NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР...

Июль 07
09:05 2016

Туманимиз марказида ёки қишлоқларда, маҳалла ва кўчаларда янги-янги иншоотлар барпо этилмоқда. Йўллар равонлаштирилмоқда. Икки томонида мўъжазгина сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. Буларнинг барчаси тинчлик неъмати, хотиржамлик мевасидир.

Аллоҳ таоло ярлақаган юртимиз, элсевар, узоқни кўра биладиган Юртбошимиз саъй-ҳаракати, доно маслаҳати билан ҳар жабҳада муваффақиятларга эришмоқдамиз. Буни ишдан қайтгач ахборот воситалари билан танишганимда яна ҳам теранроқ ҳис этаман. Мана яқинда Шанхай ҳакорлик ташкилотининг саммити бўлган эди. Бу оламшумул воқеани якунлабоқ, Президентимиз бир неча давлатларнинг элчиларидан ишонч ёриқларини қабул қилдилар. Бир кун ўтибоқ Сурхондарё ва Қашқадарё пахтакорлари, ғаллакорлари меҳнатидан воқиф бўлиш, уларга тегишли маслаҳат ва тавсиялар бериш учун мазкур вилоятларда бўлдилар. Вилоятлардаги жамоатчилик вакиллари билан чин юракдан суҳбатлашдилар. Уларнинг тавсиялари бизнинг туман меҳнаткашларига ҳам бирдай тегишлидир. Шу куниёқ Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш ва дам олиш куни сифатида байрамона ўтказиш борасида Президентимиз қарори эълон қилинди. Қаранг-а, бу кунларни орзулаб ота-оналаримиз, бобо ва бувиларимиз оламдан ўтиб кетишди. Беш вақт намозни, жума ибодатини тўла адо этолмай, умра ва ҳаж ибодатини эса тушдай ширин хаёл сифатида ўтказишди. Бугун йиллар давомидаги армонлар ушалди. Орзулар рўёби бус-бутун бўй кўрсатди.

Тарихий, миллий қадриятларимиз умуминсоний туйғулар билан омухта бўлди. Янада сайқалланди. Бу Президентимиз томонидан илгари сурилган юксак маънавият борасидаги дастурлар асосида илгари сурилди.

Мен юқорида тилга олган яқин кунлар ичида амалга оширилган эзгуликларни биз имом хатиблар маҳаллаларда ёшларга, масжидларда намохонларга, шунингдек, профилактика инспекторлари томонидан тарбияси оғир болаларга тушунтирмоғимиз керак. Айниқса замон шиддати, ривожланиш палласи авж олган ҳозирги замонда ёшларни ўз эътиборимиздан бирор дақиқа бўлсин узоқлаштирмаслигимиз керак. Негаки, улар ўз қўл телефонлари орқали янгилик излар эканлар, ғоясиз маданиятга эришиб қолишлари ҳеч гап эмас. Боланинг қизиқиши ва интилишини билган “учинчи” қўл энди унга эҳтиёжини осон йўл билан топиш мумкинлигини ваъда қилади ва ўзига оғдиради. Бу энди асло кечириб бўлмас хатоликлар келтириб чиқаради. Ана шунга йўл қўймаслигимиз керак. Бунинг учун ҳозирда ёшлар ўртасида ўтказилаётган турли акциялар, кўнгилочар тадбирлар, зукколар баҳслари, семинар-тренинглар, тил ўрганиш тўгараклари орқали ҳаёт-мамот масаласи бўлган билимга ташналикни ташкил этишимиз керак. Токи, фарзандларимиз комил инсон бўлиб вояга етишлари учун юртимизда яратилган ҳар бир яхшиликни тарғиб қилайлик. Яна қайтариб айтаман, шукроналик билан янги-янги яратувчиликка уларни сафарбар этайлик!

 

Камолиддин ҲАМРОҚУЛОВ,

Норин тумани бош имом-хатиби.

Мавзуга оид

  1. Халқаро даражадаги спорт юристи дипломини черковда қабул қилиб олган Санъат Шарипов бу борада биринчи ўзбекистонлик бўлди

    Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Санъат Шарипов халқаро даражадаги спорт юристи дипломини қўлга киритди.

    2016-09-23 16:30:43496

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz