NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак!

Февраль 19
19:17 2019

Мамлакатимизда амалга оширилаётган  ислоҳотлар қамровида таълим-тарбия, ёшлар келажаги билан боғлиқ масалаларга кенг ўрин берилаётгани албатта қувонарлидир.

Фарзандларимизнинг таълим-тарбияси баробарида педагог кадрларга, ўқитувчи-мураббийлар меҳнатини қадрлашга ва моддий-маънавий рағбатлантиришга эътибор қаратилиб, давлат томонидан  имтиёз ва рағбатлар белгиланаётгани нафақат соҳа эгаларини, балки халқимизни бирдек миннатдор этмоқда.

Айниқса, Президентимизнинг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ўз маъно моҳияти жиҳатидан Ўзбекистонимизнинг меҳр-оқибат мамлакати сифатидаги салоҳиятини ҳамда чин маънодаги инсонпарвар сиёсатини намойиш этди.

Қарорда белгиланишича: шу йил 1 мартдан “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларининг раҳбарлари ва тарбиячилари, халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг базавий тариф ставкаси 1,5 баробарга оширилади ва умумтаълим мактаблари базавий тариф ставкасининг 75 фоизи даражасида белгиланади;

Жорий йилнинг 1 октябридан тарбиячиларнинг базавий тариф ставкалари мактаблар базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади, нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбарлари ва тарбиячиларига устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида, васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига транспорт харажатлари учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланади.

“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатиш тизими ташкил қилинади. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади.

“Меҳрибонлик” уйлари тарбиячилари учун белгиланган ҳар йилги таътиллар, имтиёзлар ва кафолатлар бериш тартиби сақлаб қолинаётгани эса педагогик фаолиятимиз унумдорлигини кескин оширади.

Шуларни ишонч билан айтаётганимнинг сабаби шуки, кейинги икки йилдан буён, меҳрибонлик уйимиз тарбиячилари шундай имтиёз ва рағбатга эҳтиёжмандликларидан келиб чиқиб, ўзларининг турли таклиф ва талабларини  билдиришаётган эди.

Қарор чиққан куниёқ педагогик жамоамиз билан ушбу муҳим ҳужжатни ўрганиб чиқишга бағишланган йиғилиш чақирдик. Ҳамкасбларимиз бир-бирларини табриклашиб, қарорнинг ҳар бир банди юзасидан фикр мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

Дастлабки хулосага келдикки, бундай ишонч ва эътибор учун ўз миннатдорлигимизни амалий натижадорлик билан ифодалашимиз керак. Қарор билан ҳуқуқий асослантириб берилаётган имтиёз ва имкниятлар биз учун ҳам рағбат ҳам масъулиятдир.

Дилором Абдураҳимова,

Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйи директори.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

 

© namnews.uz

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541557
  1. Меҳнатга муносиб рағбат

    Наманган вилоятида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 

    2016-08-18 18:43:23869
  1. Шуҳрат ва ҳурмат – икки ҳисса масъулият

    Наманган давлат университети қошидаги 3-академик лицей ёш авлодга замонавий таълим-тарбия беришда юқори самараларга эришаётган намунали ўқув масканларидан. 2008 йилда ташкил этилган таълим муассасаси битирувчилари уч йилдан буён олий ўқув юртига ўқишга кириш бўйича вилоятдаги ўнта академик лицей орасида биринчи, мамлакатимиздаги 128 академик лицей орасида дастлабки ўнталик қаторида бўлиб келаётгани ҳам бу ерда ўқитиш самарали йўлга қўйилганидан далолат беради.

    2016-09-29 17:25:051890
  1. ПАРЛАМЕНТ ВАКИЛЛАРИ АРАЛАШУВИ БИЛАН ЧУСТДА ТАДБИРКОР ЕРГА ЭГА БЎЛДИ, ДЕМАК ҲОКИМ ИШЛАМАГАН!

    Парламент вакилларининг ташрифидан воқиф бўлган тадбиркор Иброҳим Ҳожиевга аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, қолаверса мулкдор бўлиш мақсадида ер майдони ажратиш масаласида мурожаат этди. Депутат тадбиркорни қийнаб келаётган дардли масалани кўриб чиқиш учун туман ҳокимлигига сўров киритди. Натижа кутилганидек, тадбиркор фойдасига ҳал бўлди.

    2017-07-26 21:27:072154
  1. Европа парламенти Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан умуман фойдаланилмайди деб тан олди

    Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) сўнгги икки йилда Ўзбекистонда пахта йиғим-теримини мониторинг қилиши ҳамда берган хулосалари дунё ҳамжамиятида баъзи кучлар томонидан шакллантирилишга уринилган нотўғри қарашни йўққа чиқарди. 

    2016-12-18 11:39:57685

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz