NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил

Депутат ҳамда Сенати аъзолари Чуст тумани аҳолисининг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганишмоқда

Февраль 03
12:30 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан Олий Мажлис палаталарига ҳудудлардан сайланган депутатлар ва сенаторлар ҳар ойда 10 — 12 кун давомида бир туманда бўлиб, -ҳокимият идоралари, прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолиятини пухта ўрганиб, таҳлил қилиши ҳамда тегишли хулоса бериши ва шу асосда Қонунчилик палатаси Спикери ҳамда Сенат Раиси маҳаллий Кенгашларда муҳокамалар ўтказиш тизимини жорий этиш борасида таклифлар берган эди.

 Шундан келиб чиқиб, ўтказилаётган мулоқотлар чоғида туманларда иқтисодий инфратузилмани ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли бандлигини кафолатлаш масалалари диққат-эътиборда бўлмоқда. Албатта, булар қонун ижодкорларининг жойларда ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, қабул қилинаётган қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ижросини ўрганиш ҳамда аҳолининг талаб ва таклифларини эшитган ҳолда келгуси вазифаларни белгилаб олишда долзарб аҳамият касб этади.

 Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И. Ходжиев ҳам Чуст тумани, “Оғасарой” қишлоқ фуқарорлар йиғинида бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказмоқда.

— Парламент аъзоларининг оддий одамлар билан мулоқотидан, очиғи, қувондик, — дейди туманнинг Балиқчи маҳалласида яшовчи Сайидахмедова Махбуба опа. — Айни пайтда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ҳаётий тамойил рўёбини кўраяпмиз.

 Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар чоғида аҳоли томонидан, тижорат банклари берадиган кредитларни нақд пул шаклида бериш, пенсия пулларини нақд пул шаклида бериш, қишлоқ врачлик пункти аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражаси ва сифати, ҚВП фаолиятининг ҳолати, кадрларга бўлган эҳтиёж, аҳолининг патронаж хизмати билан қамраб олинганлик даражаси, тиббиёт муассасасини дори-дармон билан таъмирлаш, тумандаги -ҳокимият идоралари, прокуратура ва ички ишлар бўлими раҳбарларининг аҳоли билан янада кўпроқ учрашув мулоқотларини ўтказишлари бўйича таклиф ва мурожаатлар тушмоқда.

Мулоқот давомида билдирилган мурожаатлар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И.Ходжиев томонидан амалий чоралар кўрилмоқда, жумладан 4 та хонадонга қорамол сотиб олиш учун туман Микрокредит банк орқали амалий ёрдам берилди. 15 та хонадон аъзоларига моддий ахволини яхшилаши учун кредит олиб товуқчилик, лимонария, иссиқхона, касаначилик, пазандачилик ташкил этиб тадбиркорлик қилиш имконияти тушунтирилди, тегишли ҳуқуқий ва иқтисодий маслаҳатлар берилди.

Парламент аъзоларининг аҳоли билан мулоқотлари жойларда қизғин давом этмоқда.

Темурмалик ВОҲИДОВ

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашув

    Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Жамоалар Тошкентда учта учрашув ўтказишади. Хусейн Шодиев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси вакилларимизга қарши учрашувга Душанбе шаҳрида тайёргарлик кўришди. Қўшниларимиз Тошкентга 14 нафар футзалчи билан ташриф буюришди.

    2016-07-12 13:29:26823
  1. Маҳалла раисининг иши уйма-уй юриб, вазиру ҳоким келаркан, кўчангни тозала, деб ақл ўргатишдангина иборат эмасдир?

    Қачонгача маҳалла раислари (албатта ҳаммаси ҳам эмас) ўз вазифасини қоғозда бажаради-ю, амалда бажармайди, ким қайси маслаҳатчининг таҳсинга лойиқ бирор ишини айта олади? Бинобарин, маҳалла раиси, унинг маслаҳатчиси бекорга сайланмагандир? Уларнинг иши фақатгина уйма-уй юриб вазир келаркан, ҳоким келаркан, кўчангни тозала, оқла, супур-сидир деб огоҳлантириб ақл ўргатишдангина иборат эмасдир?

    2017-07-01 19:47:24899
  1. Наманган вилоятининг Чуст туманида, 3 миллиард сўмлик сув ҳавзаси топширилди

    Наманган вилоятининг Чуст туманида, лойиҳа қиймати салкам 3 миллиард сўм бўлган янги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди.

     

    2016-12-30 17:42:38578
  1. Наманган вилояти Косонсой тумани Булоқ массивида намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилади

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Наманган вилояти Косонсой тумани “Қуқумбой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Булоқ массивида намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилади. 
     

    2016-08-03 08:21:411384

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz