NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Чустлик Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон инновацион ривожлантириш вазири бўлди

Ноябрь 30
09:21 2017

Ўзбекистон ҳукуматида да сўнгги кунларда қатор ўзгаришлар юз берди. Янги тайинловлар ҳамда ислоҳотлар ичида ўзига хос янгиликлардан бири – Инновацион ривожлантириш вазирлиги ташкил этилаётгани ҳақидаги хабар бўлди.

Янги вазирликка Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Иброҳим Йўлчиевич Абдураҳмонов раҳбарлик қилиши маълум бўлди.

Биология фанлари доктори, профессор Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йилда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети, АҚШдаги Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.

Дунёда илк маротаба ғўзада “ген-нокаути” (генларни “ўчириб қўйиш”) технологияси асосида ғўзанинг бир қанча трансген формаларини яратишга эришди. Шунингдек, бошқа кўплаб ўсимликлар намуналарини молекуляр-генетик таҳлил қилиш имконини берувчи самарали молекуляр методларни ишлаб чиқди. 33 ёшида фан доктори даражасини олди. Бутунжаҳон фанлар академияси аъзоси. Қишлоқ хўжалиги бўйича TWAS халқаро мукофоти (2010), “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони (2010), Халқаро ғўза маслахати кенгаши мукофоти (2013) билан тақдирланган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Мавзуга оид

  1. Чустлик 43 нафар ёшлар иш билан таъминланди

     Чуст шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, Камолот ЁИҲ ва Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси  ташкил этилди.

    2017-03-01 11:55:52481
  1. Анвар Шаропов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

    2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4872-сон фармонига мувофиқ Шаропов Анвар Қурбонович - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

    2016-12-16 14:06:451435
  1. Норинда ёшлар таклифи асосида республикада илк бор инновацион саммит ўтказилди

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва республика Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан тумандаги 40-умумтаълим мактабида ўтказилган “Инновацион саммит” ёшларга янада кўтаринкилик бағишлаб, ўз лойиҳалари, таклиф ва ташаббусларини намоён этиш учун кенг имконият яратди.

    2018-05-14 22:44:43974
  1. Иброҳим Маҳкамов: «Шеър – туйғулар инъикоси»

    Унинг бир қанча шеърлари элимизнинг таниқли ҳофизлари томонидан қўшиқ қилиб айтилган.

    2017-03-31 20:09:042672

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz