NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Чиқиндини қаерга ташлаяпсиз?

Июнь 15
18:03 2018
Кейинги қисқа вақт ичида мамлакатимиз худудларини санитария ҳолатини янада яхшилаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар, кенг кўламли дастурлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, экологик вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.
Лекин, мана шундай олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, ҳали-ҳануз фуқароларимиз томонидан белгиланмаган жойларга, айниқса, йўл бўйлари, дуч келган масканларга маиший чиқиндиларни ташлаб кетиш ҳолатлари аниқланмоқда. Биргина, Наманган шаҳрида жорий йилнинг беш ойи мобайнида ўтказилган рейдлар давомида 46 нафар мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралар кўрилди.
Сир эмаски, яшаш хонадонимизда кунига ўрта ҳисобда 5-7 килограмм атрофида турли маиший чиқинди тўпланиши табиий. Шундай экан, йиғилган  чиқиндиларни махсус, белгиланган йиғиш марказларга ташлансагина мақсадга мувофиқ бўлади. Аммо кунлик кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳали-ҳануз фуқароларимиз томонидан яшаш хонадонидаги чиқиндиларни йўл бўйлари, белгиланмаган жойларга ташлаб кетиш учрамоқда.
Наманган вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай  яна йўл бўйига чиқинди ташлаб кетиш ҳолати учраётгани ачинарли. Шу йил 12 июнь куни тунда (соат 22.10) Навоий кўчасида ўтказилган тезкор рейд давомида ўзини Шоҳимардон қўчасида яшовчи деб таништирган фуқаро А. О ўзининг бошқарувидаги автомашинасида 15 қоп маиший чиқиндини ташлаётгани аниқланди. Бу фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилди.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Шунча миқдордаги чиқиндини нега айнан йўл бўйига ташлаб кетилади? Хулоса шуки, рейд давомида аниқланган айрим фуқаролар бундан аввал ҳам чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаб кетишган. Шунга айтишадида, кўза кунида эмас, кунда синади, деб.
Шуни қайд этиш керакки, вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг Наманган шаҳар филиали томонидан “сигнал” системаси асосида режа-жадвал асосида белгиланган маҳаллаларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Рейд давомида айрим фуқаролар томонидан ҳам кўплаб эътирозлар бўлди. Яъни, маҳалла фуқаролар йиғинига чиқинди учун тўловни амалга оширганмиз. Шунинг учун чиқинди ташлаб кетаверамиз, дея таъкидлашди. Аммо, ҳозирги кунда чиқинди ташилгани учун хизмат ҳақини фақатгина вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг шаҳар ва туманлар филиаллари, назоратчиларига тўланиши лозим.
Шу ўринда бир мулоҳаза. Бир кунда биргина Наманган шаҳрининг ўзида 250 тонна атрофида саноат ва маиший чиқинди тўпланади. Уларни ташиш учун махсус транспортлар ажратилган. Шартнома асосида аҳоли хонадонларидан график асосида йиғилган чиқиндилар ҳафтанинг маълум кунларида олиб чиқилиб, махсус полигонларга олиб кетилмоқда. Бу албатта аҳолига қулайлик туғдирмоқда.
Бироқ белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаб кетаётган фуқаролар билан суҳбатлашсангиз улар шартнома қилмай, атиги киши бошига белгиланган икки минг сўмни тўлашдан қочиб шундай йўлни тутишмоқда. Ана шундай фуқаролар жаримага тортилаётгани ўзларига зиён эмасми?.
Шундай экан, яна бир бор мана шундай йўл тутмоқчи бўлган фуқароларга эслатиб ўтмоқчимиз. Агар сизлар вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Наманган шаҳар филиали билан шартнома тузсангиз хизмат кўрсатиш кафолатланади. Бу эса биринчи навбатда яшаш хонадонингизни саранжом саришта бўлиши, қолаверса шаҳар озодалигига, теварак атроф мусаффолигини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз.
Баҳодир Жабборов,
             Наманган вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспектори.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz