NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди 11:39 15/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Апақов 1968 йил 21 майда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 1994 йили Тошкент молия институти, 2004 йили Наманган давлат университети, 2008 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.
Батафсил
Сарсон бўлаётган фермер ери қайтарилишидан умидвор... ёҳуд ҳоким адолатни тиклайдими? 16:14 14/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Норин туманида оддий бир фермер 8 ойдан бери сарсон-саргардон этилса, унинг ер майдони ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз олиб қўйилаверса, туманда ер майдонини ажратишда таниш-билишчиликка йўл қўйилса, фермернинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қабул қилинган суд қарорлари ижро этилмаса... Олиб қўйилган ерини қайтарилиши илинжида сарсон бўлаётган фермер Ҳотамбой Тўйчиев ҳали ҳануз умид билан яшамоқда. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: туман ҳокими Дилмурод Қодиров бу масала юзасидан қачон адолатни ўрнатади?
Батафсил
билдиришлар ва эълонлар 16:55 13/08/2018
Батафсил
"Сув келтирган элда азиз": Партия кўмагида Попнинг олис ҳудудига ичимлик суви етиб борди 15:53 13/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Сув келтирган - элда азиз” - дейди, доно халқимиз. Азал-азалдан тош йўниб, халқни сув билан таъминлаган Фарходлар жасорати "Миллий тикланиш" партияси томонидан вилоятнинг олис, чекка ҳудудида олиб борилган эзгу ишларида ўз аксини топди. Эскириб қолган сув қувурлари таъмирланиши натижасида “Исковут” МФЙ ҳудудидаги  “Пахтакор”, “Асрор”, “Андоза”, “Адолат”, “Бирдамлик” ҳамда “Оҳангарон” кўчаларида истеъқомат қилувчи 1500дан зиёд аҳоли уйларига ичимлик суви етиб борди.
Батафсил
Наманганлик зиёратчилар Маккада Ҳаж ибодатини адо этмоқдалар 14:20 13/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай домла бўлажак ҳожиларни зулҳижжа ойининг биринчи куни билан муборакбод этиб, ҳаж амалларини адо этадиган муқаддас ой бошланганлигини эълон қилди. Зиёратчиларга энди зулҳижжа ойининг саккизинчи куни меҳмонхонада оппоқ эҳромларни ўраган ҳолда ибодатнинг асосий амалларини адо этиш учун Мино водийсига йўл олишлари ва тегишли тартибда ҳаж амаларини бажаришлари ҳақида кўрсатмалар берилди.
Батафсил

Чустда халқ муаммоларини ўрганиш якунлари эълон қилинди

Февраль 09
16:20 2017
Наманган вилоятининг Чуст туманида ҳудуд иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, аҳолининг кундалик ҳаётда учраётган муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, уларга ҳар томонлама муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлар кенг қамров касб этмоқда. Мазкур жараёнда халқ вакиллари ҳам фаол қатнашаётгани эътиборга молик.
Халқ депутатлари Чуст тумани Кенгашининг куни кеча бўлиб ўтган сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари маҳаллий ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш идораларининг халқ манфаати йўлида бажараётган ишларини ўрганиш натижалари атрофлича кўриб чиқилди, деб ёзади vodiymedia.uz.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати аъзоларидан иборат гуруҳ Чуст тумани маркази ва қишлоқлардаги жами 800 га яқин хонадонга кириб, уларнинг яшаш шароити, эҳтиёж, таклиф ҳамда муаммолари билан яқиндан танишди. Мана шундай очиқ мулоқотлар асносида 1 минг 200 дан зиёд муаммоли масалалар ўртага ташланди. Аксарияти уй-жой-коммунал хизмати кўрсатиш, тиббий хизмат, таълим, бандлик, ижтимоий инфратузилма билан боғлиқ ушбу масалаларнинг 347 таси бевосита жойида депутатлар кўмагида ҳал этилди.
Хусусан, туманда томорқа хўжалиги ва ҳунармандчиликни ривожлантириш имкониятлари етарли бўлишига қарамай, бор-йўғи, 13 та оилавий тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётгани айни йўналишдаги ишларни такомиллаштириш заруратини кўрсатади. Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” маркази орқали давлат хизматлари кўрсатишда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини асоссиз чўзиб юбориш ҳолатларига йўл қўйилаётгани, табиий газ, электр энергияси ҳамда ичимлик суви таъминотидаги узилишлар кичик корхона ва фирмалар, бошқа субъектлар фаолиятининг тўхтаб қолишига сабаб бўлаётгани ҳам эътирозларни келтириб чиқармоқда. Туманда саккизта маҳалла фуқаролар йиғинига ичимлик суви тармоғини тортиш масаласи долзарб вазифалардан саналади. Маҳаллий аҳамиятга молик, қолаверса, хўжаликлараро автомобиль йўлларини таъмирлаш борасида камчиликлар мавжуд.
Сессияда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросида кўзбўямачилик ҳолатлари кузатилаётгани танқид қилинди. Тумандаги қатор корхона, ташкилот, муассасалар томонидан квоталанган иш ўринларини ташкил этиш мажбурияти бажарилмаяпти. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича тўрт томонлама шартнома шартларига иш берувчилар томонидан тўлиқ риоя қилмаслик ҳолатлари учраб турибди.
Ижтимоий соҳа — таълим муассасалари аҳволи ўрганилганида, умумтаълим мактабларига спорт зали, қўшимча ўқув биноси қуришда, мактаб кутубхоналари фаолиятини яхшилаб, уларга бадиий адабиёт ва методик қўлланмалар етказишда ечимини кутаётган муаммоларга дуч келинди. Айрим мактабларда мавжуд спорт жиҳозларидан ўқувчилар мунтазам фойдаланиши учун шароит яратилмаган.
Қишлоқ врачлик пунктларидаги патронаж ҳамшираларининг ҳаммаси ҳам иш вақтидан тўғри фойдаланмаётгани аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда. Кўпгина ҚВПларда умумий амалиёт шифокори етишмайди.
Узоқ йиллик тарихга эга Чуст шаҳри ҳамда унинг қишлоқлари гўзал табиати, осориатиқалари билан барчани жалб этиб келади. Шунга қарамай, ҳудудда туризмни ривожлантиришга жиддий ёндашилмаяпти. Ёз мавсумида юз минглаб меҳмон ташриф буюрадиган туман маданият ва истироҳат боғидаги аттракционлар эскирган. Боғ ҳудудини кенгайтириш, бу ерда автотураргоҳ ҳамда бошқа қўшимча шохобчалар қуриш орқали 500 та иш ўрни яратиш мумкин.
Сессия кун тартибига киритилган масалаларни муҳокама қилиш жараёнида халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг доимий комиссиялари фаолиятини янада жонлантириш, сайёр қабул, депутат сўрови имкониятларидан самарали фойдаланиш давр тақозоси экани айтиб ўтилди.
Халқ депутатлари Чуст тумани Кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н. Йўлдошев сўзга чиқди.
Йиғилишда тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

Мавзуга оид

  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:45940
  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:48987
  1. Давлат маслаҳатчининг сайёр қабулида Косонсой, Поп, Чуст туманлари ҳокимлари ва мутасаддилари иштирок этди
    Давлат маслаҳатчисининг Чуст туманида ташкил этилган сайёр қабулида вилоятнинг вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, барча соҳалар бўйича вилоят бошқарма ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, Косонсой, Поп, Чуст туманлари ҳокимлари ва мазкур туманлар ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқ-тартибот соҳалари мутасаддилари иштирок этди.
    2017-03-27 18:55:22609
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291000

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz