NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ХАМДА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ ХАМКОРЛИГИДА "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ" ЎТКАЗИЛДИ 13:48 20/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса уюшмаган ёшларни, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, махсус ҳисобга олинганларни бандлигини таъминлаш бўйича Косонсой туман Иқтисодиёт коллежида 2018 йилнинг 19 январъ куни “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”ташкил этилди.

Батафсил
Танзила Нарбаева: Женщины - наиболее социально активная часть общества! 14:17 19/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Роль Комитета должна возрасти в совершенствовании государственной политики по развитию сектора ННО, координации усилий ННО, органов власти, бизнеса, доноров, занимающихся решением социальных вопросов (поскольку они в значительной степени имеют «женское лицо»), обеспечения инклюзивной социальной политики, контроля качества социальных услуг

Батафсил
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил

Боғдорчилик ва узумчилик рентабеллигини 200-250 фоизга оширмоқчимисиз! Унда ўқинг

Июнь 15
03:33 2017

Бугун бозорларимизга кирган кишининг кўзи қувнайди: шираси лабингизни бир-бирига ёпиштириб қўяр даражадаги ўриклар-у, кўзни қамаштирувчи гилослар, қовун-тарвуз, хандалаклар, янги кавланган картошка-ю, шифобахш карамлар, хуллас, жаннатмакон юртимизда етиштирилган сабзавот ва боғдорчилик маҳсулотлари дастурхонимизни безамоқда. Ёзнинг иккинчи ойи – июлда боғ ва токзорларимизда қандай агротехник тадбирлар ўтказилиши лозим? Дастурхонимизни янада тўкин қилиш учун айнан шу ойда амалга ошириладиган ишлар хусусида академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Наманган экспериментал хўжалиги раҳбари Соҳибжон НУРИДДИНОВ қуйидаги маслаҳатларни берди:

- Маълумки, деҳқонлар қадимдан саратон сувига алоҳида эътибор берганлар. Шунинг учун янги барпо этилган боғ ва токзорлар июль ойида 2-3 марта яхшилаб суғорилиши зарур. Намни сақлаш учун 5-6 кундан сўнг культивация қилиб, тупроқ юмшатилади. Ҳосилли боғ қатор ораларини суғо-риш учун 80-90 сантиметр узоқликда ариқлар очилади. Токзорларда эса ток қатордан 50-60 сантиметр узоқликдаги масофада очилган суғориш ариғи кифоя. Ерости суви чуқур жойлашган бўз тупроқларда сув 24-36 соат давомида ер яхши захлагунча жилдиратиб оқизиб қўйилади. Тупроқ етилиши билан қатор оралари юмшатилади.

Ёз мавсумида озиқ-лантиришни органик ўғитлар билан қўшимча шарбат усулида ҳам бажариш мумкин. Бунинг учун боғ ва токзорларнинг юқори қисмида сув келадиган йўлда чуқур кавланиб, гўнг солинади, сувга тўлдириб 3-4 кун аралаштириб турилади ва чиригандан сўнг ўқариқ орқали эгатларга гўнг ва сув аралаштириб қўйилади.

Эртапишар ва ёзги мева навлари истеъмол қилиниши учун пишиб етилганда, навнинг ўзига хос рангига ва таъмига эга бўлганда терилади, узоқ масофага жўнатиш, сақлаш ва консерва қилиш учун техник етилиш даврида терилади. Кузги ва қишки навли мева дарахтларида ҳосил мўл бўлганлиги сабабли эҳтиёж туғилса дарахтларга тирговучлар қўйилади. Кунлар исиб, ҳарорат юқори даражада бўлганлиги сабабли мева боғларида мева ва қўнғир рангли ўргимчак каналари, нок дарахтларида нок шира бургаси жадал ривожланади. Шунинг учун боғларда кузатишларга асосланиб, каналарга қарши курашда битта баргда учтадан ортиқ кана бўлса намланувчи олтингугурт 100 литр сувга 0,6-1 килограмм миқдорида сепилади. Бир гектарига 12-15 килограмм атрофида олтингугурт сарфланади. Олтингугурт кукуни бўлмаса омайт ёки неорон препаратидан фойдаланса ҳам бўлади. Энг муҳими мевали боғлар июль ойида сувга қондирилиши зарур.

Нокзорларда нок шира бургаси кўпайиб кетмаслиги учун 10-12 кун оралатиб, 1-2 марта қуйидаги препаратлар билан ишлов берган маъқул: БИ-58, карбофос, фозалон, нурелл, циперфос, карате, децис, суми-альфа, фуфанон. Ҳосилли кечпишар олма ва нок боғларида олма қуртининг учинчи наслига қарши июль ойи-нинг охирги беш кунлигида юқорида келтирилган препаратлардан бирини қўллаш керак. Беҳизорларда монилиоз касаллигидан зарарланган новдалар кесилади ва боғдан чиқариб йўқ қилинади.

Токзорларда ток туп- лари қалинлашиб кетишига йўл қўймаслик керак. Ток тупларида узум бошларини соялатиб қўядиган бачки новдалар кучли ўсиб кетганда, уларда 2-3 та барг қолдириб, қолган қисми қирқиб ташланади. Чунки улар ҳосилнинг етилишини, новданинг пишишини кечиктиради ва замбуруғли касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Осилиб қолган новдалар кўтарилиб, боғлаб қўйилади.

Токзорларда ғўра хомтоклар бажарилишига алоҳида эътибор берилади. Қалинлашиб кетган ва кул касаллиги токзорларда тарқалгани кузатилса, туйилган олтингугурт билан чанглатилиши керак. 1 гектарга 30 килограмм олтингугурт ва 10-15 килограмм оҳак кукуни қўшиб ОШУ-50 осма чанглагичда ишлов берилади.

Бу тадбирлар қўлланилганда, мева бутунлай сақлаб қолинади ва маҳсулот сифати 80-85 фоизга етади, бир гектар боғ ва токзордан қўшимча 1,5-2 миллион сўм даромад олинади. Ҳар бир сўм сарф-харажат эса 15-20 мартагача қайтим беради. Боғдорчилик ва узумчилик рентабеллиги 200-250 фоиз қадар кўтарилади.

Мўминжон СУЛАЙМОНОВ.

Мавзуга оид

  1. Газ нархи 9 фоизга қимматлади

    «Ўзтрансгаз» аҳолига тақдим этилаётган табиий газ нархлари ошганини маълум қилди.

    2016-09-15 11:22:37631
  1. Газета ва журнал ўқинг умрингиз узаяди! Китоб ўқисангиз эса ундан-да узоқ яшайсиз

    Ҳиндистонда Анваршоҳ Кашмирий деган зот ўтганлар. Шу зот айтадилар: «Мен 137000 китоб ўқидим. Фаразан, агар Девбанд кутубхонасини кимдир ёқиб, кул қилиб юборса ҳам заррача парво қилмайман. Чунки у ердаги китобларнинг ҳаммасини ёдлаб олганман».  Қаранг, ўша Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳридаги кутубхона ўша пайтда дунёда энг китоби кўп бўлган кутубхона бўлган.

    2017-06-18 01:00:361205
  1. Ухлолмаяпсизми? Унда қулоқ тутинг

    Тиббиётчилар сўзларига кўра уйқуга кетишдан уч соат олдин овқат тановвулини ва гаджетлардан фойдаланишни йиғиштириш лозим. Соғлом уйқу учун инсоннинг вазни ҳам меъёрида бўлиши керак. Чекишдан ва жисмоний зўриқишдан сақланиш лозим. Агар уйқу келмаса, узоқ вақт ётоқхонада қолиш тавсия этилмайди. Кейинчалик ушбу хона уйқусизликни чақирадиган бўлиб қолади.

    2017-05-30 23:19:172139
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28744

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz