NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил

Болажонларга қувонч улашиб (фото)

Декабрь 24
15:21 2017

Айни кунларда янги йилга барча жойларда  қизғин тайёргарлик бошлаб юборилди. Байрамни катталардан кўра болажонлар жуда ҳам орзиқиб кутишади. Қорбобо совғаларини йил давомида кутган болажонларнинг қувончини хеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Куни кеча   «UNITED CREATIVE GROUP» ижодкорлари ҳам байрам муносабати билан бир қатор хайрия ишларини амалга оширишди. Наманган шаҳар психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйига ташриф буюриб жажжиларга қувонч улашишди. Қорбобо ва эртак қаҳрамонлари болаларга олам-олам завқ улашдилар. Болажонларга байрам совғаси ва ширинликлар тортилди.

- Бу каби хайрли ишларни амалга ошириш ҳар бир инсон қилиши лозим бўлган оддий юмуш деб биламан, - дейди  «UNITED CREATIVE GROUP» раҳбари Шавкат Маҳмудов.

- Бу ерга келиб, болаларга қувонч улашиб, уларни севинчига шерик бўлишдек тотли туйғу бўлмаса керак.

видео

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов гемотология марказида болаларга қувонч улашди

    Москванинг «Локомотив» клубида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов жамоадоши Ведран Чорлука ҳамда фахрий Дмитрий Сенников билан болалар гемотология марказига ташриф буюрди.

    2016-09-22 18:04:26546
  1. Калининграддаги кўча таомлари фестивалида ўзбекча ош дамланди (фото)

    Россиянинг Калининград шаҳрида Street Food Kaliningrad 2016 шаҳар пикниги очилиш маросимида ташрифчилар учун ўзбекистонлик таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ва «Вкусний Узбекистан» лойиҳаси иштирокчилари ош пишириб берди. Бу ҳақда ушбу лойиҳанинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.

    2016-08-20 11:03:381950
  1. "Президент совғалари" болажонларга қувонч улашади

    Янги йил арафасида жойларга етказиладиган ўқув анжомлари, турли ширинликлардан иборат “Президент совғалари” кичкинтойлар учун унутилмас туҳфадир. 
     

    2016-12-27 09:04:42377

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz