NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

БМТ бош котиби порахўрлик бўйича барча айбловларни рад этди

Декабрь 25
11:53 2016

БМТ бош котиби лавозимини тарк этаётган Пан Ги Мунни 2005 ва 2007 йилларда жами 200 минг долларга тенг пора олганликда айблашди, деб ёзади «ТАСС»га асосланиб daryo.uz. Бош котибнинг ўзи бундай айбловларни қатъиян рад этмоқда.

Кореянинг Sisa Journal нашри маълумотларига кўра, Пан Ги Мун 2005 йилнинг баҳорида Вьетнам ташқи ишлар вазирининг Кореяга ташрифи шарафига ташкил қилинган зиёфат чоғида 200 минг доллар қабул қилиб олган.

Ўша вақтда Корея Республикасининг ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири лавозимида ишлаган Пан Ги Мун Вьетнам делегациясини қабул қилган, улар орасида нуфузли бизнесмен, Taekwang компанияси раҳбари Пак Ён Ча ҳам бўлган. Тадбиркор, гўёки, Пан Ги Мунга 200 минг доллар порани топшириш мақсадида ташқи ишлар вазирлиги қароргоҳига бир соат аввалроқ келган.

Яна 30 минг долларни шу бизнесменнинг ўзи Пан Ги Мунга 2007 йили Нью-Йоркда, у аллақачон БМТга раҳбарлик қилаётган вақтда берган.

Пан Ги Муннинг ўзи ушбу айбловларни тан олмаяпти. У Пак Ён Ча билан таниш эканлигини бутунлай рад этмоқда. «Ўша тадбиргача ҳам, ундан кейин ҳам у билан таниш бўлмаганман», — деди БМТ бош котиби. Пак Ён Ча ҳам порахўрлик бўйича барча айбловларни рад этди.

 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371276
  1. Тўловни пластик карточка орқали қабул қилиш рад этилса...

    Агарда чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субьектлари томонидан сотилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул ёки пластик карточкалар орқали тўлов шаклига қараб нархларни суньий равишда ошириш ёки камайтириш ҳолатларига йўл қўйилса, бу ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибини бузиш деб ҳисобланиб, энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жарима қўлланишига сабаб бўлади.

    2017-06-10 11:14:211002
  1. Хитойда генерал порахўрлик учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Хитойда итеъфодаги генерал Го Босюн коррупция ҳақидаги иш бўйича ҳарбий суд томонидан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди, дея хабар бермоқда«Корреспондент.net» Хитой давлат ОАВларига таяниб.

    2016-07-26 09:31:03994
  1. БМТ бош котиби Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди

    БМТ бош котиби Пан Ги Мун Президент Ислом Каримов вафотидан қайғуга ботганини маълум қилди.

    2016-09-03 13:17:05764
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151362

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz