NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Бунёдкор халқимиз салоҳияти самараси

Июль 01
14:40 2016

Шу кунларда халқимиз Ватанимиз тарихидаги буюк тарихий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллик байрамига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ўтган қисқа даврда халқимиз ғоят оғир ва мураккаб, шу билан бирга шарафли йўлни мардона босиб ўтиб, дунёда «Ўзбек модели» деб тан олинган, ўзимизга мос ва хос ривожланиш йўлини танлагани, нақадар тўғри ва ҳаётий бўлганлигига ишонч ҳосил қиламиз.

Айни пайтда барчамиз яна бир оламшумул  воқеанинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари ва қарорлари асосида Ангрен-Поп темир йўли қурилишини фойдаланишга топшириш маросимида қатнашган ҳар биримизда шундай  бир ғурур ва ифтихор ҳисси пайдо бўлдики, уни сўз билан ифодалаш қийин. Чунки, дунёда иқтисодий инқироз давом этаётган шу кунларда бундай иншоотлар қуриш ғоясини ҳам,  лойиҳалаштиришни ҳам муҳтарам Юртбошимиз ишлаб чиқдилар. Шуларни мулоҳаза қилар эканман, бир жиҳатни ҳам айтишни ўринли деб ҳисоблайман.

Бундай дунё миқёсида камдан кам учрайдиган кенг кўламли иншоотлар фақат ва фақат Ўзбекистонда, Президенти ўз давлатининг буюк келажаги йўлида тинмай ғамхўрлик қилаётган, ўз халқининг турмуш даражасини муттасил ўстириб,  оғирини енгил, узоғини яқин қилиш тўғрисида оталарча қайғураётган бизнинг мамлакатимизда  юз бериши мумкин.

Шу ўринда вилоятимизда амалга оширилаётган юксалишда, ҳар бир ўзгаришда Наманган аҳли давлатимиз раҳбарининг доимий ғамхўрликларини юракдан ҳис этиб туради. Бундан 25 йил аввалги Наманганни кўз олдимга келтираман. Эски услубда қурилган бинолар, тор кўчалар, пахта ва ёғ заводларидан чиққан  тутун ва  ҳид об-ҳавони мутлақо ифлослантирар эди.

Бугун эса замонавий архитектура талаблари  асосида қурилган маъмурий ва уй-жой биноларини, бетакрор «Тинчлик» стелласи ва хиёбону кўчалар, кўплаб инфратузилмаларга эга иморатлар, жаҳон стандартларига мос стадионлар, шунингдек қишлоқ жойларида шаҳардан қолишмайдиган барча қулайликларга эга уй-жой, коттежлар қурилаётгани ҳаммамизни қувонтиради. Мана шундай оламшумул ютуқларга ўз-ўзидан осонликча эришилгани йўқ. Ўз навбатида юртдошларимиз “Кечаги ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак” деган хитобни дил тубидан ҳис этиши керак.

Ўтган 25 йил давомидаги салмоқли ютуқларимиз албатта, халқимизнинг онги ва турмуш даражасининг муттасил ўсиб бориши учун замин бўлмоқда.

Турсунбой ФАЙЗУЛЛАЕВ,

Наманган Давлат университети профессори,

сиёсий фанлар доктори.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,

ЎзМТДП фаоли.

“Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби.

Мавзуга оид

  1. Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

    – Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

    2016-06-28 14:47:161000
  1. Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги улкан салоҳияти халқаро сайёҳлик ярмаркасида намойиш этилмоқда

    “Ўзэкспомарказ”да 5 октябрь куни “Ипак йўлида туризм” ХХII Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси очилди. 
     

    2016-10-06 09:17:162313
  1. «Навбаҳор» чемпиондан очко олди. «Бунёдкор»дан кейин «Локомотив»да ҳам қоқилиш

    Наманганда «Навбаҳор» меҳмони бўлган «темирйўлчилар» 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Сардор Мирзаев ҳамда Марат Бикмаев томонидан урилган голларга мезбонлар жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

    2017-05-05 08:17:151228

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz