NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Чортоқда "Адолат" билимдонлари аниқланди

Октябрь 26
10:15 2017

Партиянинг “Ватан келажаги – ёшлар қўлида”  лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг Чортоқ туман босқичи бўлиб ўтди. Унда бир қатор касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этдилар. Улар туман марказидаги болалар мусиқа ва санъат мактабининг томоша залида ўзаро баҳслашдилар.

 – Биз тадбирни ўтказишдан олдин жойлардаги фаолларимиз ёрдамида тушунтириш ишларини олиб бордик, - дейди   Ўзбекистон “Адолат” СДП Чортоқ   туман Кенгаши раиси Ҳабиба Мирабдуллаева. – Улар  кўрик-танловнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари, Низоми талаблари ҳақида сўзлаб бердилар. Шу каби тадбирлар жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгалиги барчага маъқул тушди. Хоҳловчилар кўплигидан  дастлаб ҳудудий саралаш босқичларини ўтказишга ҳам тўғри келди. Туман босқичига эса беш нафар иштирокчи таклиф этилди.

Кўрик-танлов туман босқичининг боришини кузатарканмиз, биринчи шарт бажарилганидан кейиноқ ғолиблик учун кураш уч иштирокчи ўртасида кетишига ишонч ҳосил қилдик. Булар Муштарий Йўлдошева (педагогика коллежи), Юлдуз Баҳодирова (тиббиёт коллежи) ва Комил Ҳамидов (маиший хизмат кўрсатиш коллежи) эдилар. Улар “Таништирув”да деярли бир хил миқдорда балл тўпладилар. Иккинчи шарт – сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви (савол-жавоблар)да эса Муштарий олдинга чиқиб олди. У қўйилган саволларга аниқ ва тўғри, батафсил жавоб берди. Бу эса албатта, ҳайъат аъзоларининг эътиборидан четда қолмади.

Учинчи шартда “Ўзбекистон “Адолат” СДП – менинг тасаввуримда” мавзусида ижодий иш тайёрлаш вазифаси белгиланганди. Муштарий бу борада ҳам ўзининг топқирлиги ва зукколигини кўрсатди. У партиянинг жамиятдаги икки нохуш ҳолат – коррупция ва одам савдосига қарши кураш борасидаги ишларига бағишланган саҳна кўринишларини намойиш этди. Бунда ўзи билан бирга ўқийдиган ўртоқлари қатнашгани ҳам диққатга сазовордир. Шунингдек, Муштарий “Адолат” СДПнинг танилувчанлигини янада оширишга хизмат қиладиган иккита қизиқарли таклифни ҳам ўртага ташлади. Улардан бири “Адолат” ёшлари газетасини ташкил этиш бўлса, бошқаси эса “Партия – менинг тасаввуримда” лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат эди.

 – Мен аввал ҳам кўплаб кўрик-танловларда қатнашганман, - дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси, халқ депутатлари ткман кенгаши депутати Умида Абдуллаева. – Аммо бу сафар  барча иштирокчилар пухта тайёргарлик кўрганликлари яққол кўзга ташланди. Олдин қатнашчилар кўпроқ сиёсий-ҳуқуқий саволларга тўғри жавоб беришда оқсардилар. Ҳозир ан шу каби камчилик ҳам кўзга ташланмади.

Шундақ қилиб, кўрик-танлов иштирокчиларининг барча шартлар бўйича чиқишлари баҳолангач, якуний натижага кўра педагогика коллежи ўқувчиси Муштарий Йўлдошева ғолиб чиққанлиги аниқланди. У вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса Юлдуз Баҳодирова ва Комил Ҳамидов эгалладилар. Пировардида барча иштирокчилар “Адолат” СДП туман кенгашининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

                                                         Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП    Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби. 

Мавзуга оид

  1. Чортоқда "Тафаккур олами" адабиёт уйи ўз ишини бошлади
    Истеъдодли ёшларни ўзида жамлаган масканда тумандаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-хунар коллежлари томонидан китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
    2017-04-01 14:02:351445
  1. СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

    Мамлакатимизда солиқ тарғиботини кучайтириш, аҳоли ўртасида кенг қамровли солиқ сиёсатини олиб бориш, айниқса келгуси авлод солиқ тўловчилари бўлмиш ёшлар орасида солиқ ҳақидаги тушунчаларни янада кенгайтириш, солиқ тўловлари юзасидан кўплаб турли даражадаги тадбирларни  ўтказиш орқали ёшлар онггига солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тўлақонли сингдириш муҳим аҳамият касб этади. 

    2016-06-08 10:28:36952
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:15907
  1. «Адолат» социал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгашининг VI пленуми бўлиб ўтади

    Пленум қатнашчилари дастлаб  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашининг иштироки тўғрисида”ги масалани кўриб чиқдилар. Сўнгра Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши ижроия қўмитасининг ҳамда  халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гурухининг  2016 йилдаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари муҳокама қилинди.

    2017-04-26 09:48:39698

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz