NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ХАМДА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ ХАМКОРЛИГИДА "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ" ЎТКАЗИЛДИ 13:48 20/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса уюшмаган ёшларни, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, махсус ҳисобга олинганларни бандлигини таъминлаш бўйича Косонсой туман Иқтисодиёт коллежида 2018 йилнинг 19 январъ куни “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”ташкил этилди.

Батафсил
Танзила Нарбаева: Женщины - наиболее социально активная часть общества! 14:17 19/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Роль Комитета должна возрасти в совершенствовании государственной политики по развитию сектора ННО, координации усилий ННО, органов власти, бизнеса, доноров, занимающихся решением социальных вопросов (поскольку они в значительной степени имеют «женское лицо»), обеспечения инклюзивной социальной политики, контроля качества социальных услуг

Батафсил
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил

Буюк  сиймо эди ёҳуд Шароф Рашидовнинг Қувасой мисолида юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигига қўшган ҳиссаси ҳақида

Июль 09
01:45 2017

Шароф Рашидов Ўзбекистонни бошқариб, унинг кўп оғир кунлардан мардонавор ўтишига катта ҳисса қўшган.

Шавкат Мирзиеёв

 

Мен ўзимни ҳаётдаги энг омадли одам деб ҳисоблайман. Негаки, меҳнат фаолиятим давомида жуда кўп улуғ инсонлар билан учрашдим, улар ўгитини олиш бахтига муяссар бўлдим. Шулардан бири Ўзбекистонимиз равнақи, халқимиз бахт-саодати учун  толмас курашчи, улкан давлат арбоби Шароф Рашидович Рашидов эди.

Шароф Рашидовда давлат арбобига хос бўлган салобат, тажрибали сиёсатчига арбобига хос донолик, катта адиб ва олимга ярашиқли юксак маданият ва самимий муомала, келажакни кўра олиш фазилатлари мужассам эди. Бир сўз билан айтганда у буюк сиймо эди. Бунга мен биргина Қувасой шаҳри тараққиёти билан боғлиқ ишлар мисолида гувоҳ бўлганман.

1970 йилда Андижон пахтачилик (ҳозирги қишлоқ хўжалик) институтини битириб, Фарғона тумани жамоа хўжаликлардан бирида муҳандис бўлиб иш бошлаганман. 1973 йилда Қувасой шаҳар ёшлар қўмитасига етакчи этиб сайландим. Шароф ака айнан ўша йилдан Фарғона вилоятига, жумладан Қувасой шаҳрига тез-тез ташриф буюриб турардилар. Ўшанда Қувасойда фақатгина иккита цемент  комбинати ва ғишт заводи ишларди. Комбинатдан ҳар куни 180 тонна цемент чанги кўтарилиб уйларнинг томларига, ҳовлилар боғ-роғларга ёғилар, экологик ҳолат ниҳоятда ёмон эди. У киши аҳволни ўнглаш учун нима қилиш керак, деб сўрадилар. Сўнг вилоят раҳбарларига қарата: «Мутахассисларни жалб этинглар, вазиятни атрофлича ўрганишсин, заводларни реконструкция қилиш, янги ускуналар ўрнатиш, шаҳар экологиясини яхшилаш лойхасини ишлаб чиқсинлар» деб, топшириқ бердилар. Сўнг шаҳарнинг ўша кезлардаги раҳбари Маматкул Рахматовга юзланиб, «яна нима муаммоларингиз бор» деб сўрадилар.

- Бугун сиз айтган лойиҳалар амалга ошса, Қувасой халқи бир умр сиздан миннатдор яшайди, - деди Маматқул ака. – Шаҳарда аҳоли кўп, уларга иш ўрни яратиш учун экологик муҳитга зарар бермайдиган янги корхоналар қурилса, масалан шиша идишлари ёки чинни буюмлари ишлаб чиқарадиган.

Шунда Шароф ака, менга қараб, «Ҳўш, шаҳар ёшлар қўмитаси раҳбари нима дейди бу таклифларга. Эшитишимча муҳандис экансиз,  янги заводлар барпо этсак, ҳомашёси борми бу атрофда» деб колдилар.

- Мана мана бу қирларнинг ён бағри турган-битгани ҳомашё, - дедим.

- Унда, - дедилар Шароф ака салмоқ билан – завод қурилиши масъулиятини сизга топширамиз. Хашар қиласиз, ёшлар катта куч.

- Энг шимариб ишга киришиб кетдик.

Ўша йиллари Қувасойдаги баланд руҳга олиб борилган ишлар… эслашнинг ўзи завкли. Штаб туздик, ҳар куни хашар. Давлат ҳам караб тургани йўқ. Маблағ дейсизми, техника, ускуна дейсизми, пешма-пеш келиб турди. 1975 йилда Қувасой шиша идишлар заводи ишга тушди. 1500 киши ишли бўлди. 1976 йилда чинни буюмлар корхонаси ишга тушиб яна 1000 ишчи урни яратилди. Заводнинг очилишига Шароф Рашидович ташриф буюриб, ғоят самимий нутқ сўзладилар. Маърузалари ниҳоясида “Қувасой ёшларининг сардори  Шуҳрат Ахмедов нега кўринмайди, ахир у ушбу корхона қурилишининг ташаббускорларидан эди-ку.” – деб сўраб қолдилар.

Кўриниш бердим. Олдиларига чақирдилар. Шароф ака раҳбариятга қараб: «Бу киши ҳалиям ёшлар раҳбарими?”, деб сўрадилар. Бунга жавобан М. Раҳматов: Сиз розилик бергансиз, бу кишини  масъулиятли ишга тавсия этмоқчимиз, дедилар.

Мен шаҳар назорат бўлимига раҳбар этиб тайинландим. Қувасой шаҳри равнақ топди, заводлар сони 1979 йилга келиб 8 та эди. Шаҳарда қурилиш авжига чикди.  Мактаблар, боғчалар, ҳаммомлар, шифохоналар, спорт ва мусиқа мактаблари барпо этилди. 1980 йилнинг бошида  Шароф Рашидов яна Қувасой шаҳрига ташриф буюрдилар. Шунда шаҳардаги “Мўян” номли давлат хўжалигининг боғларида бўлдилар.  Мен бу даврда шаҳарнинг иккинчи раҳбари лавозимида ишлардим. Боғларни кўздан кечириб, Шароф ака  “Яна икки ёки учта давлат хўжаликларингиздан пахтани камайтириб, у ерда мева ва сабзавотчиликни ривожлантирсак, нима дейсиз?”, дедилар. Мен у кишига қараб «айни муддао бўлади, биз бу таклифни сизга айтишга истиҳола қилаётган эдик», дедим.

Шароф Рашидов Республикамизнинг барча вилоятларидаги туман ва  шаҳарларни, хўжаликларнинг иқлим шароитларини яхши билар эдилар. Сўзларини давом эттириб, «Бу ҳолатни ўрганиб, керак бўлса Республика мутасадди ташкилотларидан мутахассисларни жалб этиб, бунга аниқ ва равшан таклиф киритинглар. Биз ҳам ўрганиб, марказкомда муҳокама этиб, бир қарорга келамиз. Дарҳақиқат, сизларнинг ерларингизда  пахта ривожи учун шароит йўқ, яъни, ерларингиз тошлоқ, сув кам, булар барчаси жамланиб, пахта хосилдорлигининг камайишига сабаб бўлмоқда, пировард натижада пахта хом ашёсининг таннархи қимматлашмоқда. Шунинг учун босқичма-босқич бу хўжаликларни мева ва сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликка ихтисослаштиришимиз керак», дедилар. Натижада 1983 йилдан бошлаб Қувасой шаҳрида пахтачилик ўрнида боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик, чорвачилик, паррандачилик соҳалари кескин ривожланиб борди.

Ҳозирги кунда Қувасой шаҳрининг фермер хўжаликларида мева ва сабзавотчилик, дончилик ва чорвачилик ривожланиб бормоқда. Фарғона вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг ўн беш фоизи Қувасойда етиштирилмоқда.

Қувасойдаги чинни буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушгандан кейин биринчи маҳсулот чиқа бошлади. Заводда дизайнер мутахассислар Шароф Рашидовнинг «Кашмир қўшиғи» асаридаги қаҳрамонларнинг расмини мазкур корхонада ишлаб чиқарилган чинни буюмларида акс этгирилган санъат асарлари яратилган. Вилоят ва шаҳар раҳбарияти менга бу буюмларни Шароф Рашидовга олиб бориб беришимни тайинлади. Ушбу топшириқни бажариш учун Шароф Рашидов қабулларига бориш ва у киши билан учрашиш бахтига муяссар бўлдим. Шароф ака чинни буюмларни  қўлларига олиб, кўздан кечириб, шундай таъриф берди: «Халқимизнинг қўли гуллигини қарангки, оддий тупроқдан санъат дурдонасини яратиб турибди.  Бунда Фарғона халқининг меҳнати нақадар беқиёсдир». Давлат арбоби, буюк шахс Шароф Рашидов ижодкор халқимизнинг оддий меҳнатига бебаҳо таъриф берганлиги унинг камтарлигидан далолатдир. Қувасой шаҳрида «Ҳамид Олимжон» номли давлат хўжалигида Ҳамид Олимжоннинг хайкалини ўрнатиш тўғрисида халқдан таклиф тушиб колди. Шаҳар раҳбарияти Тошкентга буюртма берди. Бундан хабар топган Шароф Рашидов Тошкент шаҳридаги хайкалтошлар корхонасига уч маротаба борган эдилар, шахсан ҳайкалтарош Яков Шапиро билан учрашиб, унга кўрсатмалар берганлар (учинчи маротабада ташрифларида мен ҳам ўша ерда эдим). Шунда ҳайкални кўриб, “Мана Шухратбой, энди Ҳамид Олимжонга ухшабди” деб хурсандчиликларини изоҳ этганлари ҳамон ёдимда

Шароф Рашидов ҳар доим юрт тинчлиги, мамлакат равнақи, халқ фаровонлиги, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик учун, шунингдек комил инсонларни тарбиялаб, вояга етказиш каби ишларни чорак асрдан кўп вақт мобайнида республикамизда амалга ошириш учун тинмай ҳаракат қилиб, юқорида айтилган тадбирларни амалда ижро этганлар.

Бу эзгу амалларни, бугунги ёш авлод билиши керак, деб ўйлайман.

Шуҳрат Аҳмедов,

истеъфодаги фавқулодда вазиятлар полковниги

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281151
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:15709
  1. Пётр Порошенко: Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ваУкраинанинг садоқатли дўсти эди

    Украина президенти Пётр Порошенко Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар бермоқда.

    2016-09-04 03:40:28630
  1. Шароф эмас, асли Шараф чинакам - Эъзозга, Ардоққа лойиқ Бу одам.

    Бас гина-кудурат,

    Бас адоват, кек

    Халқим!

    Сени қачон, ким олмаган тан?!

    Шу бир арбоб тимсол аслида ўзбек

    Собиқ тузумда ҳам бўй бера олган!

    2017-10-31 09:34:551995
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:29825

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz