NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Буюк Британиянинг етакчи маркетинг компанияси "Тараққиёт стратегияси" марказида бепул семинар ўтказади

Май 14
23:09 2018

Шу йилнинг 14-16 май кунлари Буюк Британиянинг машҳур маркетинг компанияси – “M&C Saatchi” вакиллари юртимизга ташриф буюради. Ушбу йирик компания British Airways, Qantas, Reebok, Google, EPSON, Alibaba, Disney, 20th Century Fox, Warner Bros, Miramax каби бизнес оламининг юздан ортиқ йирик брендлари учун PR ва маркетинг хизматларини кўрсатиб келади.

Ташриф доирасида 16 май куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси ҳамкорлигида “M&C Saatchi” компанияси бошқаруви аъзоси Анил Беди ва халқаро бизнес бўйича директори Сабрина Хейнеки иштирокида махсус семинар ташкил этилади. Унда манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари, хусусий сектор вакиллари иштирок этади.

Семинар давомида туризмни ривожлантириш, инвестиция оқими ҳамда мамлакат имеджини оширишда эришилган тажрибалар, шунингдек, хусусий сектор вакиллари учун бизнес юритишда брендингнинг муҳимлиги, фикрларни содда кўринишда етказиш, кўпчилик ичида яққол ажралиб туриш йўллари каби қатор мавзуларга тўхталиб ўтилади.

Имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида ташкилотчилар ушбу соҳага қизиқиш билдирган тадбиркорлар, реклама ва PR агентликлар вакилларини ҳам тадбирда иштирок этиш учун таклиф этади. Бунинг учун мазкур пост остида изоҳ тариқаси ўзингизнинг исм-шарифингизни ёзиб қолдиришингиз ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Телефонлар: +998 71 239-01-91, +998 71 239-01-95.

Тадбир ўтказилиш вақти ва жойи: 2018 йил 16 май, соат 16:00, Шароф Рашидов кўчаси 16 уй, “Пойтахт” бизнес маркази, 5 қават. Рўйхатга олиш 15 майга қадар давом этади.

Маълумот учун, “M&C Saatchi” компанияси давлатларнинг халқаро миқёсда ижобий имиджини ошириш, улар учун махсус миллий брендинглар ишлаб чиқиш ва уни халқаро ҳамжамиятда муваффақиятли тарғиб қилиш каби хизматлари билан машҳур ҳисобланади.

Ўтган вақт давомида компания Буюк Британиянинг миллий брендингига айланган “Britain is Great” лойиҳасини амалга оширган. Шунингдек, Грузия, Дубай ва Абу-дабида хорижий инвесторларни фаол жалб қилишга йўналтирилган кампаниялар, Малайзия, Туркия, Австралия ва Янги Зеландия каби давлатларда эса туристик маркетингни янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон аёллар U19 терма жамоаси Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

    19 ёшгача бўлган футболчи қизлардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси озарбайжонлик тенгдошларига қарши иккита назорат учрашуви ўтказишади.

    2016-07-12 13:42:47680
  1. Мустақил тараққиёт йўлимизнинг теран таҳлили

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди” ва “Ҳаёт синовларида тобланган Қашқадарё эли ҳар қандай юксак маррани эгаллашга қодир” номли китоблари “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилди. 
     

    2016-07-14 09:06:01708
  1. Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси муҳокама учун эълон қилинди

    Президентнинг Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

    2017-01-19 08:29:511358
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:59954

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz