NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

Дазмолни биз кашф қилганмиз ёҳуд "Ўтлиғ"ни  "Утюг"га айлангани ҳақида

Июнь 17
15:42 2017

Қадди-қоматингизга мос тушадиган, ташқи кўринишингизни кўркам кўрсатадиган ва асосийси сизга ярашадиган кийим - сиз учун сўнгги мода ҳисобланади ва бу фикрни кўпчилик маъқуллайди. Аммо бунинг учун ўша либосингизни ораста, тоза тутинг, силлиқлаб дазмолланг. Кийимнинг чиройли кўринишида у эски ёки янгилигидан қатъий назар, силлиқлиги, текислиги, дазмол босилгани муҳим аҳамиятга эга.

Мавзуимиз кийим ҳақида эмас. Балки эгнимиздаги либосни чиройли кўрсатувчи ускуна – дазмол ҳақида сўз юритмоқчимиз. Бугун дазмолнинг турфа хиллари, автоматлаштирилган, турли дас-турларда ишлайдиган, ўзи сув пуркаб, ўзи «маслаҳат берадиган» каби биз ҳали билмаган замонавийлари ишлаб чиқарилмоқда. Дазмол – газлама, кийим-кечак, турли матолар ва иссиқлик ишлови бериш орқали қиздириб силлиқлаш мумкин бўлган маҳсулотларни текисловчи асбоб сифатида XI асрда Ўрта Осиёда ихтиро қилинган.

Тарихчилар дазмолнинг минг йил аввал Ўрта Осиё ҳудудида яратилгани хақида бир тўхтамга келишган. Сувоқчиларнинг андавасига ўхшаш бу асбобни олов, чўғ ёрдамида қиздириб, кийимларнинг чокларига, қалин жойларига бостириб текислашган, сиртини силлиқлашгани маълум. Олов, чўғ ёрдамида қиздирилгани учун бу асбобни «ўт юк» деб аташган. Тилшуносларнинг фикрича, айнан «ўт юк» атамасидан рус тилидаги «утюг» сўзи пайдо бўлган.

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида қадимги дазмолларнинг бир нечтаси сақланади. Улардан бири буғли чўян дазмолдир.

«4612» инвентар рақами билан сақланаётган бу ускунанинг бўйи 20 см, эни 20,5 см. бўлиб, 1972 йилда Патишахон Агаликова  томонидан музейга тақдим қилинган. Дазмолнинг асоси учбурчак шаклида, чўяндан тайёрланганлиги учун оғир. Ичига чўғ солиб фойдаланишга мўлжалланганлиги сабабли уни очиб, ёпиш мумкин. Банди ёғочдан, ост қисмига (қўл куймаслиги учун) иссиқдан сақловчи мослама қўйилган. Орқа тарафида кичик тешиги бор, қопқоғига тутун чиқиб кетиши учун махсус қувурча ўрнатилган. Айни пайтда занглаган. Дазмол чор Россияси даврида  заводда тайёрланиб, Ўзбекистонга савдо йўллари орқали кириб келган. Ўша даврда аҳолининг бой қатлами томонидан сотиб олиниб, фойдаланилган.

Дазмол қадимда қандай аталганидан қатъий назар бугун либосимизни чиройли, бежирим кўрсатадиган, уй бекалари ва тикувчиларнинг яқин ёрдамчиси, маиший ускуна сифатида кундалик ҳаётимизда ўз ўрнига эга.

Азиза МАДАЛИЕВА

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281304
  1. «Навбаҳор» «Динамо»ни сафарда таслим этди

    Беллашувнинг иккинчи ярми эса тенг устунликда ўтди. “Навбаҳорчилар” асосан қарши ҳужумни пойлаб, рақиб дарвозаси олдида хавф яратишди.

    2017-03-31 19:46:351165
  1. Ҳиндистонлик миллиардер уйни электр қуввати билан 24 соат таъминлай оладиган жуда арзон ихтиро кашф қилди

    Одамлар аксари ҳолатларда энергиянинг қиммат туриши ва “машғулотларга вақт ажрата олишмаётганликларидан” нолиб туришади. Ушбу икки хил муаммони бир вақтнинг ўзида ҳал этиш йўли топилди.

    2016-07-29 11:54:40953
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45576
  1. ЯНГИ «MILLIY» ТЕЛЕКАНАЛИ ИЛК ЭФИР ЮЗИНИ КЎРДИ

    4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.

    2016-08-05 08:22:49930

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz