NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

“ДАМАС” масаласи ва Навоий кўчасидаги тирбандлик сабаби

Сентябрь 19
20:15 2016

Маълумки Чорсу даҳасидан то Темирйўл айланасигача бўлган кўча ҳазрат Навоий номи билан аталган. Мақсад улуғ эди. Шунинг учун кўп қаватли турар жойлар қурилди. Маданият саройи, (ҳозирги Наманган ёшлар маркази), “Ўзбекистон” кинотеатри, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси (ҳозирги шаҳар ДСИ), вилоят матбуот уйи, 3-болалар поликлиникаси, “Вилоятгаз” идораси, санъат билим юрти (ҳозирги Наманган санъат коллежи), Наманган тиббиёт билим юрти қизлар ётоқхонаси, Наманган маданий оқартув техникуми (ҳозирги миллий ҳунармадчилик  ва хизмат кўрсатиш коллежи, 18-мактаб, вилоят сув оқава идораси...

Йиллар ўтиши билан бу кўчадаги қатнов “енгилни остидан, оғирнинг устидан” ўтувчи тадбиркорларни оҳанрабодек ўзига тортди. Бунга шаҳар ҳокимлари, архитекторлар, “Ўзшаҳарсозлик” ЛИТИ ДУК раҳбарлари ҳолатни ўрганмай дўкончиларга  рухсат беравердилар. Юзлаб катта-кичик хизмат шохобчалари қурилди. Кўп қаватли уйлар биринчи қавати нотурар жойларга айлантирилди. Икки уй ўртасидаги қатнов йўлаклари қисқартирилди. Катта-кичик тамаддихоналар пайдо бўлди.

“Сардоба” бозори қурилиши билан бу ердаги бетартиблик тағин ҳам кучайди. “Мегаполис” қад ростлаши билан қўшимча музқаймоқхона қурилди-ю Ҳамза йўналиши асосий йўли торайиб кетди. Ҳозир бу ерга каттароқ раҳбар келса тартибни сақлаш органлари 2-3 соатга йўлни транспортдан “тозалаб” туришига тўғри келмоқда.

Бутун бир вилоятимизни газ билан таъминлашдек эзгу ишлар бошқармаси - “Облгаз” “Дунё” савдо мажмуаси ёнида “ука”дек бўлиб қолди. Унинг ёнида “сендан мен қолайми?!” қабилидаги қурилиш давом этмоқда. Агар у ҳам битса “менинг қизил чизиғим” деб гулхона ва муваққат “стоянка”ни қўшиб олса, савдо қилувчи харидорлар ўз машиналарини қаёққа қўядилар?!

“Вилоятгаз” ва “Исфархон” супермаркети ўртасида қадимий бинолар бўлиб, мактабгача болалар муассасаси жойлашган эди. Аҳоли талаби асосида бу жойни автотураргоҳ бўлишини ёзган эдик. Бу таклиф вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан қувватланган эди. Нима бўлди-ю бу жой тўртта тадбиркорга бўлиб берилди. Улар билан суҳбатлашдик. Бу шахсларнинг “Чорсу”да дўконлари бўлган. Дўконларнинг ўрни бошқа тадбиркорга берилган экан. Ниҳоят бу ерда “SweetHouse”, Россо деган ажнабий номдаги уч қаватли шахобчалар пайдо бўлди. Унинг ёнида эса “Drujba”, “Mоraton”,“Play Station 3”  деган ёзувли икки қаватли бинолар...

Аммо бу тадбиркорлар “ҳудудни ободонлаштиряпмиз” деган уйдирма билан гулхоналарни, харидорларнинг автоулови кирадиган йўлакни йўқ қилиб, ўз фойдалари йўлида ишлатмоқдалар.Улар енгил тамаддихона, музқаймоқ сотувини йўлга қўйганлар.

Бу муаммо шаҳардаги деярли ҳамма дўкондорларнинг касали. Бу касални даволашни шаҳар ҳокимлиги, шаҳар архитектори, шаҳар ЙҲХБ мутасаддиларига ҳавола этамиз. Кимдир пиёдалар йўлагини бетон бордюр билан тўсиб олган, кимдир темир қувур билан  тўсиқ ҳосил қилган.

Муаммо: Бугун Навоий кўчасида истиқомат қилувчи кўп қаватли уйларда яшовчилар, шу кўчада жойлашган муассасалар қишда электр, ёзда сув танқислигидан жиддий қийналмоқдалар. Мана, вилоят матбуот уйининг 4-қаватида тўрт ойдан буён сув йўқ. Ҳамма таҳририятлар хоналарида 20-25 тадан баклашка. Биринчи қаватдаги крандан сув олиш учун турнақатор навбатдамиз.

Бугун-эрта қиш бошланади. Унда холимизга маймун йиғлайди. Электр ўчиши жон-жондан ўтиб кетади. Хатто электр бўлмаганлигидан ўтган йил қишда газеталар вақтида тайёрланмади, босмахоналарга юборилмади. Негаки, беш йил аввал “вилоятгаз”дагилар айнан матбуот уйидан қўшимча тармоқ тортиб олишди. Сўнг, бу тармоқ “облгаз”дан нефтгазинспекциясига, лойиҳа институтига берилди. Балки “Дунё”га ҳам берилгандир. Янги қурилаётган кўп қаватли уйга ҳам тортилар... Бу саволлар жавоб кутади.

Таклиф: шаҳардаги мавжуд шохобчалар у бир қаватлими, 10 қаватлими шу ҳудуддаги жойдан фақат ҳаридорлар автоулови кириб-чиқишига шароит яратиш керак. Автоуловларни йўл ёқасига соатлаб тўхтатилишига барҳам бериш керак. Шу ўринда бу хавфсизликка тўғри келмайди, - дейишлари мумкин. Йўқ, тўғри бўлади! Олти қаватли 1-оила поликлиникасининг ҳовлисида қонуний автотураргоҳ ташкил этилган. Пойтахтимиздаги 10-15 қаватли бинолар атрофининг ҳаммаси автотураргоҳ.

Раҳимжон ИРИСОВ.

 

Мавзуга оид

  1. Шавкат Мирзиёев Навоий ва Бухорога ташриф буюрди (+видео)

    Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Навоий ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрди.

    2016-09-26 08:14:38740
  1. Туркия адлия вазири Гулен экстрадицияси масаласи бўйича АҚШга йўл олмоқда

    Туркия адлия вазири Бекир Бўздағ мухолифат партиялар депутатлари ҳамроҳлигида АҚШга йўл олди. Томонлар 25 октябрда Туркияга Фатҳуллоҳ Гуленни топшириш бўйича музокаралар ўтказишди. Бу ҳақида Daily News хабар берди. 

    2016-10-27 15:02:59786
  1. Наманган шаҳрининг Уйчи кўчасидаги бунёдкорлик ишлари авжида

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил июль ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида вилоят марказининг Уйчи кўчасида олиб борилаётган қайта қуриш ишларининг бориши билан танишиб, зарур кўрсатмалар берган эди.

    2017-11-09 18:48:481453
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28965

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz