NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Болалар боғчасида шахмат майдончаси

Июль 19
20:32 2018
Фарзанд тарбияси ва унга берилаётган эътибор завқ ҳамда шавқ бағишлайди. Айниқса, мактабгача таълим муассасаларида болажонларимиз учун яратилаётган шароитлар уларнинг мукаммал билим эгаси ҳамда келажакда баркамол авлод бўлиб улғайишларида катта аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида яратилган шароитлар, кадрлар тизими ўрганилди. Жумладан, партиянинг Наманган шаҳар кенгаши томонидан ҳам ушбу лойиҳа доирасида шаҳардаги қатор боғчалар фаолияти ўрганилди. Шунингдек, улардаги мавжуд муаммолар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Энг муҳими, янада шароитларни яхшилаш, болажонларнинг ақлий қобилиятини ривожлантириш, фаоллигини ошириш, мустақил фикрлашга ўргатиш мақсадида амалий ишлар ҳам қилинди.
Хусусан, Мингчинор даҳасидаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
 
 
- Ўзбекистон “Адолат” партияси томонидан “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганишлари янгиланишлар сари кенг йўл очиб берди. Айниқса, мактабгача таълим муассасаларида “шахмат майдончаси”ни ташкил этиш билан боғлиқ ташаббуси шаҳримиз аҳлини бағоят қувотирди, - дейди халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, “Адолат” СДП фаоли Рустам Икромов. - Албатта, мактабгача таълим муассасаларига қаратган бу каби эътибор фарзандлар тафаккури ва онгини ривожлантиришда ҳамда уларнинг таълим-тарбиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
 
 
- Боғчамизда “шахмат майдонча”сининг ташкил этилганлиги нафақат болажонларимизни, балки бизни ҳам қувонтирди. Бу масканда нафақат тарбия, балки таълим ҳам берилиши керак. Айнан 2-мактабгача таълим муассасасида тарбия билан таълимнинг ўзаро уйғунлиги фарзандларимизни келажакка нисбатан умид кўзи билан қарашга хизмат қилади. Ташкил этилган “шахмат майдончаси” бунинг яққол исботидир. У болажонлар ақлини чархлайди, эркин фикрлай оладиган қобилиятини шакллантиради, - дейди ота-оналардан бири Умида Холдорова.
Тақдимот маросимида иштирок этган “Адолат” СДП Наманган шахар кенгаши раиси Ойлархон Охунова, 2-мактабгача таълим муассасаси мудираси Нигора Қамбарова сўзга чиқиб, “- Ватан равнақи баркамол авлод қўлидадир. Шундай экан, уларнинг таълим-тарбияси ҳам боғчадан шаклланади. Айнан мактабгача таълим муассасаларига берилаётган эътибор ҳам бунинг ёрқин намунасидир”, - дея самимий изҳорларини билдирдилар.
 

 

Нигора Жалолова,
Наманган юридик коллежи ўқитувчиси.

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Президентимиз раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-07-12 08:35:051034
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:591015
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси
    Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда. 
    2016-10-15 10:39:02870
  1. Партия ташаббуси: 32 аёл тадбиркор, 435 миллион имтиёзли кредит ва 101 та янги иш ўрни

    «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаси мавзуида жойларда 12 марта ўқув семинарлари ўтказилди, - дейди партия вилоят кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Ҳуснида Иминжонова. – 32 нафар хотин-қиз тижорат банклари сертификатлари асосида 435 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олиб, 101 та янги иш ўринлари яратдилар.

    2017-06-29 00:46:38916
  1. Наманганлик болажонларнинг Самарқанд сафари: Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мангу қўнимгоҳи зиёрат қилинди!

    Ислом ота хобгоҳи, у киши туғилиб, вояга етган хонадон, ўқувчилик йиллари кечган 21-сонли мактаб. Уч кун давомида афсонавий  Регистон мажмуасидаги зиёратгоҳлар, Шоҳи Зинда, Гўри Амир, Улуғбек расадхонаси, Ҳазрати Дониёр мақбараси, Имом Бухороий зиёратгоҳи, бу ердаги масжид, кутубхоналар, хорижлик сайёҳларнинг ҳайрат ва ҳавасга тўла нигоҳлари болажонларда  унутилмас таассуротлар қолдирди.

    2017-06-16 20:49:423598

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz