NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Депутат: Маданий мерос объектларига эътибор кучаяди

Январь 02
18:45 2019

Ўзбекистон — бетакрор тарихий обидалар, асрларни қаритган маданий мерос объектларига бой ўлка. Мамлакатимизда 180 дан ортиқ халқаро сайёҳлик йўналишларининг 140 таси айнан тарихий-маданий мерос объекти билан боғлиқлиги ҳам бежиз эмас. Шу боис, уларни ҳар тарафлама муҳофаза қилиш, келажак авлодларга безавол етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Бу яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ҳақида»ги ахборотини эшитув чоғида ҳам алоҳида қайд этилди.

Аммо, ҳозирда соҳада эришилаётган ютуқлар билан бирга, қатор камчиликлар ҳам мавжудлиги бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўплигидан далолатдир. Хусусан, моддий маданий ва археология мероси объектларининг аксарияти таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Оқибатда уларнинг сайёҳлик салоҳиятидан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас. Маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилиш ишларига етарли даражада илмий-тарихий ёндашув йўқ.

Шу пайтга қадар моддий маданий мерос объектларининг ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб борилмагани. Натижада 310 та тарихий-маданий қимматга эга объектлар ҳалигача давлат ҳисобига олинмаган ёки маданий мерос объекти деб эътироф этилиши мумкинлиги масаласи ўрганилмаган.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мажлисда парламент эшитуви юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Хўш, қарор-ку, қабул қилинди. Энди нималар ўзгаради?

Биринчидан, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда, тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилиб, парламент Қонунчилик палатасига киритилиши мўлжалланмоқда.

Иккинчидан, Маданият вазирлиги республикамиз ҳудудидаги барча йўқолиб кетиш хавфи мавжуд бўлган моддий маданий мерос объектларининг рўйхатини тузади, уларни муҳофаза қилишнинг тезкор чоралари кўриш билан бирга барча тарихий-маданий обидаларни давлат ҳисобига олиш ишларини амалга оширади. Шунингдек, 1991-2018 йилларда моддий маданий мерос объектларининг рўйхатидан чиқарилган объектларни хатловдан ўтказилади.

Учинчидан, маҳаллий ҳокимликларнинг бюджетларида кўплаб маблағ шаклланаётганини ҳисобга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг жойларда ижросини тўлиқ таъминлаш вазифаси юклатилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси, партия Марказий кенгаши, ҳудудий партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ижроси устидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириб, доимий мониторинг олиб боради. Бу каби аниқ чора-тадбирлар, албатта, соҳада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини янада оширишга ёрдам бериши шубҳасиздир.

Нодиржон Мухторов, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари,

ЎзМТДП фракцияси аъзоси.

 

© namnews.uz

 

 

Мавзуга оид

  1. ЭЪЗОЗ, ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ

    Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан "Оммавий ахборот воситаларида миллий тикланиш ғоясини тарғиб этишнинг долзарб вазифалари" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

    2016-06-27 16:08:43993
  1. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига терминалларсиз ишлаш тақиқланди

    1 мартдан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб терминалларсиз ишлаш тақиқланиб, нархларни сунъий оширганлик учун жарима белгиланди.

    2017-02-16 19:09:421349
  1. "Олтин мерос"нинг меросхўрлари ким? Ёки бир ярим аср аввал Наманганга илк техникани олиб кирган Қодирхўжа эшон уйининг бугунги аҳволи ҳақида

    Маданий мерос обьектлари, тарихий обидаларни сақлаш ва авайлаш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг номи қоғозда бору иши умуман йўқлиги, айнан шу Қодирхўжа Эшон уйининг ўн йиллардан бери аянчли ҳолатда ётгани билан исботлаш мумкин. Наманганлик меценатнинг уйида хожатхона қурилишига ҳам бефарқ қаралди. Икки қаватли дўкон ва омборхона бунёд этилишига жамоатчилик ва мутасадди раҳбарлар бир неча йиллардан буён кўз юмиб келишмоқда. Қадриятлар авайлаш ҳақида маърузалар қиладиган муҳтарам имомларимиз ҳам бундай нохуш ҳолатларни кўриб кўрмасликка олиб келишаётганини қандай тушуниш мумкин?

    2017-11-02 07:21:2311462
  1. Палов ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

    Ўзбек миллий таоми - палов ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди.Бу ҳақдаги қарор қўмитанинг Аддис-Абебада ўтаётган навбатдаги йиғилишида қабул қилинди.

    2016-12-02 18:25:19651
  1. Сайловчилар депутат билан юзма-юз

    Жорий йилнинг 25 июнь – 5 июль кунлари оралиғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида фаолият олиб бормоқдалар.

    2016-07-02 08:44:111155

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz