NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистонда илк бор болалар паради ўтказилди! 19:06 22/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил

Чустда XXI аср аёли аниқланди!

Май 13
23:28 2018

Айни кунларда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Наманган вилояти ҳудудий ташкилотларида "Донолик ва ташаббускорлик - сиёсий етакчилик мезони" шиори остидаги "XXI аср аёли" кўрик-танлови қизғин тарзда ўтказилмоқда.

Жумладан, Чустдаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлган танловнинг туман босқичи очилишида юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ролини кучайтириш, уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор берилаётгани, бу жараёнда фаол қатнашаётган сиёсий партиялар қатори “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ҳам истиқболли лойиҳалар изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.

Лобар опа-сингилларимизда Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантириш, уларнинг сиёсий етакчилик ва ташаббускорлик хусусиятларини аниқлаб, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этишга жалб қилишга қаратилган ушбу танловда қатнашчилар танлов низоми шартлари бўйича ўз билим ва иқтидорини синаб кўришди. Айтиш жоиз, ҳар бир шартда хотин-қизларнинг донолиги, ташаббускорлиги ва зукколиги яққол кўзга ташланди.

– “XXI аср аёли” танлови партиямизнинг дастурий мақсад-вазифалари, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, интеллектуал салоҳияти ва истеъдодини юзага чиқариш, доно ва ташаббускор аёлларни кашф этишида муҳим ўрин эгаллайди, – ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши бош мутахассиси Нозима Ҳошимова. – Бу ўз навбатида опа-сингилларимизнинг билим-савиясини ошириш, мустақил фикрлаш қобилиятини кенгайтириш, мамлакатимизда амалша оширилаётган ислоҳотларга ўз муносабатини билдиришга чорлаши билан аҳамият касб этади.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, иқтидор ва салоҳияти билан ажралиб турган Босанда маҳалла фуқаролар йиғинидаги бошланғич партия ташкилоти раиси, “Мадина заковат зиё” хусусий корхонаси раҳбари Мадина Ваҳобова ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Қайд этиш даркор, Мадина қадимий ва навқирон Чустда ички туризмни ривожлантириш борасида инновацион ғоя ва ташаббусларни тадбиқ этиш борасида амалий ишларга киришган. Ўзи ташкил этган янги туристик ташкилот орқали вилоятимизга сайёҳлар оқимини оширишни мақсад қилиб қўйган.

Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорларга партия вилоят кенгашининг диплом, эсдалик совғалари топширилди.

Оқилхон Дадабоев,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

 

Мавзуга оид

  1. Чустда халқ муаммоларини ўрганиш якунлари эълон қилинди

    Мазкур жараёнда халқ вакиллари ҳам фаол қатнашаётгани эътиборга молик.

    2017-02-09 16:20:53612
  1. ГИЁХВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ

    Гиёҳвандлик – XXI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Ўрта асрларда инсоният ҳаётига жиддий хавф солган вабо ва ўлат каби офатлар бугунги цивилизация замонига келиб ўз ўрнини гиёҳвандлик иллатига бўшатиб берди, десак асло муболаға бўлмайди.

    2016-06-20 15:29:372704
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:15802
  1. ХДПнинг Намангандаги энг фаол аёли!

    Кучли фуқаролик жамия­ти шаклланишида хотин-қизлар фаоллиги ошиши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши муҳим масала ҳисобланади. Шу маънода, Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимида ўтказиб келинаётган «Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танловининг аҳамия­ти катта бўляпти.

    2017-01-13 18:47:00398

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz