NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Алишер Усманов Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди 18:48 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил
Ёнғиндан офатидан сақланинг, зеро унинг олдини олиш ўзингизнинг қўлингизда   11:13 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг кундалик вазифамиз эканлигини ҳис қилган ҳолда иш ташкил этаётганимиз натижасида фуқаролардан раҳматномалар келаётгани бизни қувонтирмай қўймайди Зеро, бир нарсани унутмаслигимиз лозим: Ёнғиндан офатидан сақланиш, унинг олдини олиш ўзинмизнинг қўлимиздадир. Биз халқ хизмати бел боғлаганмиз, уларнинг розилиги йўлида амалий ишларга  доим камарбастамиз.

Батафсил
Халқ ишончи олий мукофот. Жавлонбек Юлдашев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди 08:42 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

2009-2015 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2015-2016 йилларда Поп тумани ҳокими, 2017 йилда Наманган шаҳар «Чорсу» универсал деҳқон бозори акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2017 йили Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда эди.

Батафсил
Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди 22:30 16/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Батафсил
Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда 23:22 23/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

Батафсил

Бўка тумани ҳокими Нўмонали Избосаров: Туманимизни Ўзбекистоннинг энг ривожланган, фаровон гўшаларидан бирига айлантирамиз!

Январь 01
23:41 2018

"Бўкани Ўзбекистоннинг энг ривожланган, фаровон гўшаларидан бирига айлантирамиз.  Бунинг учун бизда инсоний, табиий, иқтисодий, салоҳий ресурслар етарли!",

- дейди туман раҳбари Нўмонали Юсуфжонович Избосаров.

Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 40 та маҳаллада 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Маъмурий маркази Бўка шаҳри. 
Шаҳарда саккизта маҳалла мавжуд бўлиб, жаъми 23 минг фуқароси бор. Дўстлик, Гулистон, Наврўз, Тошлоқ, Янгиҳаёт, Ўзбек, Маданият, Бунёдкор -  шаҳар маҳаллаларидир. 

Ташрифимиздан бир қадар аввал Наврўз маҳалласида яшовчи Эркиновлар оиласи "Намунали оила" кўрик-танловитнинг Республика босқичида иштирок этиб, Ўзбекистоннинг энг намунали оилалари бешлигига киргани бизни қувонтирмай қўймади. 

 

- Иш бошлаганимга бир ой бўлди, - дейди Н.Избосаров. -  Ўзим Бўка фарзандиман. Хизмат тақозоси билан бошқа туманларда ишладим. Энди халқ ва Муҳтарам Юртбошимиз ишончларини оқлаш учун бел боғлаб ишга киришдик. Барча маҳаллаларни кўзим билан кўрдим. Ҳар куни халқ билан мулоқотдаман. Бунинг самараси ўлароқ янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш ғоялари пайдо бўлмоқда. Янги иш ўринлари яратяпмиз, кам таъминланганлар, ногиронларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

 

Маълумот ўрнида

“Бўка туманида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлардан  211 нафарига жумладан, жорий йил 25 ноябр куни “Баҳор” оромгоҳида 120 кишига байрам дастурхони ташкил этилди. Байрамда иштирок этганларнинг барчасига озиқ-овқат жамламаси, кийим-кечак, дори-дармон тарқатилди. 1 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига қўлтиқтаёқ берилди.  1 декабр куни “Олтин жаннат” кафесида 80 нафар ногиронларга байрам дастурхони ташкил этилди. 3 декабр куни вилоят байрамида 11 нафари иштирок этишди. Байрамда иштирок этганларнинг ҳар бирига 2 литрдан ёғ, 5 тадан пайпоқ, 6 нафарига эркаклар кўйлаги, 5 нафарига адрас кийимлик берилди.

       3 декабр ногиронлар куни муносабати билан билан туманда 10 та аравача, 2 та эшитиш мосламаси, 2 та ҳасса, 1 та қўлтиқтаёқ берилди.

       Бунга қадар эса Бекобод туманида бўлиб ўтган тадбирда 17 нафарига аравача, 5 нафарига қўлтиқтаёқ, 5 нафарига ҳасса берилганди.  Хайрли ишлар давом этади”.

 

- Ёшлар доимий эътиборимизда, Зеро Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек: «Ёшларимиз - бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир. Сўзларим баландпарвозликдан йироқ. Эрта тонгдан барчасига ўз кўзингиз билан гувоҳ бўласиз!», - деди Нўмон ака самимиятга тўла нигоҳини менга қаратиб.

Суҳбат шу паллага етганда ҳоким, соат милларига қаради. 

- Анваржон, ҳозир Бош вазиримизнинг видео-селекторлари бошланади. Суҳбатни ундан сўнг давом эттирамиз.  Ўктамжон менинг ўринбосарим, сизни қизиқтирган маълумотларни Марҳабо Дониёровна билан бирга беришади. 

- Келишдик ака...

Бўканинг бекаси


Бўка топоними турли талқинлари мавжуд. Биз эса Бўка «Бека» маъносини беради, деган фикрни олға сурамиз. Минг йиллар аввал бу жойларда одам анча сийрак бўлган. Лекин шундай бўлсада ушбу ҳудуд стратегик жиҳатдан улкан аҳамиятга эга, эътиборга молик жой бўлган. Бу ҳудуднинг саҳиватпеша, бадавлат Бекаси бўлган. Шу ҳудуддан ўтиб кетаётган сайёҳлар, дарвешлар, савдогарлар, сарбону карвонбошилар беканинг марҳаматидан мустаҳиқ бўлганлар. Унинг тузу намагидан тотиб, ошу сувини ичганлар. 

БEКА, БEКА... халқ тилида айланавериб БЎКАга ўзгарган.

Бўка Соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлик қилган буюк салтанатнинг стратегик аҳамиятга эга форпостларидан бири бўлган. Бу ерда унинг ёвқур аскарлари, сезгир сарбозлари, беиз ҳуфялари қўним топганлар. Бўка қиридан ёқилган машъала олис-олисларга кўриниб турган. Шуъларнинг ранги, сони эса ҳарбий шифр - код вазифасини ўтаган. 

 

ТАКЛИФ

Шу ўринда Бўка марказидаги бир пайтлар обод бўлган қирга БЎКАнинг БEКАсини тимсоли тасвирланган улкан ҳайкал-монумент қўйилса мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлаймиз. 

Тўмарис, Роксана, Туркон Хотун, Сароймулкҳоним - Бибихоним, Зебунисо, Мумтоз Маҳал, Нодирабегим - Моҳларойим, Макнуна, Қурбонжон Додҳоҳ каби туркнинг жасоратли, оқила аёллари қатори Бека ҳам ҳар қанча эътибору эътирофга лойиқ. 

 

ТАШРИФ

Бўкага кечки олтиларда кириб келдик. Шаҳар кундек чатоғон. Атрофни қўронғулик қоплаган бўлсада бинолар, йўллар ва диллар чароғон.


Маҳаллий ҳокимлик ҳовлисига кирибоқ Туман ҳокими Нўмонали ака Избосаровни учратдик. «Маҳалла» канали журналистларини кузатаётган ҳоким бизни очиқ юз билан кутиб олди. Салом-аликдан сўнг суҳбатимиз бошланиб кетди. 

- Хуш келибсизлар Бўкага! 

- Раҳмат ака, бугун журналистларни кутадиган кунингиз эканда? 

- Ҳа, албатта. Сизлар бор - биз бор. Журналист азалдан халқ билан давлат ўртасидаги кўприк вазифасини бажариб келган. 

 

Ҳоким билан суҳбатдан сўнг

Суҳбат давомини мақола бошида келтирганим боис кейинги ҳамсуҳбатлар ҳақида маълумотларни берсам. 

Алимов Ўктам Неъматуллаевич ҳокимнинг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари. Бунга давр уч йил Паркент туманини бошқарган салоҳиятли кадрлардан. 

 

Ўктам ака бизни туман ҳокимнинг муовини, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Абдулазизова Марҳабо Дониёровна ҳузурига олиб кирди. 

Учовлон обдон секторлар фаолиятини муҳокама қилдик. 

Амалий ишлар бисёр.

Ҳар икки муовиннинг телефони жиринглайди. Биров маслаҳат олади, бошқаси топшириқ. Кўзимни олдида икки оила ярашди. Бир аёл товуқ боқишга кредит олди.

Бир тадбиркор ерли бўлди, 17 нафар иш ўрни 2018 январида банд бўлади.
 

Ҳоким сектори  

"Маданият",  “Самарқанд”,  “Бахмал”, “Бунёдкор”  амалга оширилган ишлар ҳақида айрим қайдлар. Кўзимиз билан кўрганимиз

 

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича

- Бахмал маҳалласида яшовчи фуқаро Абдукаримова Зуҳрани уйининг том қисмидаги шиферлар яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли шиферлари алмаштирилди.

Самарқанд маҳалласида жойлашган №35-сонли умумий ўрта-таьлим мактабининг том қисмида 30 дона шифер яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли 30 дона шифер алмаштирилди.

Ижтимоий соҳа бўйича

Бўка шаҳар Маданият маҳалласидаги 4/8 кўп қаватли уйнинг том қисмидаги шиферлар яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли ушбу кўп қаватли хонадонларнинг иккинчи қаватида яшовчи хонадонларнинг уйларидан ёмғир ва қор сувлари ўтаётгани аниқланиб, кўп қаватли уйнинг том қисми шифер билан тўлиқ ёпилди.

 

 

Шу маҳалладаги 4/9 кўп қаватли уйнинг том қисмидаги шиферлар яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли ушбу кўп қаватли хонадонларнинг иккинчи қаватида яшовчи хонадонларнинг уйларидан ёмғир ва қор сувлари ўтаётгани аниқланиб, кўп қаватли уйнинг том қисми шифер билан тўлиқ ёпилди.

 

 

 Соғлиқни сақлаш бўйича

Маданиятнинг Ёрқин кўчаси 3-уйда яшовчи фуқаро Тожибоев Бердиёр, Низомий ½ уйда яшовчи фуқаро Хакимова Замира ҳамда Низомий 4/9-15 уйда яшовчи фуқаро Холиқулов Шавкатлар ногиронлик аравачаси билан таьминланди.

 Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича

 “Самарқанд”  маҳалласи ҳудудида ободонлаштириш ишларига атрофлича эътибор қаратилган, кўчалардаги тартибсиз ўсган дарахтларни буташ, кўчаларни хазон барглардан тозалаш ишлари олиб борилди. Ахоли томорқалари шудгорланиб қиш мавсумида экиш мумкин бўлган экинлар экилди.

 Йўл бўйича

Бунёдкор маҳалласидаги  магистрал йўлнинг 1 км масофаси таьмирталаб бўлиб қолганлиги сабабли 1 км йўлда таьмирлаш ишлари олиб борилди.

 

ИИБ раҳбари сектори

"Ўрта тепа",  “Катта Равот”, “Навобод”

маҳаллаларидаги сўнгги амалий ишлари

Бўка туманидаги "Ўрта тепа", “Катта Равот”, “Навобод”  маҳаллари ҳудуди Бўка тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ихтиёр Хасанов ва "Ўрта тепа", “Катта Равот”, “Навобод”  маҳаллари раислари, туман ташкилотлари мутасаддилари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.

         Йўл бўйича

мазкур маҳалла фуқаролар йиғини “Тошкент-Бекобод” автомобил йўлидан 9 км. ичкарида жойлашган бўлиб, кириш йўлларининг сув тўпланиб қоладиган, чуқур жойларига шағал ва асфалт қопламаси ётқизилди.

2017 йил 19 декабрь кунига қадар 4К-792 Пискент-Равот-Тожикистон чегараси бўлган йўлдаги чуқурларни асфалт қопламаси билан тўлдириш амалга оширилди. Хозирги кунда ушбу йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

         Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича

ҳудудда ободонлаштириш ишларига атрофлича эътибор қаратилган, кўчалардаги тартибсиз ўсган дарахтларни бўталаш, кўчаларни хазон баргларда тозалаш ишлари олиб борилди. Ахоли томорқалари шудгорланиб қиш мавсумида экиш мумкин бўлган экинлар экилди. Айрим жойларда селдан сақланиш чоралари кўрилди.

         Соғлиқни салаш соҳаси бўйича

Ҳудуддаги 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси 2017 йилдан фаолият юритмоқда, ушбу бинода сув таъминоти мавжуд, ёритиш тизими етарли, дори-дармон воситалари ва тиббиёт анжомлари билан таъминланди.

Ахоли ўртасида, умум таьлим мактаб ва касб-хунар коллежида касалликларни олдини мақсадида  тозалик ва озодаликга риоя этиш учун ахолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича учрашувлар ўтказилди.

Ўзгалар парваришига мухтож беморларни, ногирон ва қарияларни тор мутахассислар  иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Ичимлик суви, газ ва электр таъминоти бўйича

Газ таъминоти бўйича аҳоли газ баллонлар ва кўмирдан фойдаланиб келмоқда. Ўрганиш давомида кўмир махсулотига эхтиёжи мавжуд бўлган оилалар аниқланиб уларга 80 тн. кўмир махсулоти тарқатилди. Шу жумладан 118 та хонадонга суюлтирилган газ балонлари тарқатилиб чиқилди..

Электр таъминоти бўйича “Катта Равот” МФЙдаги трансформатор таъмирланди ва ушбу худуддаги эски яроқсиз симёғочлар янги темир бетон симёғочларга алмаштирилди.

2017 йил 20 декабр кунига қадар “Ўрта тепа” МФЙ Ёшлар кўчаси 300 м, Аваз Ашраф кўчаси 250 м, Ойдин кўчаси 350 м, Гулобод кўчаси 400 м масофадаги эски сув қувурларини авариявий холатини бартараф этилади. Хозирги кунда ушбу худудда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий соха бўйича

Бўка туман “Бешкапа” МФЙда яшовчи вояга етмаган Ғуломова Чарос ва унинг синглиси Ғуломова Ширинлар туғма ногирон кар соқов бўлганлиги учун уларга эшитиш учун мосламалар олиб берилди.

 “Катта Равот” МФЙда яшовчи нафақахўрларнинг пенсия нафақа пуллари ўз вақтида олиши учун “Сайёр касса” чақиртирилиб пенсия нафақа пуллари берилди.

 “Навобод”, “Ўрта тепа” ва “Катта Равот” МФЙларда ахоли билан тумандаги корхона ташкилотлар иштирокида аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди. Йиғилишда ҳовли атрофларини ўраш, томорқадан унумли фойдаланиб даромад олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, маиший чиқиндиларни “Тоза худуд” ДУК билан шартнома асосида олиб чиқиб кетиш, маиший чиқиндиларни ёқишдан ажралиб чиқадиган захарли газларни атроф муҳит ва инсон саломатлиги учун зарарли эканлиги, ичимлик сувини шартнома асосида етказиб бериш бўйича тушунтириш ишлари берилди. Билдирилган талаб ва истаклар эшитилиб, тегишли ташкилотларга муаммоларни бартараф қилиш бўйича муддатлари кўрсатилган ҳаракатлар дасутри ишлаб чиқилиб ўз вақтида ижросини юзасидан келишилиб олинди.

Хуллас, Бўкада секторлар ҳаракатда. Биз эса йўлда давом этамиз.

Анвар Икрамов ,
 namnews.uz  ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Тошкент-Бўка

 

 

Мавзуга оид

  1. “Энг улуғ, энг азиз”

    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловини эълон қилади. 

    2016-06-17 09:27:18792
  1. Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида ҳамдардлик китоблари очилди

    Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари биноси олдидаги давлат байроқлари тушириб қўйилди.

    2016-09-04 03:33:56604
  1. Наманган вилояти Косонсой тумани Булоқ массивида намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилади

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Наманган вилояти Косонсой тумани “Қуқумбой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Булоқ массивида намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилади. 
     

    2016-08-03 08:21:411084

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz