NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирлари: бир кунда 250 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар савдосига чек қўйилди

Октябрь 18
20:27 2018
Наманган вилояти давлат солиқ бошқармасининг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан кунлик ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний савдо ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга оид 17 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларда жами 248 миллион 800 минг сўмлик ноқонуний товарлар фош этилди. Бу ҳақда “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.
 
Хусусан, Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Фозилжон Тўхтабоевга тегишли умумий қиймати 130 миллион сўм ва фуқаро Акбарали Маматхоновга тегишли умумий қиймати 20 миллион сўмга тенг маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
 
Шунингдек, чортоқлик Носиржон Ҳакимовнинг “Чортоқ деҳқон бозори” ҳудудида тегишли ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, ҳуқуқбузарнинг жами 18 миллион 200 минг сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.
 
Худди шундай Чуст туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида фуқаро Фарида Эргашева ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарнинг 6 миллион 600 минг сўмлик парфимерия маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.
 
Айни пайтда бундай назорат тадбирлари давом этмоқда.
 

Мавзуга оид

  1. Тошкент – Андижон поезди қатнови йўлга қўйилди

    Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами арафасида қурилиши якунланган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли орқали 27 август куни йўловчи поезди Тошкентдан Андижонга йўл олди. 

    2016-08-27 19:05:311387
  1. ШҲТнинг Тошкент саммитини ёритишда икки юзга яқин чет эллик журналист қатнашади

    Тошкент шаҳрида 23–24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси олдидан ташкилотга Ўзбекистон Республикасининг раислиги доирасида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди, деб хабар беради ЎзА.

    2016-06-21 10:26:32869
  1. Ёмонликни зикр этаётган адабиёт ва санъатга чек қўйиш, уни поклаш даври келди!

    Баъзи янги чиққан "ақллилар" шўро сиёсатига амал қилган ҳолда халиям уни алқаб ётишибди. Чунки унинг асарлари ва рисолалари билан тўлиқ танишиб олишмаган. Буларга ўрганиш эмас, ўргатиш ёқимлироқ. Наҳотки дахо Достоевский ўз уйида тинч ўтирган обид ва зоҳид осиёликларга ачинмаган? Ахир ғариб инсонлар сиймосини яратувчи адиб, унинг уволи, аянчли қисмати ҳақида ўйлаши керак, шундай эмасми?

    2017-06-18 18:43:513940
  1. Тадбиркорларга қулайлик: Адолатли аукционларда қатнашинг! 1 сўмга бўш ер участкалари ва биноларга эгалик қилинг!
    Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объекти бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 45 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 650 миллион сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.
    2018-10-21 10:08:42474

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz