NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси қуйидаги компьютер техникаларини харид қилиш бўйича эълон қилади 08:59 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси

Батафсил

Чорак аср давомида Ўзбекистондаги туб ислоҳотларнинг нима асосида амалга оширилмоқда?

Декабрь 16
11:20 2017
  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мана чорак асрдирки, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Байрам арафасида ва шу кунларда  вилоятимиздаги корхона, тпшкилот, муассасалар, фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтаётган учрашув, суҳбат ва маърузаларда ана шу ҳақда фикр юритилмоқда. Уларнинг қатнашчилари  ўтган давр мобайнида Асосий қонунимиз жамиятни ҳар томонлама тараққий эттириш,   инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш,  ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидламоқдалар.
  Айни пайтда партиядошларимиз Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ҳам атрофлича ўрганмоқдалар. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидай, “Мана шу ўтган чорак аср давомида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда. Бу эса унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат  эканидан         далолат      беради. Бу билан ҳар қанча фахрлансак,        ғурурлансак       арзийди,         албатта. Айни пайтда биз Асосий қонунимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида ҳали олдимизда улкан вазифалар турганини яхши тушунамиз. Яъни, халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак.”
           Чиндан ҳам Бош қомусимиз халқимиз қўлга киритган улкан муваффақиятларга мустаҳкам замин бўлди. Айниқса, юксак инсонпарварлик тамойиллари йўлчи юлдуз ҳисобланган жамиятимизда ҳар бир фуқаронинг ўз ҳаётидан рози даражада бахтли-саодатли яшаши учун янги ва кенг имкониятлар очилмоқда.  Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳам шу мақсадга хизмат қилади. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида давом этаётган ислоҳотлар ҳам ватанимизнинг порлоқ  келажагини таъминлашга қаратилганлиги эътиборга моликдир.
Яқинда матбуотда бир қизиқ материал ўқиб қолдим. Унда Ўзбекистон Миллий университетининг доценти, таниқли ёзувчи ва публицист Аҳмаджон Мелибоев шундай ёзади: Матбуотимизнинг яна бир қусури борки, унга бироз бўлса-да, тўхталмасликнинг иложи йўқ. Собиқ тузум мафкураси кишанларидан озод бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт бўлди, Аммо бизнинг қайси мавзуни қачон ва қандай ёзишимиз асосан эскича сақланиб қолмоқда: аёллар, оналар, Наврўз тўғрисида март ойида, ватанпарварлик хусусида январда, болалар ҳақида июнда, Конституция мавзусида декабрда, ўқитувчи ва мураббийлар хусусида октябрда ёзамиз. Шу ойда тил муаммоларига бағишланган бир-иккита мақола чиқади. Бошқа пайтлари бошқа мавзулар билан банд бўламиз. Қизиқ: оналар ҳақида ёзда, кузда ёзиш мумкин эмасми? Ҳаётимизнинг асосий қонуни бўлмиш Конституцияни ўрганишга доир мақолалар газета-журналларда фақат қишда эмас, мунтазам чиқиб турса, бунинг нимаси ёмон?”.  
Ҳақиқатан ўйлаб кўрса арзийдиган масала. Аммо у   фақат журналистларга тааллуқли  эмас, исталган соҳага бемалол тадбиқ этиш мумкин. Чунки биз ҳозиргача кўп ишларда мавсумийликдан, бошқачасга айтганда, кампаниябозликдан қутула олганимиз йўқ. Бу эса фаолиятимиз самарадорлигига салбий таъсир этмай қолмайди.
Президентимиз маърузасидаги мана бу мулоҳазаларга ҳам эътибор қаратинг.  “Биз бугун, демократик ўзгаришлар даврида мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий ҳаётида бевосита ва фаол иштирок этиш истагида бўлган фуқароларимизнинг салоҳияти тўла намоён бўлишини таъминлашимиз лозим. Бу борада кўппартиявийлик тизими, партиялараро баҳс-мунозара, фикрлар ва дастурлар ўртасидаги рақобатни жадал ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.” Очиғини айтганда,  жорий йилнинг 12 июлида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг партиялар фаоллиги ва ташаббускорлиги янада ошди. Хусусан, ҳудудларда кўзга ташланаётган турли соҳаларга оид муаммоларга ечим топиш, аҳолини ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳал этишда партия ташкилотлари ҳамда улардан сайланган халқ вакилларининг ўрни ва роли тобора кўпроқ сезилмоқда. Аммо ҳали булар етарли эмас. Партиянинг барча фаоллари, турли даражадаги кенгашлар, депутатларимиз  сайловчилар ҳамда электорат манфаатларини таъминлашга қаратилган фаолият самарадорлигини янада оширишлари лозим.
Абдували МАВЛАНОВ,
Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси.

Мавзуга оид

  1. Гандбол. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди
    Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида гандбол бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди.  
    2016-07-12 13:55:42861
  1. «Реал»нинг Ўзбекистондаги фан-клуби аъзолари Мадрид ва Римга ташриф буюриб, «қироллик клуби» вакиллари билан учрашди (фото)

    Мадриднинг «Реал» клубига мухлислик қилувчи ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Испания ва Италия пойтахтига саёҳат уюштириб, «қироллик клуби» вакиллари билан бирга расмга тушишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда фан-клуб аъзолари «Дарё»га маълум қилди.

    2016-10-14 11:24:14763
  1. Ноқонуний текширишларнинг олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашиш: бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текширишларнинг олдини олиш, турли хилдаги аралашувларни янада қисқартириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари билан текширишларни тартибга солиш, улар сонини қисқартиришга йўналтирилган меьёрлар доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

    2017-06-11 01:54:44924
  1. iPhone 7 фойдаланувчиларни нима билан ҳайратга солади?

    Apple компанияси журналистларга сентябрда бўлиб ўтадиган тақдимот маросимига таклифнома тарқатди. Мазкур тадбирда янги авлод iPhone'нининг илк тақдимоти кутилмоқда, шу сабабли унга бўлган қизиқиш анъанавий тарзда кучли.

    2016-08-31 22:50:08656
  1. 5 ЙИЛ ДАВОМИДА ЯРАТИЛГАН 6 ДАҚИҚАЛИК МУЛЬТФИЛЬМ ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛДИ(ВИДЕО)

    Дунёга машҳур Pixar компаниясининг икки нафар мультипликатори томонидан 5 йил мобайнида ишдан бўш вақтида яратилган 6 дақиқалик мультфильм интернетга жойланганига кўп бўлмади.

    2016-10-21 11:20:13693

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz