NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил

Боғбонлик сирларидан сизларга илиндик. Боғ ва узумзорларда мўл ҳосил олиш учун муҳим вазифалар нималардан иборат?

Июнь 06
23:56 2017

Мана, юртимизда боғдорчиликнинг долзарб палласи бошланяпти. Мўл ҳосил олиш учун бугун боғ ва узумзорларда боғбонларнинг муҳим вазифалари нималардан иборат? Академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Наманган экспериментал хўжалиги раҳбари Соҳибжон НУРИДДИНОВ билан суҳбатимиз айнан мана шу мавзуда бўлди.

- Боғларда май ойининг иккинчи ярми ва июнь ойида парвариш ишлари, кўчатларни бехато илдиз олишига, яхши ўсиши ва ривожланишини таъминлашга қаратилади. Суғоришга алоҳида эътибор берилади. Жумладан, июнь ойида икки-уч марта суғорилади. Ҳар суғоришдан кейин эгатлар ва дарахт атрофидаги тупроқ юмшатилади.

Мевазор ва токзор оралиқларида амалга ошириладиган асосий тадбирлар қуйидагилардан иборат: суғориш, қатор ораларини культивация қилиш, дарахт танаси ораси ва айланасини юмшатиш, илдиз бачкиларини қирқиб ташлаш. Янги боғларни бир марта суғориш зарур. Суғоргандан сўнг қатор оралари қайта 10-12 сантиметр чуқурликда юмшатилади, чиққан бачкилар кесиб олиб ташланади.

Мева дарахтлари ва ток новдалари яхши ўсиб ривожланиши учун гектарига 150-200 килограмм аммиак селитраси, 100 килограмм аммофос ва 100-120 килограмм калий ўғитлар билан қўшимча озиқлантирилади ёки 100-120 килограмм карбомид ишлатиш мақсадга мувофиқдир.

Органик ўғитлар билан ҳам қўшимча «шарбат» усулида озиқлантириш мумкин. Бунинг учун боғ ва токзорнинг юқори қисмида сув келадиган йўлда чуқур кавланиб, гўнг солинади ва сув аралаштириб оқизилади. Ҳосилли боғ қатор ораларини суғориш учун бир-биридан 80 сантиметр оралиқда 4-5 та 22-24 сантиметр чуқурликда ариқлар очилиб, сув 24-26 соат давомида ер яхши захлагунча жилдиратиб оқизиб қўйилади.

Тупдаги асосий ва бачки новдалари қалинлашиб кетса, намлик юқори бўлишига олиб келади ва замбуруғли касалликларнинг ривожланишига йўл очади. Шу боис бачки новдаларини олиб ташлаш тадбири албатта бажарилиши зарур. Шу билан бирга ортиқча новдалар ҳам олиб ташланади. Шундан сўнг новдалар боғланади. Хомток қилиш натижасида ҳосилдорлик ва маҳсулот сифати ошади.

Олма, нок ва олхўри қурти, нок шира бургасига қарши июнь ойининг иккинчи ярмида 10-15 кун оралатиб боғларга кимёвий ишлов берилади. Бу тадбир мева боғларида мевахўр қуртларнинг иккинчи нас-лига қарши бўлиб, олманинг ренет, семиренко, голден делишес ва розмарин навлари гуллаб бўлганидан 45-47 кун ўтгач бажарилади. Шу муддатларда ҳосилли олма, нок ва олхўри боғларида қуйидаги препаратлардан бири қўлланилади: бензофосфат (золон), карбофос (100 литр сувга 200-300 грамм ҳисобида).

Июнь ойи бошларида ёғингарчилик бўлса ўрик, шафтоли ва олхўри дарахтларини клястероспориоз, барг бужмалоқлиги ва ун шудринги каби замбуруғли касалликларга қарши бордо суюқлигининг бир фоизли ёки намланувчи олтингугурт билан такрор пуркаса бўлади. Кимёвий препаратларни қўллаш билан бирга дарахтлар атрофини ағдариб чопиш, уруғли мева дарахтларининг тана ва она шохларига тутқич белбоғлар боғлаб, ҳафта ўн кун ичида тушган қуртларни йўқотиш, тушган меваларни териб олиш каби тадбир ҳам бажарилиши лозим.

Токзорларда ток қаторидан 50-60 сантиметр қочириб, иккита суғориш ариғи очилиб, 24-30 соат давомида яхшилаб суғорилади. Токзорларда технологик тавсияларга биноан май ва июнь ойларида оидиум (кул касаллиги) ва  антракноз касалликларига қарши 8-10 кун оралатиб икки марта олтингугурт (1 гектар токзорга 25-30 килограмм сарфи билан) чанглатиб чиқиш зарур. Олтингугуртга 10 килограмм оҳак кукуни қўшилса ўтказилаётган тадбиримиз самарадорлиги янада ортади.

Шуни ҳам айтиш керакки, токзорларимизда хомток ишлари ўз вақтида ва сифатли олиб борилса, касалликларнинг ривожи сусаяди ва унинг ҳисобига кимёвий ишловлар сони камаяди, самараси эса ошади. Шунинг учун июнь ойининг иккинчи ярмида ўтказиладиган ғўра хомтогини ниҳоятда самарали ўтказиш ва новдаларни кун тушадиган қилиб тараб боғлаш даркор. Июндаги ҳимоя тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилса, боғ ва токзорларимиз ҳосилдорлигини сақлаб қолган, уларнинг болга тўлишини таъминлаган бўламиз.

Мўминжон СУЛАЙМОНОВ

Мавзуга оид

  1. Олтиариқлик боғбон бир туп олма дарахтидан 25 хил навли ҳосил олиш усулини яратди

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи деҳқон Абдуваҳоб Мирзажонов янгиликка қўл урди ва бунинг уддасидан чиқди.

    2016-08-10 07:19:06809
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:59818
  1. Косонсой туманида “Қадрлаш” дам олиш маскани фойдаланишга топширилди

    Косонсой сойи соҳилида, сўлим ва баҳаво гўшада жойлашган мазкур масканда кексаларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун барча қулайлик яратилган.

    2016-08-06 07:56:241680
  1. Ёшларга оид давлат сиёсати жамият ривожининг муҳим омили

    Ҳар бир давлатнинг ўз миллий байрамлари, муҳим саналари бўлади. Бироқ, улар ичида мустақиллик санасининг ўрни ўзгача.

    2016-08-24 15:32:551323
  1. Ерни сифатли шудгорлаш мўл ҳосил гаровидир

    Халқимизда «Ер ҳай-дасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда» деган ғоят мағзи тўқ  нақл бор. Асрий замонлар силсиласидан ўзбекнинг ҳикматли хулосаларидан бири сифатида не-не маконлар оша жаранг бераётган бу ҳикмат бугунги кунимизнинг долзарб юмушларини кечиктирмаслик учун яна  бир давъат, қатъий бир чорлов.

    2016-10-26 10:47:581098

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz