NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Ботирали Эргашев – май ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди

Июнь 10
17:46 2018
Профессионал футбол лигасининг “Championat.asia” электрон нашри билан ҳамкорликда ўтказаётган сўровномасига асосан, Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси посбони Ботирали Эргашев – май ойининг “Энг яхши дарвозабони” сифатида тан олинди.
Овоз бериш якунига кўра, Ботирали рақобатчиси Элдор Суюновни 1 очколик фарқ билан ортда қолдирди. Бунда “Навбаҳор” мухлисларининг овози муҳим роль ўйнаганини эътироф этиш керак. Боиси, “Championat.asia” сўровномасида Ботирали энг кўп овоз олди ҳамда 6 очкони қўлга киритди. “Насаф” клуби посбони Суюнов эса мухлислар овозига кўра иккинчи бўлди ҳамда 4 очко билан кифояланди.
Шу тариқа Ботирали Эргашев суперлига вакилларидан 47, мухлислардан эса, жами - 53 очко ишлаб олди. Суюнов эса биринчи “фронт”дан 48, мухлислардан 4 очко олди, жами - 52. Рейтингда “Қизилқум” посбони Евгений Черемисин 29 очко тўплади. “Сўғдиёна” посбони Дилшод Ҳамроев эса 22 очкога эга бўлди.
Май ойининг “Энг яхши дарвозабони” поплик Ботирали Эргашев бугун – (10 июнь куни) суперлиганинг 15-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” - “Қўқон-1912” учрашувида ПФЛ совринини қабул қилиб олади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 19:02да старт олади. Ўйинни “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда таниқли журналист Хайрулло Ҳамидов шарҳлаб боради.
 
 

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди

    Малайзиянинг Пенанг шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакили Адҳамжон Эргашев иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди. 

    2016-10-24 13:05:24922
  1. “Энг улуғ, энг азиз”

    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловини эълон қилади. 

    2016-06-17 09:27:18967
  1. Кўз саратонига қарши дори топилди

    Юта университети тадқиқотчилари кўз раки ёки ретинобластома каби даволаш қийин бўлган зарарли ўсимталарни даволашнинг янги усулини ишлаб чиқишди.

    2016-06-06 11:26:281103
  1. Ҳар ойининг учинчи жумаси – "Автомобилсиз кун" бўлади
    Ҳукумат қарорига мувофиқ, республика Ички ишлар вазирлигининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилишини йўлга қўйиши белгиланди.
    2018-08-31 17:55:161062

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz