NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Боғчага қабул қилишда қоғозбозлик бўлмайди

Май 02
23:19 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги қарори билан “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

Республика Адлия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳужжат болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш соҳасидаги муаммолардан келиб чиқиб қабул қилинди. Қолаверса, халқимиз учун мазкур соҳада енгилликларни яратди.

Хусусан, илгари болаларни боғчага қабул қилиш бўйича мурожаатлар фақат фуқаронинг ўзи келган ҳолда ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари қабул қилинган бўлса, янги тартибга асосан фуқаро бу масаладаги мурожаатларини давлат хизматлари марказига ҳафтанинг хоҳлаган иш куни ўзи борган ҳолда топшириши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳар куни, шунингдек онлайн режимда топшириш имконига эга бўлди.

Яна бир янгилик шундаки, энди ҳар бир ота-она боғчаларнинг расмий веб-сайти орқали боғчанинг сиғими ва мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар, анкеталар рўйхати ҳамда навбатга киритилганлар тўғрисида маълумотлар билан доимий тарзда танишиб бориши мумкин. Бу янгиликлар доимий тарзда янгилаб борилади.

Шунингдек, мурожаат этувчи фарзандини боғчага жойлаштириш учун илгари 5 турдаги ҳужжатларни тақдим қилган бўлса, янги тартибга кўра фақат анкета тўлдириш талаб этилади. Бундан ташқари, аввал бу масаладаги мурожаатлар 10 кунда кўриб чиқилган бўлса, бу муддат эндиликда бир иш куни этиб белгиланди.

Бундан ташқари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул комиссияси аризани кўриб чиқиш натижасида йўлланма бериш, аризани навбатга қўйиш ва аризачига бўш жой мавжуд бўлган бошқа муассасани таклиф қилиш тўғрисидаги қарорлардан бирини қабул қилиш тартиби бекор бўлиб, эндиликда мактабгача таълим бўлими анкетага асосан йўлланма расмийлаштиради ёки уни навбатга қўяди.

Ногирон бўлган шахсларнинг, уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг, ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг, талабалар ва педагогларнинг болалари, етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган ҳамда бошқа муассасалардан ўтказилган болалар, шунингдек акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилди.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилади.

Мавзуга оид

  1. ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

    Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

    2016-06-24 16:52:03952

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz