NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил

Бу Ер остида ётган неча бежонни унутманглар

Ноябрь 02
05:48 2017

Менинг назаримда миллий истиқлолимизга қадар мумтоз ўзбек адабиёти шартли тарзда икки турга бўлинар эди:

  1. Диний-мистик адабиёт.
  2. Дунёвий адабиёт.

Дунёвий адабиётдан фарқли ўлароқ диний адабиёт маълум даражада камситилар, бу руҳдаги ижод намуналари хадеганда чоп этилавермас, чоп этилганлари ҳам деярли эътибор топмас эди. Холбуки диний адабиёт намояндалари бу дуне  заҳмати, уни ҳалол меҳнат билан енгиш, роҳи-ростда юриш ва шу йўл билан саодатга эришиш ғоясини олға сурар эди. Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Сўфи Оллоёр сингари улуғ сиймолар диний-мистик адабиётнинг типик намояндалари  саналади.

Наманган адабий муҳитида шаклланиб вояга етган Мулла Йўлдош Хилватий, Нодим Намангоний каби шоирлар ана шу йўлнинг изчил давомчиларидир. Мулла Йўлдошхўжа  Отахўжа ўғли Доғий шулар таркибига кирувчи наманганлик шоирлардан бўлиб, таассуфки, унинг номи ва ижоди бизга қадар етарлича ўрганилмаган.

Мен Доғий тўғриларида 70-йилларда  уйчилик маҳаллий шоир Абдуфаттох Собиров (Ҳаётий)дан  айрим мулоҳазаларни, чунончи унинг ижодига хос ҳамд ва муножотлар, ғазал ва насиҳатлар, муҳаммас ва мувашшаҳлар, номалар ҳамда рубоийлар тўғрисида  эшитганман. Уч-тўртта китоб, бир-иккита достон ёзиб эл орасида  анчагина танилган шоир  Ҳаётий Доғий домлани ўзига устоз деб билар эди.

Шоирнинг «Дилим изҳор айлайин дерман» номли китобини варақлаб чиқиб, шунга иймон келтирдимки, унга кирган аксарият шеърлар шеъриятнинг юксак талабларига  жавоб беради,  шоир ва унинг ижоди, ижодининг мазмун ва бадиий жихатлари тўғрисида муайян тасаввур уйғотади.

Шу нарсани мамнуният билан таъкидлаш жоизки, шоир ижодига мансуб «Ё илоҳо», «Нечук қилғум», «Арзи ҳожат айладим», «Кетар вақтим яқин бўлди» сингари ғазаллар диний-мистик  шеъриятнинг классик намуналари даражасига кўтарилган. Шуни ҳам эътироф этиш лозимки, шоир ижодида нафақат диний руҳ, балки дунёвий севги  мавзуи ҳам  етакчи ўринни эгаллайди. Бу жиҳатдан  шоирнинг  «Кокилинг», «Кошки», «+абул ўлғаймукин», «Ўлмасун», «Макон ичра», «Суйгона боқ, куйгона боқ», «Нетай» сингари ғазаллари характерлидир.

Шоир ижодини синчиклаб ўрганган киши унда Машраб анъаналарининг давомини, машрабона руҳни илғаши қийин эмас:

Пийри муғоно майхоналарға,

Сиз нозир аҳлу бегоналарга,

Айтинг сўзимни  фарзоналарға,

Таън этмасинлар девоналарға

 сингари сатрлар фикримизга исбот бўла олади.

Ҳақиқий ижод, шеърият замон ва маконга бўйсунмайди, эскирмайди, қиммати йўқолмайди. Доғий ижодига мансуб

Ёронлар, то тирикдурсиз, бу давронни унутманглар,

Бошимиз узра ёққан барфу боронни унутманглар.

Агар чанди тараққийда бошингиз етти гардунға,

Бу ер остида  ётган неча бежонни унутманглар.-

Сингари сатрлар ушбу кун учун ҳам  ғоят долзарб ва аҳамиятли эканлигига  ҳеч ким шак келтирмаса керак.

Доғий ижодини пухта ўрганган киши унинг юксак истеъдодли, билимли, айниқса диний илмда ўта пухта эканлигини яққол ҳис этиши мумкин. Бунга унинг «+уръон» оятлари, «Муҳаммад алайҳиссалом» ҳадисларининг  пурмаъно жиҳатларини ўз шеърларида усталик билан ифода этганлиги далил бўла олади.

Шоир шеъриятнинг назарий қоидаларини ҳам пухта билганлигини кузатиш мумкин. Мисол тариқасида «Наманганни чор  Россияси босиб олгани тарихи» номли тўртликни келтириш мумкин:

Юртимизни ўрус келиб олди,

Ҳукми Ҳақ деб ҳама бўйин солди,

Йиғлаб устоди ақл шому-саҳар,

Айди тарихини «камоли зарар» 

Юқоридаги рубоийда чор Россияси Наманган шаҳрини босиб олган йили «камоли зарар» бирикмасида баён этилган. Бу ҳижрий 1291, милодий 1872 йилга тўғри келади. Бундай усулни шеъриятда тарих жанри мавжудлигини, унинг санаси абжад хисоби билан берилишини билган кишигина қўллаши мумкинки, Доғий бу усулни пухта билганлиги ҳақида китобда кўплаб мисоллар мавжуд.

Доғийнинг  комил инсон,  фозил аллома бўлганлигига  исбот сифатида  унинг тасаввуф илмидан  чуқур бохабарлиги ва ўша  даврнинг етук шахслари қатори форс тилини ҳам мукаммал билганлиги ҳамда бу тилда  қатор бадиий пухта асарлар яратганлигини келтириш мумкин. Шоир ҳақида китоб сўнггида  ўз мулоҳазаларини  билдирган муҳтарам Анвар қори Турсуновнинг қуйидаги сўзлари бағоят ўринлидир:

«Бу улуғ зотнинг шахсий ҳаёти ҳам, ижодий фаолияти ҳам жасорат мактабидир. Халқимиз ҳаётининг энг оғир кунларида ўзлигини сақлаб қола олган, ўз иймон эътиқодига содиқ Доғий ҳазратлари ҳар биримиз учун ибрат намунаси десак муболаға бўлмайди. Буюк Ватанимиз Ўзбекистоннинг мустақил кўришни орзу қилган асл ўзбек фарзанди ҳам эди бу зот».

Доғий ҳаёти, унинг ўзига хос ижоди  тўғрисида кенг –муфассал фикрларни айтиш адабиётшунос олимларнинг иши. Ўйлаймизки, улар бу масала хусусида пухта ўйлаб кўришади. Биз эса гапни мухтасар қилиб,  шеърият муҳлисларини Доғий ижоди сари илк қадамлар қўйилгани, “Моварауннаҳр” нашриётида”Дилим изҳор айлайин, дерман” номли илк шеърий тўплами чоп этилгани, унинг ижодини тадқиқ этиш палласи бошлангани   билан яна бир бор муборакбод этамиз.

Зиёвиддин  Мансур

Мавзуга оид

  1. Наманганнинг меҳмонхоналари неча юлдузли?  

    ...Энг кулгилиси қават бекаси хонани топшираётганингизда алмисоқдан қолган ўша радиоси ёки ювилаверганидан ҳилвираб кетган сочиқларни «Меҳмон ўзи билан олиб кетмаяптимикан?» деган гумонда алоҳида текшириб оларди, эҳтиёт шарт-да!

    2017-05-27 06:07:306026
  1. "Гулбоғ"нинг уйқуда ётган маҳалла раиси ёҳуд тадбиркорлик хоҳлаган ишини қилиш эмас, фаолиятни қонуний юритишдир!

    Тадбиркор хоҳлаган ишини қилиш эмас, фаолиятини қонуний юритишдир, - дейди шаҳар ҳокимининг ўринбосари Нигора Абдуллаева. – Қолаверса, қўни-қўшничилик ришталарига  завол етмаслиги керак. Бугун арзимас бўлиб кўринган воқеа эртага ёки кўп йиллардан кейин тузатиб бўлмас муаммога айланиши мумкин.

    2017-07-26 14:14:122250
  1. Ҳокимининг қонунга зид қарори-ю, давлатга қайтарилган 5,2 гектар ер. 14 млн.ни ўзлаштирган назоратчи жавобгарлика тортилди
    Шаҳар ҳокимининг қонунга зид равишда қабул қилинган 6 та қарорини бекор қилиш орқали 5,2 га. ер майдони давлат захирасига қайтарилди. Шаҳар ҳудудида ер ва бинолардан мақсадли фойдаланишнинг  қонунийлиги ўрганилганида, 117 та ҳолатда 6,1 га. ер ва 20 та шундан 2 таси муқаддам хусусийлаштирилган бино-иншоотлардан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланди.
    2017-06-08 19:06:191761
  1. БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР...

    Туманимиз марказида ёки қишлоқларда, маҳалла ва кўчаларда янги-янги иншоотлар барпо этилмоқда. Йўллар равонлаштирилмоқда. Икки томонида мўъжазгина сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. Буларнинг барчаси тинчлик неъмати, хотиржамлик мевасидир.

    2016-07-07 09:05:44984

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz