NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Давлат хизматларини кўрсатиш тамойилларини биласизми?

Январь 10
18:55 2019

Давлат хизматлари агентлиги шуни маълум қиладики, Давлат хизматларини кўрсатиш тамойиллари қуйидагилардан иборат: 

1. Мурожаатчи – доимо ҳақдир.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳар доим мурожаатчининг саволини тўғри шакллантиришда ёрдам беради ва унга малакали жавоб қайтаради.

2. Давлат хизматини кўрсатишда энг муҳими – профессионаллик.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари тезкор ва сифатли давлат хизматларини кўрсатади. Улар ўз ишларини билишади, ҳужжатлар билан эътиборли ва аниқлик билан ишлашади, шунингдек мижозларга бажонидил маслаҳатлар беришади.

3. Тинглаш, тушуниб эшитиш ва ёрдам бериш.

“Ҳар бир мурожаатчи ва унинг талаблари ўзига хосдир” деган тушунча билан мурожаатчиларни тинглайди, тушуниб эшитади ва уларга ёрдам беради. Чунки, ҳар қандай қонун-ҳужжатлар инсонлар муаммоларининг барча қирраларини қамраб олиш имконияти мавжуд эмас. Шу сабабли, ходимнинг вазифаси – ҳар бир мижознинг ҳолатига кира билишдир.

4. Мурожаатчининг вақтини тежаш.

Давлат хизматлари марказлари ходимларининг вазифаси – мурожаатчиларнинг вақтини тежаш, сўровларини самарали қондириш ҳамда ортиқча оворагарчиликлардан холос этишдан ибратдир.

5. Очиқлик ва қулайлик.

Давлат хизматлари марказлари – ташриф буюрувчилар учун замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган қулай шароитларга эга макондир, шунингдек тегишли давлат хизматларини олмоқчи бўлган ҳар қандай фуқаро ушбу маконга ташриф буюриши мумкин.

6. Хушмуомала ва самимийлик.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳар бир фуқарони азиз меҳмондек, уларни ҳуш муомала, самимий, табассум ва ҳуш кайфиятда кутиб олишади.

7. Давлат хизматини кўрсатиш учун шахсан жавобгарлик.

Давлат хизматларини кўрсатиш – хизмат кўрсатиш муддатлари бузилмаган ҳолда талаб этилган маълумотларни мурожаатчига тақдим этган тақдирдагина якунланган ҳисобланади. Ҳар бир ташриф буюрувчи ходимларни амалга оширган ишларини ушбу қатъий мезонлар бўйича баҳолайди.

8. Мамнуният ва шараф билан инсонларга ёрдам бериш.

Давлат хизматлари марказларининг ҳар бир ходими мамлакатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғоясини сўзсиз амалга ошириш учун хизмат қилади.

Шу сабабли, давлат хизматларини кўрсатиш – улар учун нафақат касб, балки шараф ҳамдир.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида мазкур тамойилларга амал қилинмаслик ҳолатларига дуч келсангиз, 1148 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингизни сўраймиз!

 

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

 

 

 

 

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонда Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи (pdf) билан Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар бермоқда Norma.

    2016-11-21 11:21:50670
  1. Олий лига клублариниг расмий веб сайтларини биласизми?

    Ҳозирги даврда интернетда веб сайтлар кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Шуни эътиборга олиб, мамлакатимиздаги олий-лига футбол клубларининг расмий веб саҳифалари рўйхатини тақдим этамиз.

    2016-12-27 10:31:58605

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz