NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Бу қизиқ: Самоварларнинг яратилиш тарихини биласизми?

Ноябрь 16
19:01 2017

        Самовар ҳақида сўз кетганда одамларда уй-рўзғор буюмлари орасида, кўплаб хонадонларда мавжуд бўлган ва фойдаланиб келинган сув қайнатиш мосламасини тушунишади. Кўз олдимизга айниқса, Россияда кўплаб тайёрланган самовар келади ҳамда унинг ватани Россия мамлакати деб ўйлашади. Аслида-чи?

         Биз шу ҳақда қисқача тўхталиб ўтамиз.

         Маълумки, Буюк Ипак йўли эрамиздан аввалги II-I асрларда ташкил этилганда, Ўрта Осиёлик савдогарлар бошқа буюмлар қатори харидоргир товарлар қаторида узоқ муддат сақлаш мумкин бўлган чойни ҳам ўз юртларига келтириб уни ўлкамизда тарқалишига катта ҳисса қўшганлар, чунки чой чарчоқни ёзувчи, қувват бағишловчи ҳамда айрим касалликларни олдини олиш ва даволаш ҳусусиятига эга бўлганлиги туфайли тансиқ маҳсулотлар каторида бўлган. Ана шу ажойиб ичимлик бўлган чойни тайёрлаш учун қулай восита ҳисобланган самовар қадимги Рим ва Хитойда пайдо бўлган бўлиб, бу буюм катта ҳажмли металдан ясалган идиш, идишнинг ўртасида ўт ёқиш мосламасидан иборат бўлиб, ҳозирги кўринишдаги самоварга ўхшаш бўлган.

         XVIII аср бошида Россия шаҳарларига самоварнинг кириб келиши асосан чой ва чойхўрлик анъаналари билан боғлиқ бўлган.

         Россия самоварлари асосан Тула шаҳрида ишлаб чиқарилан. Биринчи самовар фабрикаси Назар Лиситцин томонидан 1778 йилда аҳоли эҳтиёжи кўпайганлиги натижасида барпо этилган. Самоварни тайёрлашда асосан, мис, кумуш, бронза, никель каби металлар қоришмаларидан фойдаланилган.

         Ўрта Осиёда Россиядан келтирилган самоварлар андозасига қараб, маҳаллий мисгар ҳунармандлар самовар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишган.

         Булар орасида кенг тарқалгани самовар-қумғон ҳисобланган. 1826 йилга келиб Тулада самовар фабрикасини сони 8 тани ташкил этган бўлса, 1896 йилга келиб уларнинг сони 70 га етди.

Самовар фабрикаларидан Батасков самовар фабрикаси XIX аср охирига келиб жуда ҳам машҳур бўлган. Бу фабрикада самовар тайёрлаш учун яратилган лойиҳалар кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. Кўргазмаларда сифатли маҳсулотлари учун қўлга киритган медаллар кейинчалик самоварларда муҳр сифатида қўйилган. Россияда самовар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилиши билан аста-секин у қўшни мамлакатларда ҳам кенг тарқала бошлади. Самоварлар турли шакли ва кўринишга қарамасдан унинг ишлаш принципи сақланиб қолган.

         Юқорида айтиб ўтилган самоварлар Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи хазина бўлимида ҳам сақланмоқда. Самоварлар турли даврларда оид бўлиб, уларнинг сони 70 тага яқин ташкил этади. Улар орасида ўтин ва кўмирдан ташқари суюқ ёқилғи ёрдамида ишлайдиган турлари ҳам мавжуддир. Ҳозирги вақтда кенг тарқалган электр қувватида ишлайдиган самоварлар қадимги аждодлари ишини давом эттириб келмоқда. 

Мунаввархон ЯХЪЯЕВА,

Наманган вилояти ўлкани ўрганиш

 музейи услубчиси.

 

Мавзуга оид

  1. Олий лига клублариниг расмий веб сайтларини биласизми?

    Ҳозирги даврда интернетда веб сайтлар кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Шуни эътиборга олиб, мамлакатимиздаги олий-лига футбол клубларининг расмий веб саҳифалари рўйхатини тақдим этамиз.

    2016-12-27 10:31:58509

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz