эгик

Мисли қори, мулло эдингиз.

Биздай машҳур нодонлар бисёр,

Сиз – камсуқум доно эдингиз.

 

Кўздан дилни уқиб олгудай

Тимсоли авлиё эдингиз.

Мусичадай беозор, юввош

Олижаноб сиймо эдингиз.

 

Яхшилар ҳам оз эмас, аммо

Улардан-да аъло эдингиз.

Ажиб файзу тароват билан

Ҳар пок юракда жо эдингиз.

 

Ёмон сўзга биздай беписанд,

Яхши сўзга гадо эдингиз.

Ҳамма нарса бор бу дунёда

Қадр излаб адо эдингиз...

 

Ўлмадингиз, рихлат қилдингиз

 Сиз жаннатга раво эдингиз.

Мен хижилман Зиёлигимдан,

Аслида Сиз зиё эдингиз,

Бебаҳо Файзилло эдингиз!

                                                                       Зиёвиддин МАНСУР.

© namnews.uz

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371268
  1. Файзулло ҲАСАНОВ: «ПРОФЕССИОНАЛ ҲАКАМ УЧРАШУВ ВАҚТИДА БАРЧАСИНИ УНУТАДИ»

    Бугунги кунда Ўзбекистонда спорт соҳаси жадал ривожланиб, шаклланиб бормоқда. 

    2016-10-06 10:22:281082
  1. Умри давомида футбол ўйнамаган, устоз бўлиб шогирд етиштирмаган "Профессионал мураббий" Бабаян

    Умри давомида бирорта жамоа таркибида футбол ўйнамаган, мураббий сифатида бирорта шогирд етиштирмаган, клубдаги фаолияти давомида эса асосан маъмурий ва ташкилий ишлар билан шуғулланган мутахассислар учун 2 ойлик курсларда ўқиб “Про” лицензиясини олиш бу Профессионал мураббий бўлиб етишди дегани эмас экан. Ваҳоланки миллий терма жамоа унга берилган жуда катта имконият эди, аммо....

    2017-06-13 18:48:494358
  1. Олимпиячиларимиз Бразилияга жўнаб кетди

    Ўзбекистон спорт делегацияси XХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун 1 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига жўнаб кетди. 

    2016-08-02 15:46:38977

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz