NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ХАМДА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ ХАМКОРЛИГИДА "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ" ЎТКАЗИЛДИ 13:48 20/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса уюшмаган ёшларни, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, махсус ҳисобга олинганларни бандлигини таъминлаш бўйича Косонсой туман Иқтисодиёт коллежида 2018 йилнинг 19 январъ куни “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”ташкил этилди.

Батафсил
Танзила Нарбаева: Женщины - наиболее социально активная часть общества! 14:17 19/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Роль Комитета должна возрасти в совершенствовании государственной политики по развитию сектора ННО, координации усилий ННО, органов власти, бизнеса, доноров, занимающихся решением социальных вопросов (поскольку они в значительной степени имеют «женское лицо»), обеспечения инклюзивной социальной политики, контроля качества социальных услуг

Батафсил
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ — ДАВЛАТИМИЗ ҲИМОЯСИДА

Январь 03
15:13 2018

Болага меҳр, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан ҳисобланади. Мустақиллик йилларида давлати­миз томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, болалар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоялашга доир қатор қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, шулар асосида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Конституциямизда бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланди, 1992 йилда «Бола ҳуқуқ­лари тўғрисида»ги Конвенция мамлакатимиз томонидан ратификация қилинди.

Шу ўринда «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция ва унинг қабул қилиниш тарихи ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. 1979 йил, яъни Халқаро болалар йилида жаҳоннинг турли мамлакатлари ҳукуматлари тавсиялари асосида тузилган мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ 10 йил давомида дунё бўйича бола ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни ўрганди. Натижада 1989 йил 20 ноябрда БМТ Бош Ассам­блеяси «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенцияни қабул қилди.

Шундан эътиборан, бола ҳу­қуқлари ҳимояси кафолати бутун дунёда таъминланди, бу борада халқ­аро механизм вужудга келди. Конвенция муболағасиз бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатлари мустаҳкамланган муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, иштирок этувчи мамлакатлар унинг қоидаларини қатъий бажариши шартлиги белгиланган. Аҳамиятли томони, ҳар бир давлат Конвенция меъёрларини бажаришда ўзига хос миллий хусусиятларни назарга олиш ҳуқуқи ва имкониятига эга.

Илгари бола ҳақида ғамхўрлик у ҳимояга муҳтож бўлган тақдирдагина амалга оширилар эди. Конвенция қабул қилиниши муносабати билан мутлақо янги концепция белгиланди. Унда таъкидланишича, ғамхўрлик ва ҳимоя бу — мурувват масаласи эмас, балки ҳуқуқдир. Конвенция кучга кириши билан, у болалар учун асосий ижтимоий ва ҳуқуқий мезонлар, тартиб ва қоидалар қатъий белгиланган мажмуага айланди.

Конвенцияда илк бор бола тушунчаси очиб берилди, боланинг ҳуқуқ ва эркинлик доираси кенгайтирилди. Ҳужжатда шафқатсиз қийноқ ва қуролли тўқнашувлар қурбони бўлган, шунингдек, қонунни бузган ва муомалага лаёқатсиз болаларнинг юридик ҳимояси ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, унда болаларни баъзи бир салбий ҳодисалар (гиёҳванд­лик ва руҳий таъсир этувчи моддаларни ноқонуний истеъмол қилиш, болаларни сотиш ва ғайриқонуний мақсадларга жалб этиб, улардан фойдаланиш) дан ҳимоя қилиш масалалари ҳам алоҳида қайд қилинган. Бола ёки ўсмир ҳуқуқларини ҳимоя қилишда камситмаслик тамойили эътироф этилган.

Мазкур халқаро ҳужжат 54 моддани ўз ичига олган. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар бир мамлакат ўз миллий қонунчилигини унинг қоидаларига мувофиқ қайта кўриб чиқиши лозимлиги белгиланган.

Давлатимизда мазкур Конвенция қоида ва меъёрларини янада кенгроқ амалга ошириш юзасидан 2008 йилда «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. ­Конвенция республикамизда болалар ҳуқуқ­ларига оид миллий қонунчиликнинг мустаҳкам базасини яратишда муҳим аҳамият касб этди.

Айни чоғда мамлакатимиз болалар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир барча асосий халқаро ҳужжатларга қўшилган. БМТнинг Балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов юритишга доир минимал стандарт қоидалари (Пекин қоидалари, 1985 йил) ҳамда Вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш учун бош тамойиллари (Ар-Риёд бош тамойиллари, 1990 йил) шулар жумласидандир.

Бугун дунёнинг турли ҳудудларида сиёсий танглик, ижти­моий-иқтисодий беқарорлик узоқ вақтлардан бери давом этаётган бир вазиятда у ердаги болаларнинг тақдири, келажаги ҳақида чуқурроқ ўйлаб, ўзимизга тасаввур қилиб кўрадиган бўлсак, жаҳонда бола ҳуқуқлари ҳимояси масаласи қанчалик долзарб экани яна бир бор аён бўлади.

Мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ҳимояси кафолатлари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Ўзбекистон болалари жисмонан ва маънан етук бўлиб вояга етиши, жаҳон стандартлари даражасида билим ҳамда тарбия олиши, орзу-мақсадларига эришиши учун ҳамма шароитларни яратиб бермоқда.

Буларнинг барчаси халқимизнинг эзгу ниятлари, орзу-интилишлари, қолаверса, партиямиз дастурий мақсадлари билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, фарзандларимизнинг соғлом ва ҳур фикрли авлод сифатида камол топишига хизмат қилмоқда.

Зайнабхон Ўринова, адвокат.

Мавзуга оид

  1. Тадбиркорлар манфаати - қонун ҳимоясида

    Биринчни Президентимиз Ислом Каримов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятимизнинг, тарақиётимиз ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиши шарт, деб таъкидлаган эдилар.

    2016-12-28 14:45:02383
  1. Давлатимиз раҳбари Наманган кўчасида халқ ичига кириб, одамлар билан мулоқот қилди

    Гап ёшлар тарбияси ҳақида борар экан, бу борада шошмаслик, ёшлар ва ота-оналарнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, ҳар томонлама пухта ўйлаб иш тутиш керак, деди Президентимиз.

    2017-07-07 13:55:541942
  1. ЮНИСЕФ: 50 миллион бола зўравонлик, қашшоқлик ва зиддиятлардан қочиб ўз уйини тарк этди

    Бутун дунё бўйлаб деярли 50 миллион бола турли зиддиятлар ва бошқа талофатлар сабаб ўз уйларини тарк этиб, кўчманчи, қочқин ва муҳожирларга айланган. БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ҳисоботида ана шундай маълумотлар берилди. 

    2016-09-07 12:30:45517

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz