NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

Чустда байрам фестивали: Ватан учун яшайлик!

Август 25
11:19 2018
Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанимиз осойишталиги, мустақиллигимизнинг абадийлиги, юрт тинчлиги ва равнақи йўлида дахлдорлик ҳиссини юксалтиришда оилада она тарбиясининг юксак аҳамиятини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг “Аёллар қаноти” томонидан Чуст тумани партия ташкилоти, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрамига бағишлаб, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” ғояси асосида “Ватан учун яшайлик!” мавзусида хотин-қизлар фестивали ўтказилди.
 
 
Чустнинг сўлим ва баҳаво маскани - Мавлоно Лутфиллоҳ номидаги истироҳат боғида ташкил этилган фестивал доирасида амалга оширилган тадбирлар тумандаги хотин-қизларнинг ҳаётий манфаатларини ўзида мужассам этгани билан аҳамиятли бўлди.
Форум доирасидаги меҳнат ярмаркасида корхона, ташкилот ва муассасалаор мавжуд 1150 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ярмаркага келган фуқаролар, хусусан ёшлар ва хотин-қизлар иш берувчилар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, меҳнат шарт-шароитлари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлдилар. Бунинг натижасида 230 кишига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Хусусан, 200 нафар ишсиз педагог халқ таълими соҳасига, 10 нафар фуқаро мактабгача таълим муассасаларига ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, тумандаги мавжуд 70 та маҳалла фуқоролар йиғинида иш билан банд бўлмаган фуқаролар учун мўлжалланган мавсумий жамоат ишларига ўринларига 118 киши жалб этилди. Ярмарка якуни бўйича 348 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
 
 
Наманган вилоятимининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудуди саналган Каркидон қишлоғида хотин-қизларининг саломатлигини мустаҳкамлаш доимий этиборда туради. Хусусан, Лайлак-уя маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг партияга қилган мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда 45-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида “Ҳеч бир аёл эътибордан четда қолмасин” шиори остида ўтказилган соғломлаштириш акциясида 726 та хонадондаги хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
 
 
Фестивалда тумандаги тожик миллий маданий маркази томонидан “Фарзандларингмиз сени Ўзбекистон” мавзуида ўтказилган дўстлик кўргазмаси икки халқнинг ўзаро аҳил ва дўст бўлиб яшаётгани, мамлакатимизда барча миллат ва элатлар қатори тожик миллатига мансуб фуқароларни ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида эмин-эркин ва фаровон ҳаёт кечираётгани, юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб бораётганини кўрсатди.
Қадимий ва навқирон Чуст ўзининг миллий ҳунармандчилик аъналари асосида шуҳрат қозонган  қадимий ўчоқлардан саналади. Бу ўлканинг қўли гул ҳунарманлари томонидан тайёрланган пичоқ ва дўппи дунёнинг кўпгина давлатларида юксак даражада эътироф этилган. Форум давомида ҳунарманд хотин-қизлар ҳамда ижодкор ёшлар томонидан ташкил этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси меҳмонларнинг катта қизиқиши-ю ҳайратига сабаб бўлди.
 
 
Чуст тумани маданият бўлими санъаткорлари иштирокидаги “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” номли концерт дастури фестивал иштирокчилари ва меҳмонларга завқу шавқ бағишлади.
Куй, қўшиқ, рақс ва жажжи болажонларнинг чиқиши ҳамда фестивал доирасида ўтказилган тадбирларнинг бари юртдошларимиз қалбига қувонч улашиш баробарида юртимизда яратилаётган кенг кўламли шарт-шароитлардан миннатдорлик ва шодумонлик, бугунги тинч ва осуда ҳаёт учун, халқимизга ато этилган энг улуғ неъмат - мустақиллик учун шукроналик ҳиссини туйишга ундади.
                                                   
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати.
 

Мавзуга оид

  1. Чустда халқ муаммоларини ўрганиш якунлари эълон қилинди

    Мазкур жараёнда халқ вакиллари ҳам фаол қатнашаётгани эътиборга молик.

    2017-02-09 16:20:53716
  1. Қозонда мусулмон кинолари фестивали ўз ишини бошлайди

    XII Қозон Халқаро мусулмонлар кинофестивалининг очилиш маросими дин вакиллари ва киноматография олами вакиллари иштирокида душанба куни ўтказилади. Бу ҳақда фестивалнинг расмий сайти таяниб kun.uz  хабар беради.  

    2016-09-06 10:07:11803
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:591009
  1. Ватан шаънини улуғлаш – энг буюк бахт

    Пойтахтимизда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида август-сентябрь ойларида бўладиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегациясини кузатиш маросими бўлди. 

    2016-07-22 14:16:10893

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz