NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Болани гап-сўзимиз эмас, ҳаракатларимиз тарбиялайди

Ноябрь 06
04:43 2018
Инсоннинг инсон бўлиб шаклланишида маънавиятнинг ўрни муҳим. Маънавиятсиз яшаш — яшаш эмас, шунчаки кун кўришдир. Биз китоб ўқишни, расм чизишни, мусиқа тинглашни, қўйингки, ўзга мавжудотлардан юксакроқ туйғуларни идрок этган, сезган пайтларимизданоқ маънавият деган илоҳий неъмат пайдо бўлган. Бу сўзларни тамаддуннинг янги бир палласида туриб айтяпмиз, аммо бу шундай палла бўлдики, ўзимиз ардоқлаган, қонуниятларини кашф этган маънавиятнинг душмани ҳам ўзимиз бўлиб қоляпмиз.
 
Ортга назар ташланг: маънавият, тарбия масаласидакўп вақтимиз сабабларни бартараф этишга эмас, оқибат билан курашишга сарфланди. Самараси паст, серхаражат, номигагина ўтказилувчи тадбирлардан бўшамай қолдик. Энди бўлса, ижтимоий лоқайдлик, боқимандалик, кўзбўямачилик каби иллатларни рад этиш, қоралаш ва уларга қарши курашиш жуда суст кечмоқда. 
 
Ушбу салбий иллатлар бола ҳаётининг илк йилларида йўл қўйилаётган психологик, физиологик ва педагогик хатоларнинг оқибати экани ҳам сезилиб қолди. Шу сабабли маънавиятли жамият, маънавиятли инсон шаклланишини таълим-тарбия тизимининг илк босқичидан бошлаб йўлга қўйиш зарурлиги янада аён бўлди. 
 
Шу боис Президентимизнинг «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва «Ўзбекистон Респуб­ликаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, янги тизим яратилмоқда. Республика Маънавият ва маърифат маркази бу жараёнда самарали иштирок этиш мақсадида фаол саъй-ҳаракат олиб бормоқда.
 
Уч босқичли узлуксиз тарбия
 
Амалдаги таълим тизимига мувофиқлаштирилган узлуксиз маънавий тарбия тизимини яратиш устида ишлаяпмиз. Уч босқичдан иборат ушбу тизимнинг биринчи босқичи туғуруқхона эшигидан бошланади. Мамлакатимизда йилига 700 мингдан ортиқ фарзанд дунёга келади. Чақалоқнинг уч ёшгача бўлган даврида она ва боланинг психологик,физиологик мулоқоти руҳиятнинг онг остини шакллантиради. Инсоннинг асосий фазилатлари онг ости билан узвий боғлиқ эканини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу даврнинг ҳал қилувчи аҳамиятини идрок этиш қийин эмас. 
 
Бинобарин, савол туғилади: ёш оналар боланинг маънавий тарбияси учун нималар қилиш керак эканини биладими? Она сути билан озиқланган ва озиқланмаган боланинг жисмоний, маънавий шаклланишдаги фарқи, бола олдида ота-она жанжалининг психологик оқибатлари, она меҳрининг бола учун умри давомида атрофдагиларга нисбатан муносабатини белгилаб беришини-чи?Биз туғуруқхонадан чиқаётган ҳар бир онанинг қўлига шулар ҳақида оддий ва содда тилда ёзилган, керак бўлса, расмли тарзда тушунтирилган қўлланма тутишни, улардаги тавсияларга маҳаллалардаги маънавий ишларга масъул вакиллар, патронаж ҳамширалар орқали амал қилиниш ҳолатини мониторинг қилиб боришни режалаштирганмиз. 

Иккинчи босқич мактабгача таълим муассасаларида бошланади. Она томонидан уйда бошланган маънавий тарбия профессионал педагоглар томонидан айнан мана шу масканда давом эттирилади. Бу босқични самарали ва сифатли ташкил этиш ҳар томонлама муҳим. Бунинг учун аввало, малакали бошланғич таълим педагогларини тайёрлаш керак. Шу мақсадда педагог кадрлар тайёрловчи олий ўқув юртлари учун маънавий тарбияни ташкил этиш методик қўлланмасини ишлаб чиқиш борасида иш олиб борилмоқда. 

Иккинчидан, Президентимиз томонидан қўйилган муҳим вазифа – мамлакатимиздаги 4 миллиондан ортиқ 7 ёшгача болаларни тўлиғича МТМга қамраб олишга эришиш зарур. Энди босқичма-босқич, мактабгача таълимни тўлиқ давлат назорати ва таъминотига олиш масаласи устида ўйлашимиз лозим. Хусусий боғчаларнинг бўлиши жуда тўғри, оилаларнинг маълум бир қисми юқори сифат ва янада такомиллашган қўшимча хизматларни тавсия қилувчи хусусий боғчалар хизматидан фойдаланиши табиий. Лекин мактабгача таълим даврида йўл қўйилган хатолар кейинчалик жамиятнинг серхаражат муаммоларига айланиб бораётгани ҳисобга олинса, бундай жиддий масала оилаларнинг имкониятига ташлаб қў­йилмаслиги керак. Ҳар бир бола қисқа вақт ичида мамлакат фуқаросига айланади. Унинг фидойи ёки лоқайд бўлиши айнан шу даврда ҳал бўлади. Бу давр учун қилинган ҳар қандай харажат келгусида ўзини тўлиқ оқлайди. 
 
Учинчидан, болаларнинг тўғри овқатланишини ташкил қилиш ҳам ҳар жиҳатдан аҳамиятли. Зеро, сифатли овқатланиш соғлом тарбияни таъминлайди. Тан олиш керак, минглаб муассасалар захирасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини ҳар куни мунтазам назорат қилиш қийин. Таҳлиллардан ўтган, таркибида зарур микроэлементлар кафолатланган, қадоқланган нонушта, тушлик ва кечки енгил таомларни мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш тизими масаланинг ечими бўла олади. Бу жараёнга халқаро тажрибадан тўғри фойдаланган ҳолда тадбиркорларни жалб қилиш керак, деб ўйлайман.
 
Узлуксиз маънавий тарбиянинг учинчи босқичи мактабда амалга оширилади. Таълим жараёнида интеграциялашган маънавий тарбия тизимини ишга тушириш зарур. Бу босқичда мактаб­лардаги маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, маънавий тадбирлар ўтказиш, ота-оналарни жараёнга фаол жалб қилишни назарда тутадиган лойи­ҳаларни амалга оширишни мақсад қилганмиз. 
 
Болани гап-сўзимиз эмас, ҳаракатларимиз тарбиялайди. Ҳар биримиз фарзандларимизнинг ўқимишли, маърифатли бўлишини хоҳлаймиз. Лекин, минг афсуски, бадиий китоб, газета-журнал кириб бормайдиган хонадонлар жуда кўп. Энди ўйлаб кўринг: умрида ҳеч бўлмаса ўн-ўн бешта бадиий китоб ўқимаган, ҳатто газета-журналларнинг номини ҳам эшитмаган баъзи ёшлардан нима кутиш мумкин? Обуна нархи қиммат дерсиз, кечирасиз,тўй-маъракаларда миллионлаб пулни ҳавога совураётган ўзимиз эмасми ахир? 
 
Президентимизнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига таяниб, барча ҳудудий бўлимларимиз томонидан «Оилаларга маърифат улашиб» номли лойиҳа доирасида чекка ҳудудлардаги кам таъминланган, кўп болали оилаларга ўзбек миллий қадриятлари, маданияти ва маънавияти акс этганкитоб тарқатилди. Бу лойиҳани барча байрамларда ўтказиб боришни анъанага айлантирдик.
 
Тарбиянинг асосий қисми – намунадир. Шу сабабли нуфузли олий ўқув юртларининг ватанпарвар, фидойи талабаларидан иборат «Талаба тарғиботчилар» гуруҳларини туздик. Ушбу гуруҳ аъзолари ўқишдан бўш вақтда, ўқув таътиллари давомида мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидаги мактаблар, лицейларда учрашувлар ўтказмоқда.
 
Қўлига бирон марта китоб олмаган одам боласига китоб ўқишни маслаҳат бериши, ҳатто буюриши, бефойда ва самарасиз! «Болаларни бизнинг гап-сўзларимиз эмас, балки ҳаракатларимиз тарбиялайди», деган эди буюк педагоглардан бири Антон Макаренко. Китоб бўлган хонадонда у албатта қўлга олинади, ҳеч бўлмаганда, беш-олти саҳифа ўқилади. Шу маънода шаҳар ва қишлоқларда қурилаётган намунавий уйларга диний, дунёвий ва бадиий адабиётлардан иборат китоб жавонини жойлаштириш таклифини илгари суряп­миз. 
 
Мамлакатимизда 9 мингдан ортиқ маҳаллада6 миллиондан зиёд оила истиқомат қилади. Ҳар бир маҳалланинг посбони, ҳамшираси ва маънавият масалаларига масъулмаслаҳатчиси бор. Мана шу учала мутахассисга замонавий планшетлар бермоқчимиз. Ушбу планшетларга жойлаштирилган сўровнома – дастур асосида, марказий экспертлар гуруҳи билан мунтазам алоқада уйма-уй, маҳаллама-маҳалла таҳлиллар олиб борилади. Саволлар психолог, педагог ва социологлар томонидан тузилган бўлиб, берилган жавоблар оилалар ва маҳаллалардаги маънавий муҳитни кўрсатиб беради. Ана шунда Вернер қонунидаги: «...кераксиз жойдаги кераксиз ҳаракатнинг оқибати кутилган натижанинг тескарисига тенгдир» деган хулосадан келиб чиқиб, қаерда нима билан шуғулланишимиз зарурлигини аввалдан билиб, режали, илмий таҳлиллар ва хулосаларга таянган ҳолда иш олиб борамиз. Ҳозирда Ахборот технологиялари вазирлиги билан ҳамкорликда айни мақсадларга хизмат қилувчи дас­тур ишлаб чиқилмоқда. 

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қайдаки, илм-маърифат тараққий этган, инсон қадри улуғланган бўлса, ўша жойда барча соҳаларда юксак ютуқларга эришилган. Шундай экан, маънавият машъаласини баланд тутган халқимизнинг ҳамиша қадамлари қутлуғ, истиқболи улуғбўлиши шубҳасиз. 
 
Ҳар биримиз фарзандларимизнинг ўқимишли, маърифатли бўлишини хоҳлаймиз. Лекин, минг афсуски, бадиий китоб, газета-журнал кириб бормайдиган хонадонлар жуда кўп. Энди ўйлаб кўринг: умрида ҳеч бўлмаса ўн-ўн бешта бадиий китоб ўқимаган, ҳатто газета-журналларнинг номини ҳам эшитмаган баъзи ёшлардан нима кутиш мумкин? Обуна нархи қиммат дерсиз, кечирасиз, тўй-маъракаларда миллионлаб пулни ҳавога совураётган ўзимиз эмасми ахир? 
 
Алишер Қодиров,
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси.

Мавзуга оид

  1. Барча саъй-ҳаракатларимиз замирида халқимизни рози қилиш мақсади мужассам

    Шавкат Мирзиёев 2016 йил 2 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашувда Исҳоқхон Ибрат ҳақида алоҳида тўхталиб, у кишига атаб замонавий боғ яратиш, ёдгорлик мажмуаси ва “Ибрат мактаби”ни ташкил қилиш ташаббусини баён этган эди. Бу таклиф жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. 
    Президентимиз ушбу мажмуа қурилишини бориб кўрди. 

    2017-07-08 01:39:261145
  1. Адҳам Икромов: Суюнчи пулини туғуруқхона ходимларига эмас, меҳрибонлик уйларига беринг. Шифокорларнинг эса маошини ошириш керак

     туғуруқхоналарда янги чақалоқ туғилганда шифокорларга бериладиган «суюнчи пули» ҳақида берилган саволларга Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов жавоб берди.

    2017-02-09 16:03:352513
  1. Қалбдан чиққан гап қалбларга кўчди

    Ҳар бир ватандошимиз  Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз  кунига бағишланган тантанадаги   маърузаси руҳи билан яшамоқда.

    2016-12-15 10:38:33432
  1. Австралияда бургут кичик болани кўтариб кетмоқчи бўлди

    Австралия марказидаги ёввойи табиат боғидаги шоу вақтида бургут кичик болани кўтариб кетмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда ОАВ.

    2016-07-13 08:46:031091

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz