NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Чортоқда янги оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди

Октябрь 09
18:02 2018
Чортоқ туманининг Янгиқўрғон билан чегарадош ҳудудда жойлашган Кўшан кун сайин обод бўлиб бормоқда. Яқинда бу ерда фойдаланишга топширилган оилавий поликлиника биноси қишлоқ  чиройига бағоят чирой қўшибгина қолмасдан, бирламчи тизим салоҳиятини янги поғонага кўтариш имконини берди. Бу ҳақда "Namnews.uz" ахборот-таҳлилий порталига Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
 
Инвестиция дастурига мувофиқ мазкур оилавий поликлиника биносининг қайта реконструкция қилиш учун давлат бюджетидан  1 миллиард 202 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. “Уйчи таълим-таъмир” масъулияти чекланган жамияти бинокорларининг меҳнати эвазига икки қаватли тиббиёт маскани замонавий андозалар асосида таъмирдан чиқарилди. Унда 59 та хона мавжуд бўлиб, қишлоқ саломатлик посбонларининг эл дардига дармон бўлишга қаратилган фаолиятлари самарали кечиши учун барча қулайликлар яратилган.
 
- 1981 йили тиббиёт институтини тамомлаб, тўғри шу қишлоқдаги врачлик пунктига ишга келганман, - дейди 52-оилавий поликлиника мудири Абдурасул Холмирзаев. – Илгариги шароитларни бугунгиси билан асло таққослаб бўлмайди. Реконструкциядан сўнг поликлиникамиз биноси таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди. Лойиҳа талаблари асосида олиб борилган таъмирлаш ва пардозлаш ишлари ниҳоясида кошоналарга қиёслагудик қиёфага кирди. Энди бу ерда соғлиқни сақлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришимиз, шу билан бирга фуқаролар тиббий маданиятини юксалтириш учун астойдил интилишимиз зарурлигини қалбан ҳис этмоқдамиз.
 
Янги тиббиёт масканининг тақдимоти мамлакатимизда қизғин давом этаётган “Соғлом аёл ойлиги” тадбирларига уланиб кетди. Шу боис оила поликлиникаси очилган кундан бери қишлоқ хотин-қизлари билан гавжум. Айни пайтда шиф масканида биринчи галда туғиш ёшидаги аёллар ва ўсмир қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Умумий амалиёт шифокорлари, жароҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог кўрувлари, ультратовуш текшируви, лаборатория таҳлиллари орқали аҳолининг мазкур қатлами саломатлиги ҳолати ўрганиб чиқди.

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371154
  1. Чортоқда "Тафаккур олами" адабиёт уйи ўз ишини бошлади
    Истеъдодли ёшларни ўзида жамлаган масканда тумандаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-хунар коллежлари томонидан китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
    2017-04-01 14:02:351537
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401750
  1. Учқўрғон: самарасиз қишлоқ врачлик пункти ўрнида оилавий поликлиника очилди

    Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Қайқи қишлоғида бюджед томонидан ажратилган 270 миллион сўм ҳамда маҳаллий ҳомийлар маблағлари эвазига эски врачлик пункти биноси ўрнида янги 38-сонли оилавий поликлиника иш бошлади. Энди мазкур муассаса 9 та йўналиш  бўйича аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади. 

    2017-07-20 17:19:323157
  1. Оилавий спортчилар мусобақаси

    Наманганда “Соғлом оила” шиори остида ўтказилган “Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақасида 12 оилавий жамоа ўзаро баҳслашди. 

    2016-07-19 17:28:36895

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz