NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Давлат хизматлари марказида бир кун: Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади!

Июнь 11
14:24 2018
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак! Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бу олижаноб ғоя бугунги кунда мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида алоҳида устуворлик касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамкорлигида Наманган шаҳрида вилоятда фаолият юритаётган журналистлар иштирокида ўтказилан медиа-тур Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Давлат хизматлари маркази фаолиятини кенг тарғиб этишга қаратилди.
Меда-тур иштирокчилари “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини ҳаётга татбиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, давлат хизматлари марказида аҳоли учун яратилган қулай ва замонавий шарт-шароитлар билан танишдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчиси Неъматулла Абдуллаев, республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Зокирова, мазкур агентликнинг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Дилмурод Исмоилов оммавий ахборот воситалари ходимларига соҳада юз бераётган ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида атрофлича маълумот бердилар.
Эътироф этиш жоиз, Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги, унинг шаҳар ва туман марказлари ташкил этилди.
“Ягона дарча” марказлари Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият кўрсатувчи давлат хизматлари марказига айлантирилди. Авваллари “Ягона дарча” марказлари фақат тадбиркорларга хизмат кўрсатган бўлса, 2018 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари марказлари аҳолига ҳам хизматларни тақдим этиши белгилаб қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, аввал ҳокимликлар ҳузурида фаолият юритган “Ягона дарча” марказлари фақатгина тадбиркорлик субъектларига 16 хил турдаги давлат хизматларини кўрсатиб келарди. 2018 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари марказлари аҳолига ҳам хизматларни тақдим этиши белгилаб қўйилди. Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилган бу марказларда аҳолига 37 турдаги инновацион технология ва замон талабларига мос давлат хизмати кўрсатилган бўлса, бугун кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 80 тага етказилди.
Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази  директори Акрамжон Акрамовнинг қайд этишича, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг аксариятида фуқаролар мурожаати бўйича қўйилаётган масалаларга масъулият билан ёндашилмоқда. Марказ мутахассислари томонидан сайёр хизмат кўрсатишнинг йўлга қўйилгани ҳам аҳолига қўшимча қулайликдир. Маҳалла, бозор ва йирик савдо мажмуаларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларига ёрдам берилаётир. Хусусан, ҳозирги пайтгача 24 та маҳалла фуқаролар йиғинида ана шундай тадбирлар юқори савияда ташкил этилди. Буларнинг барчаси давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацияга асосланган миллий тизими муваффақиятли жорий этилаётгани ифодасидир. Одамлар энг зарур хизматлар жамланган бу идора фаолиятидан мамнун.
Наманган вилоятида “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини ҳаётга татбиқ этишнинг ташкилий жиҳатлари, бунга мутасадди ташкилотнинг моддий-техник базасини яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Айниқса, Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига “Карбонам” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги фойдаланилмай турган тўрт қаватли бино ажратилиб, 15 миллиард сўмлик реконструкция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.
Марказ 5 миллиард сўмдан ортиқ энг сўнги русумдаги техника восита ва жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди. Дарвоқе, давлат хизматлари марказининг асосий вазифаларидан бири этиб, олис қишлоқларда, марказдан узоқда жойлашган маҳаллаларда аҳоли ўртасида тарғибот ташвиқот ишларини амалга ошириш, аҳолига сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ва сайёр қабуллар ўтказиш белгиланган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан 12 та туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларига “Дамас” автомашиналари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги тарафидан 1 дона “Исузу” автобуси билан таъминланди.
Эътиборлиси, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев шу йил май ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур марказда ҳам бўлиб, бу ерда фуқаролар ва хизматчилар учун яратилган шароитларга юқори баҳо берди:
“- Биз бу хизматни нима учун ташкил қилдик? Адолат бузилмаслиги, коррупция бўлмаслиги, одамлар қийналмаслиги учун. Ушбу муассаса давлат хизматлари марказлари фаолиятини ташкил этишнинг Наманган тажрибаси, одамлар билан мулоқотнинг янги намунаси бўлади. Энг катта ютуғимиз бундай идораларда энди фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади”.
Президентимизнинг ташрифида белгилаб берилган вазифалар ва тегишли кўрсатмалар асосида давлат хизматлари марказида тизимда ишлар кўлами янада кенгаяди. Хусусан, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида синов тариқасида жорий йилнинг 1 июнь кунидан қўшимча тарзда 31 та йўналишда давлат хизматлари кўрсатиш жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан республика Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда аҳолига қулайлик яратиш, узундан-узоқ навбатда туриш, ортиқча вақт сарф қилишнинг олдини олиш мақсадида муқобил тарзда Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига қиймати 32 минг еврога тенг бўлган бир дона кўчма мобил қурилма ўрнатилди. Эндиликда мазкур қурилма ёрдамида биометрик паспортни расмийлаштириш ва олиш имконияти йўлга қўйилди. Яқин вақт ичида тақдим этилаётган хизматлар турини юзтага етказиш режалаштирилган. Айни жараёнда мамлакатимизда илк маротаба Тошкент давлат юридик университетига кириш ҳужжатларини қабул қилиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, архив хизмати, электр, газ, ичимлик суви ҳисоблагичи ўрнатишга рухсат бериш ва бошқа кўплаб оммабоп амалиётлар ҳам жорий этилади.
Илгари тадбиркорликни йўлга қўймоқчи, бирор фирма ёки корхона очмоқчи бўлган одам ҳужжат тўғрилаш жараёнида сарсон-саргардон бўларди. Нотариус, архив ёки кадастр идорасидан, газ, электр, сув таъминоти ташкилотидан ёки маҳалладан оддий бир маълумотнома олиш учун ҳам баъзан кун бўйи навбатда туришга тўғри келарди. Ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишининг паст даражада экани ва қоғоз ҳужжатлар айланмасининг сақланиб қолгани асоссиз молиявий харажатларга, фуқароларнинг ортиқча кутиб қолиши ва навбатлар юзага келишига, бу эса, оқибатда баъзан коррупция ва бюрократия ҳолатларига олиб келаётганди. Давлат хизматлар маркази эса бунга энди чек қўяди.
Дарҳақиқат, Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишар эканмиз, бу ерда юридик ва жисмоний шахсларга ортиқча вақт сарфламай, сарсонгарчилик ва асаббузарликларсиз белгиланган давлат хизматларидан фойдаланиш учун барча қулайликлар муҳайё этилганига амин бўлдик.
Масалан, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш яқин вақтга қадар фақат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг рўйхатлаш-имтиҳон олиш бўлимида амалга оширилиб, бу жараёнга баъзи ҳолларда бир ойгача вақт кетар эди. Эндиликда бу амалиёт ҳам давлат хизматлари қаторидан жой олди. Гувоҳномасини алмаштирмоқчи бўлган киши марказдаги мутахассисга эски нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда фуқаролик паспортини топширган ҳолда белгиланган тўловни шу ернинг ўзидаги банк шаҳобчасида амалга ошириши кифоя. Суратга олиш масаласи ҳам шу жойда ҳал этилади. Хулласи, “ID” кўринишдаги янги гувоҳномани тўлиқ электронлаштирилган тизим орқали 5 дақиқа ичида тайрёлаб берилади.
- Давлат хизматлари марказининг очилгани оғиримизни енгил, мушкулимизни янада осон қилди, - дейди қўлига беш дақиқага қолмай янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олган Наманган шаҳридаги Юқори Ғивон маҳалласи, Ниёзали Имомов кўчаси, 2-уйда яшовчи фуқаро Ғуломжон Абдураҳмонов. – Бир пасда қўлимга ҳужжат олганимга аввалига ҳаяжонландим, бундан беҳад севиндим. Тўғриси, олдинлари “право” олиш учун “гаи” идоралари олдида соатлаб навбат кутишга, тиббий кўрикдан ва имтиҳондан ўтишга мажбур бўлардик. Эндиликда эса ўзингиз билан паспорт ва эски намунадаги гувоҳномангизни олиб келишингизни ўзи етади. Бундай ғамхўрликлар учун Юртбошимизга чексиз раҳматлар айтамиз.
- Кейинги вақтларда болаларимизни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича муаммолар етарлича тўпланиб қолган эди, - дейди Наманган шаҳридаги “Мингчинор” МФЙда яшовчи уй бекаси Дилфуза Ҳайдарова. – Биз каби ота-оналарни яқингача ҳали боғча, ҳали халқ таълими бўлимига қатнаб, узоқ вақт навбатда турарганимиз айни ҳақиқат эди. Марказга келиб, бу юмушни бир зумда бажарилишидан бошимиз осмонга етди. Ота-она томонидан қилинган мурожаат рўйхатга киритилиб, йўлланма олиш учун навбат электрон усулда олиб борилишини бизга тушунтирилди. Фарзандим Малика Юнусовани ҳудудимиздаги 2-боғчага йўлланма асосида жойладик.
Ҳа, бугунги кунда Наманган шаҳар давлат хизматлари марказда 17 нафар малакали мутахассис томонидан замонавий ахборот технологиялари воситасида 600 мингдан зиёд аҳолига ижтимоий-иқтисодий, маиший ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ муаммо ва масалаларда тезкорлик билан ёрдам кўрсатилмоқда. Марказ фаолиятининг ўзига хос жиҳати шундаки, бу ерда фуқаро кунлаб навбат кутиб қолмайди. Биргина, жамғариб бориладиган пенсия тизимига рўйхатга туришни оладиган бўлсак, илгаридек банкка боришга энди ҳожат қолмади. Бу масала марказда узоғи билан бир соатда ечилади. Солиқ тўловчининг идентификация рақамини олиш ҳам содда усулда, қисқа фурсатда ҳал этилади.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳар ва туманлар Давлат хизматлари марказларига жисмоний ва юридик шахслардан жорий йилнинг 1 июн ҳолатига 65 та хизмат тури бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 84814 мурожаатлар келиб тушган.
Бугун фуқаролар ушбу масканга ер участкаси кадастри, кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқини тиклаш, коммунал хизмат, ҳатто, оилавий турмуш муаммолари хусусида ишонч билан мурожаат қилмоқда. Чунончи, ўтган қисқа вақтда 4 минг 721 ариза қабул қилиниб, аксариятининг ижроси таъминланди. Улар орасида, айниқса, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича 1296 мурожаат ижобий ҳал қилинганини қайд этиш жоиз.
Илгари тадбиркорликни бошламоқчи бўлган одам ойлаб, йиллаб сарсон бўларди. Сабаби, тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун жуда кўп ҳужжат, қоғозбозлик талаб қилинарди. Уларни тўғрилаш учун турли-туман идораларга қатнаш, соатлаб навбат кутишга тўғри келарди. Бундан кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлиб, ишини ташлаб кетарди. Бугун давлат хизматлари марказида бу манзаранинг тамомила аксини кўрасиз. Кўз ўнгимизда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаро Иброҳим Ибрагимов марказ мутахассисига мурожаат қилди. Фуқаролик паспортидан кўчирма тақдим этди. Автомобиль бутловчи қисмлари савдоси билан шуғулланиш истигада бўлган ёш ишбилармонга юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома 30 дақиқа ичида расмийлаштириб берилди. Эндиликда Иброҳим каби ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлганлар олдингидек идорама-идора ҳужжатларни тўғрилаб ўтиришмайди, икки кун вақтларини сарфлашмайди. Давлат хизматлари маркази тадбиркорга бир зумда қанот бўлади.
Эътиборлиси шундаки, марказда электрон навбат тизими жорий этилган бўлиб, кунига ўртача 800 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорга 80дан зиёд давлат хизмати кўрсатилади. Бу ерда Халқ қабулхонаси, нотариус, ФҲДЁ, паспорт бўлимлари, суғурта, кадастр, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, тез тиббий ёрдам хизматлари, банк шохобчаси жойлашган. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида биринчи қаватда болалар майдончаси, кафе ишлаб турибди. Муассасанинг учинчи қаватида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими ҳамда Наманган инновация маркази ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Медиа-тур доирасида журналистлар Учқўрғон туманида Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган сайёр қабулда ҳам иштирок этдилар. Оммавий ахборот воситалари ходимлари юзма-юз мулоқот жараёнида кун тартибидаги масала юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.
Қувонарлиси, сайёр қабул жараёнида туман ҳокими Азимжон Ваҳобов, туман прокурори Комилжон Алимов, туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Рахматуллаев, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Акрамжон Нажмиддиновдан иборат сектор мутасаддилари фуқаролар томонидан кўтарилган бир қатор масалалар ижобий ҳал этилди. Масалан, кам таъминланган оила соҳиби Олимжон Жавлоновнинг қурилаётган арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжи, Турсуной Абдуллаеванинг ер участкасининг кадастр ҳужжатларини тиклаш, 12 йил коллежда ишлаб штатлар қисқариши туфайли ишсиз қолган кутубхоначи Турғуной Азизованинг ишга жойлашиш бўйича мурожаатларига ечим топилди.
Бир сўз билан айтганда, Халқ қабулхоналари қисқа муддатда одамларнинг қанчадан қанча муаммосига ечим топиб, давлат ва аҳоли ўртасида ўзига хос кўприкка айланди. Энди Халқ қабулхоналари билан бир жойда фаолият олиб борадиган давлат хизматлари марказларида жисмоний ва юридик шахсларга тез, қулай, шаффоф давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – энг аввало халқимизни бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашдан иборат.
Оқилхон Дадабоев,
журналист.

Мавзуга оид

  1. Адҳам Икромов: Суюнчи пулини туғуруқхона ходимларига эмас, меҳрибонлик уйларига беринг. Шифокорларнинг эса маошини ошириш керак

     туғуруқхоналарда янги чақалоқ туғилганда шифокорларга бериладиган «суюнчи пули» ҳақида берилган саволларга Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов жавоб берди.

    2017-02-09 16:03:352449
  1. Жеки Чан кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" билан тақдирланадиган бўлди

    АҚШ кинематография санъати ва фанлари академияси кинематографиядаги буюк хизматлари учун "Оскар" мукофоти билан тақдирланадиган совриндорлар номини маълум қилди. Бу ҳақда Variety нашрига таянган холда kun.uz хабар бермоқда

    2016-09-02 11:30:24720
  1. Мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунланди

    Жорий йилнинг 5 май куни бошланган сайловларда 9 минг 764 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 105 мингдан зиёд маслаҳатчиси сайланди.

    2016-07-07 18:29:591411

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz