NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Биз Президентимиз топшириқларини сўзсиз бажармоғимиз лозим!  Наманган шаҳар ҳокими "Чаманзор" маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганди. Натижа ва самара ҳайратланарли!

Июль 10
14:36 2017

Эрталаб соат 6:30да Наманган шаҳрининг “Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғини биноси атрофида тумонат одам тўпланди. Шаҳарнинг коммунал хизмат - газ, сув, электр энергияси таъминоти корхоналари, соғлиқни сақлаш, банк, солиқ, молия, бандликка кўмаклашиш, кадастр идоралари раҳбарлари, маҳалла жамғармаси, таълим тизими вакиллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши етакчи, фаоллари тўпланишди. Мақсад битта, ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда иш ташкил этиш, ёшлар билан ишлаш бўйича ўрганишни амалга ошириш, ишсизларни иш билан таъминлаш, камхарж оилаларга шу жойнинг ўзида моддий кўмак, кредит ажратиш бўйича тезкор иш ташкил этиш.

Чаманзор маҳалласида 16 та кўча, 623 хонадон, 4204 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, кўчаларнинг ҳар бирига кўчабошилар раҳбарлигида юқорида номлари тилга олинган ташкилотлардан масъуллар бириктирилди. Ҳар бир гуруҳда 10 ва ундан ортиқ вакиллар шакллантирилиб, халқ ичига юборилди.

Ишчи гуруҳларнинг ҳудудларга чиқиши арафасида Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов уларга топшириқ ва кўрсатмаларни берган ҳолда самарали иш ташкил этиш масъулиятини юклади. “Биз Президентимиз топшириқларини сўзсиз бажармоғимиз лозим. Нафақат халқ ичига, балки уларнинг ишончига ҳам киришимиз шарт. Ҳар бир хонадонда мавжуд ҳолат бўйича ўрганиш якунида амалий иш бўлмоғи, ишсиз иш билан, кам таъминланган оила моддий таъминот билан таъминланиши, аҳолининг бошқа маиший эҳтиёжлари ҳам тўла қондирилиши шарт”.

Соат 7:00да барча гуруҳдаги  200 га яқин мутасаддилар ишга киришди. Ишчи гуруҳлари таркибига Наманган шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати ходимлари фото ва видео мосламалари билан қуролланган ҳолда, шунингдек, “Менинг юртим” телеканали вилоят мухбирлари, namnews.uz ахборот-таҳлилий портали, "Дунё ва давр" газетаси вакилларининг бириктирилгани жамоатчилик назоратини таъминлаб берди.

Шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов икки соат ичида ўндан ортиқ хонадонларда бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди. Маҳалладаги ижтимоий вазият билан батафсил танишди.

Ҳокимга асаларичилик билан шуғулланувчи Жобир Ҳолиқовнинг кредит борасида мурожаати шу жойнинг ўзида хал этилиб, Халқ банкига зудлик билан имтиёзли кредит ажратиш вазифаси топширилди.

Хонадонини кадастр қилиш борасида бюрократик тўсиқларга учраётган Розиқжон Сатторовнинг бу масалада ёрдам сўраб қилган мурожаати шаҳар кадастр ташкилоти вакили билан ечилди.

Матлуба  Зокирова ёши 60дан ошган. Узоқ йиллардан бери жигар церрози хасталиги билан оғрийди. Оила кам таъминланганлар ҳисобида туради. Шавкат Абдураззақов оила бошлиғи  билан суҳбатда ҳокимлик томонидан керакли барча ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. “Президентимиз томонидан амалга оширилаётган халқчил сиёсат, фуқароларни рози қилиш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалий ишларни кучайтириш бизнинг асосий вазифамиздир. Онахон, сизга 100 та товуқ берамиз, бундан тушадиган моддий даромад эса оилангиз фаровонлигини оширади. Кундалик эҳтиёжларингизни қондиради” – деди Ш.Абдураззақов.

Кўрсатилган бу эътибор оила аъзоларини руҳлантириб юборди. Дастлаб ҳокимни товуқ боқиш ҳақидаги таклифига унчалик эътибор беришмаган бўлса, уни ҳокимлик томонидан ҳомийлик тариқаси, еми билан бепул берилиши уларни чексиз хурсанд қилди. Товуқ боқиш учун ҳовли кичикроқ бўлганлиги сабабли хонадон бошлиғи 20 та парранда етарли эканлигини айтди. Унга қўшиб бир ойлик парранда озуқасини ҳам шу бугуннинг ўзида етказиб бериш вазифаси масъулларга топширилди.

3-ўтиш йўли Чаманзор кўчаси 26-уйда яшовчи Мунаввар Иномова оиласида ҳам моддий таъминотни таъминлаш учун 20 та парранда ҳомийлик ёрдами тариқасида топширилди.

Шунингдек, аҳолининг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун столбалар ўрнатиш, канализация муаммоасини ҳал қилиш борасидаги мурожаатлари жойнинг ўзида ижобий хал этилди.

Ҳоким хонадонларни ўрганаётган пайтда унга иш сўраб мурожаат қилган қилган Хайрулло Юсупов, Фахриддин Абдуллаевлар шу жойнинг ўзида иш билан таъминланди.

Барча гуруҳларни қўшиб ҳисоблаганда то иш вақти бошлангунга қадар юздан ортиқ муаммоларга ижобий жавоб бўлди. Аҳолига кредитлар берилди. Коммунал соҳа бўйича муаммоларга ечим топилди. Худди шундай ишлар шаҳарнинг бошқа ҳудудларида, шаҳар прокурори Мирзоҳид Тўйчиев (“Заркент” МФЙ), ИИБ бошлиғи Муҳаммаджон Дадажонов (“Маданий маориф” МФЙ) ва ДСИ бошлиғи Улуғбек Ҳакимов (“Ишонч” МФЙ) раҳбарлигида амалга оширилиб,  яна учта маҳалладаги барча хонадонлар ўрганиб чиқилди. Бу ўрганишлар натижасини умумлаштириб ҳисоблаганда эрта тонгдан то куннинг биринчи ярмига қадар 300 дан ортиқ мурожаатлар ижобий ечимини топди.

Натижа ҳайратланарли! Изоҳга ҳожат йўқ!

Анвар Икрамов,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:19783
  1. "Ахборот" ва "Давр" кўраётган пайтда  "Чаманзор"да свет ўчмайди ёҳуд маҳаллада янги ташкил этилаётган кутубхонанинг ўчмас зиё тарқатиши ҳақида

    "Минг раҳмат сизларга, китобхонликни тарғиботи учун қарор чиқарган Президентимизга ҳам раҳмат”,  - дейди маҳаллада яшовчи 85 ёшли Абдуллохон  ота.Йиғилиш давомида фуқаролар айнан “Ахборот” ва “Давр” кўрсатувлари намойиш этиладиган пайтда бот-бот электр токи ўчиб қолишига эътирозларини билдирдилар. Бу борада мутасадди ташкилот раҳбарлари энергия тежаш режимини тартибга солиш, ижтимоий-сиёсий кўрсатувлар пайтида аҳолини ундан мосуво этмаслик тўғрисида топшириқ берилди.

    2017-07-11 02:02:281773
  1. Ижтимоий шериклик: амалиёт ва самара

    Наманганда “Ҳудудларда ижтимоий шериклик: тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт кафолати” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди. 

    2016-07-16 08:50:55771
  1. БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА
    Эртанги кун бизники, марра бизники! Ислом КАРИМОВ.
    2017-01-30 11:22:49499

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz