NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Март 05
19:03 2019

Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди.

Туман ва вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ташколот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, вилоят бошқармалари бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.  

Бу ҳақида сессияда ҳозир бўлган “Namnews.uz” ахборот таҳлилий портали манбаси хабар берди.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Ойбек Хабибуллаевич Ҳайдаров ўз вазифасидан озод этилди. Олмалиқ кон металлургия комбинати ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Анвар Хўжахонович Отахўжаев вилоят ҳокимининг 2019 йил 4 мартдаги 158-сонли  қарорига кўра, Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Мазкур қарор депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Маълумот ўрнида, Анвар Хўжахонович Отахўжаев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида вилоят истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси, вилоят иқтисодиёт бошқармаси, вилоят тадбиркорлар  палатаси, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят савдо-саноат палатаси, O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, “Паррандасаноат” уюшмасида масъул ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Анвар Отахўжаев шу вақтга қадар Олмалиқ кон металлургия комбинатида ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали Анвар Хўжахонович Отахўжаевга янги масъулиятли лавозимда мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

 

© namnews.uz

Мавзуга оид

  1. Наманганда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди

    Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳоким ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмитаси раисларига ҳам хизматда фойдаланиш учун енгил автомобиллари берилди. 

    2017-03-01 11:05:051676
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371314
  1. Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси янги бинода фаолият бошлади

    Наманган вилояти Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

    2016-12-13 13:37:142383
  1. Дилмурод Қодиров Норин туманига ҳоким этиб тайинланди

    Энди туманни ҳозирга қадар Наманган вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Қодиров Дилмурод  Ғофурович бошқаради.

    2017-05-17 22:57:541511
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051561

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz