NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ҚАЙСИ ОБЪЕКТЛАРИ ҲОКИМИЯТЛАР ҚАРОРИГА КЎРА ҲУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ?

Июль 02
16:11 2017

Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПҚ–3067-сон «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарориимзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамизмуқаддам Президентнинг 17.01.2017 йилдаги ПФ–4933-сон «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эдиМазкур фармон билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ностратегик давлат мулки объектларини, шу жумладан, давлат кўчмас мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда “ноль” харид қиймати бўйича сотиш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган. Батафсил – бу ерда.

Қабул қилинган қарорда таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат рақобат қўмитаси вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан ҳамкорликда объектлар тоифаларининг тўлиқ хатлови ўтказилди.

Хатлов натижаларига кўра қуйидагилар тасдиқланди:

  • хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки стратегик объектларининг ягона рўйхати;
  • Президент ва Ҳукумат қарорларига биноан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари рўйхати;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинадиган давлат мулки объектлари рўйхатини аниқлаш мезонлари.

Давлат мулкининг ностратегик объектларини хусусийлаштириш бўйича таклифлар ва аризалар кейинчалик ҳокимлар томонидан маъқулланишидан олдин 6.10.2014 йилдаги 279-сон ВМҚга мувофиқ тузилган ҳудудий танлов комиссиялари томонидан кўриб чиқилади(қарорларни қабул қилиш тартиб-таомиллари ҳақида батафсил схема орқали танишиш мумкин).

Ижобий қарор қуйидаги объектлар тоифасига нисбатан қабул қилиниши мумкин:

1) бино ва иншоотларининг умумий эгаллаган майдони 2000 кв.м.гача бўлган давлат мулкининг бўш турган ёки фойдаланилмаётган объектлари;

2) бино ва иншоотларининг умумий эгаллаган майдони 2000 кв.м.гача бўлган қурилиши тугатилмаган, тугатилиши учун молиявий манбаси бўлмаган объектлари;

3) бино ва иншоотларининг умумий эгаллаган майдони 2000 кв.м.гача бўлган тугатилиш жараёнида сотилмаган ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига берилган объектлар;

4) хўжалик жамиятлари ёки бошқа ташкилотлардаги давлат улушлари (акциялари):

- асосий фондларининг баланс қиймати ЭКИҲнинг 50 минг баробаридан ошмаган;

- ходимларининг ўртача йиллик сони 500 кишидан ошмаган.

Бунда Тошкент шаҳридаги объектларнинг хусусийлаштирилиши Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан келишилиши зарур, давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларига бириктирилган объектлар (бутун республика бўйича)нинг хусусийлаштирилиши юқори турувчи республика органларининг розилиги билан амалга оширилади.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан«Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  
 

Мавзуга оид

  1. Дори воситаларини чакана сотишни лицензиялаш ҳокимиятлар томонидан амалга оширилади

    Дори воситаларини сотишни лицензиялашдаги ўзгаришлар нархларнинг кўтарилишига қарши курашга қаратилган.

    2017-02-20 16:12:542811
  1. НАМАНГАН МАТБУОТИГА НУҚТАИ НАЗАР: Ўз номига муносиб халқчил газета қайси?

    Шу ўринда очиқ гап: Наманган вилоятидаги аксарият етакчи газеталар (гап эгасини топади) таҳририяти бош муҳаррирлари ва мухбирлари "оғзига толқон солиб" олган, муассисим нима дер экан, деган ҳадикда ўзи учун "цензура майдони"ни белгилаб олган айни пайтда "Халқ иродаси"нинг чинакам ирода кўрсатаётганини бошқа ҳамкасбларимиз учун ибрат қилиб кўрсатсак арзийди!

    2018-04-26 20:11:39381
  1. Сарвар Отамуродов Маданият вазири билан учрашди: маданий мерос объектлари ҳолати танқидий муҳокама қилинди
    Учрашувда аксарият маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари қилинмагани, чегара ҳудудлари белгиланмагани ва улар муҳофазага олинмагани танқид қилинди. Кўп ҳолларда маданий мерос объектлари ҳудудлари қонунга зид равишда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзлаштириб олингани, маҳаллий ҳокимликлар томонидан маданий мерос объектлари ҳудуди ва уларга жуда яқин масофада қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш жараёнининг кузатилаётгани миллий тарихимиз ва осори-атиқаларимизнинг завол топишига сабаб бўлаётгани таъкидланди. Чекка ҳудудларда жойлашган айрим зиёратгоҳларга олиб борувчи йўлларнинг носозлиги, инфратузилманинг мавжуд эмаслиги, кўплаб маданий мерос объектларининг эътиборга муҳтож эканлиги мамлакатимизда ички туризм ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётгани айтиб ўтилди. 
    2018-10-13 18:25:16726
  1. Шавкат Мирзиёев таклифига кўра ШҲТ давлат раҳбарларининг ёшларга мурожаати қабул қилинди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёвнинг таклифига асосан ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилингани саммитнинг яна бир аҳамиятли воқеаси бўлди.

    2018-06-10 12:41:412488

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz