NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Бурч ва жасоратингиз асло унутилмайди!

Апрель 29
12:04 2018

Мамлакатимизда кексалар, айниқса уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, ёши улуғ инсонларга муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ғамхўрликлардан ёрқин далолат.

Наманган вилоятида бугунги кунда 61 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 2 минг 740 нафар меҳнат фронти фахрийси умргузаронлик қилишмоқда. Бу табаррук кишиларни ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, яшаш даражасини ошириш ҳамиша диққат марказда бўлиб келади. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши қутлуғ сана арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида жонбозлик кўрсатган кексалар ҳолидан хабар олиш мақсадида “Хотира абадий, жасорат мангу!” лойиҳаси доирасида “Биз ҳамиша сизлар билан” хайрия акцияси ташкил этди.

Унда ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси Ғайратжон Тўйчибоев, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Зайниддин Ҳожи-Акбар ҳамроҳлигида партия “Ёшлар қаноти” фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларининг хонадонларига ташриф буюрдилар. Меҳр-оқибатга йўғрилган қайноқ дил изҳорлари ва беминнат совға-саломлардан нуронийлар қалби қувончга тўлди. 

“Заркент” маҳалласида истиқомат қилувчи 93 ёшли Низомхон ота Сатторовнинг хонадонида бўлган “уч авлод” учрашуви мароқли ўтди. Немис фашист босқинчиларига қарши даҳшатли урушда мардонавор курашган табаррук отахон ёшларга қирғинбарот йиллардаги бошидан кечиган ўта қийин дамларни хотирлаб, тинчлик-осойишталик, мустақиллик нақадар улуғ ва буюк неъмат эканини, бугунги осуда ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, ҳар бир фуқаро ўз Ватанини чин юракдан севиши кераклигини айтдилар.

Амир Темур маҳалласида фарзанду набира-эваралари даврасида умргузаронлик қилаётган 103 ёшли Муҳаммадтош бобо Паттоев ҳам акция иштирокчиларининг ташрифидан хурсанд бўлдилар. Тинчлик нақадар тотли сўз, дея англовчи бу азиз нуроний ёш ўғил-қизларни дуо қилиб, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган қулай шарт-шароитлар ва имкониятлардан оқилона фойдаланишга, халқимиз корига ярайдиган муносиб фарзандлар бўлишга чақирди.

Шунингдек, “Ҳақиқат” маҳалласида яшовчи Шарифжон ота Нуриддинов, Жабборхон ота Содиқов, “Обиҳаёт” маҳалласида ҳаёт кечираётган Сергей Крюков хонадонларидаги самимий мулоқотлар ёш авлод вакиллари учун унутилмас таассуротларга бой бўлди. - Иккинчи жаҳон уруши етказган талофатларни эсласак баданимиз жунжикиб кетади. Ўша даврдаги машаққат ва қийинчиликлар кўплаб халқларнинг иқтисодини орқага сурган, оддий ҳаёт кечириш учун бир тишлам нон топиш ҳам амри маҳол эди. Бугун юртимизда осудалик, ривожланиш ва тараққиётни кўриб шукроналар айтаман. Бу кунларни кўзингизга суртинг, юрт тинчлиги, эл фаровонлиги, Ватан тараққиёти учун ўз ҳиссангизни қўшиб яшанг, - дейишди кўзда ёш билан нуронийлар.

Уч кунга мўлжалланган хайрия акцияси давомида мана шундай йўқловлар Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Норин туманларида яшаётган яна ўнлаб уруш фахрийлари хонадонларида ҳам бўлди. Наманган “Ёшлар маркази”да партия фаоллари ўртасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Қаҳрамонлик – фидойилик ва бурч” мавзусида расмлар танлови, “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” мавзусида давра суҳбати, шахмат-шашка ва футбол мусобақалари, ёшлар ҳашари каби тадбирлар ўтказилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали Бош муҳаррири.

 

Мавзуга оид

  1. Ислом Каримов номи ҳамиша ёдда

    Наманган худудий электр тармоқлари  корхонаси  жамоаси эрта тонгда мажлислар залига  йиғилишди.

    2017-01-29 10:27:38793
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451292

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz