NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил

Депутатлар муаммоларга ечим топмоқда

Апрель 06
19:02 2017

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Акмал Раҳмонов, Шуҳрат Тўхтабоев ва Нодир Мухторов айни кунларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш асносида маҳаллий давлат бошқаруви идоралари, корхоналар, ташкилотлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ҳам таҳлил қилиб, уларда ечилиши шарт бўлган масалаларга мутасаддилар эътиборини қаратишмоқда.

Жумладан, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Акмал Раҳмонов Шаҳанд қишлоғидаги Бозорбоши, Мажнунтол, Қашқаргузар, Боғишамол, Дукат маҳалларида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлиб, юзага яқин фуқаро билан очиқ мулоқотда бўлди.

Мулоқотларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар энг аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, халқимизни бугунги ва эртанги ёруғ кунларимиздан рози бўлиб ҳаёт кечиришига қаратилганини таъкидланди. Тадбиркорликни бошлаш ва уни изчил юритиш учун банклардан имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, иссиқхоналар қуриш, парранда боқиш, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш юзасидан атрофлича йўл-йўриқлар айтилди.

Бугунги доруломон кунлар учун беҳад шукрона айтаётган Қашқаргузар маҳалласида яшовчи 94 ёшли Зиёда момо Қушматова депутат билан учрашувда фарзанд-набиралари асосан тиш шифокори экани, уларга хусусий стоматология даволаш марказини очиш учун бўш бино ёки ер майдони ажратилишини сўради. Акмал Раҳмонов бу мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича туман ҳокимлигига тегишли кўрсатма берди.

Қуйи парламент вакили Шуҳрат Тўхтабоев Қатағонсарой қишлоғидаги Тошлоқ, Сарой, Шовон, Қатағон, Катта Қурама, Ўзбекистон маҳалларидаги халқ билан очиқ мулоқотида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларни ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммоларни ўз жойида ечилишида ташаббус кўрсатди.

Хусусан, Шовон МФЙ, 2-Чашма кўчасида истиқомат қилувчи Хабибулло Маҳкамов ва унинг турмуш ўртоғига туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасининг неврология бўлимида даволаниш учун жой ажратилди. Сарой МФЙ ҳудудидадаги 80 нафар фуқаронинг газ баллонларига суюлтирилган газ тўлдириб берилди. Эътибор ва эъзоздан бироз четда қолган, беш фарзандини ўстираётган шовонлик  Ўктамжон Қўлдошевга туман молия бўлими томонидан май ойидан моддий ёрдам пули берилиши таъминланди.

Парламент ишчи гуруҳи раҳбари Нодир Мухторов туман марказидаги Янгиобод, Шарқ, Тошкент, Туркистон, Бирлашган, Исвахон маҳаллаларида ўтказган самимий мулоқотларда хонадонлардаги мавжуд аҳволни атрофлича ўрганиб чиқди. Биринчи галдаги эътибор фуқаролар томонидан ўртага ташланган таклиф-масалаларни ўз жойида ижобий ҳал этиш, қолаверса бу борада тегишли раҳбарларининг масъулиятини оширишга қаратди.

Бирлашган маҳалласида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Жўрабой Обиджонов халқ билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар ва унинг аҳамияти, бераётган самаралари хусусида шундай дейди:

- Қарийиб 15 йилдан буён хусусий тадбиркорлик фаолияти билан эмин-эркин шуғулланиб келмоқдаман. Ишлаб чиқараётган акфа эшик ромларимиз сифатидан хорижникидан асло қолишмайди. Биз маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз бизнесимиз кўламини кенгайтириш учун барча шарт-шароит ва имкониятлар муҳайё этилган, бунинг учун ўзимизда хоҳиш ва интилиш бўлса бас. Менга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ўтказилаётган очиқ мулоқот мақсадимни амалга ошишида муҳим омил бўлди. Мебель ишлаб чиқариш ва таъмирлаш цехи учун айни пайтда маҳалламизда бўш турган эски масжид биносидан фойдаланишни сўраб мурожаат этдим. Депутат Нодир Мухторовнинг ташаббуси билан МФЙ кенгаши йиғилиши қарорига асосан ушбу бино менинг номимга ажратилди. Қолаверса, депутат менга банкдан 30 миллионлик кредит мабалағини олишимга амалий ёрдам беражагини айтганида бошим осмонга етди. Насиб қилса, кўзлаган режамиз амалга ошса янги 6 та иш ўрнини ташкил этамиз. Парламент вакилларини ҳар ойда биз оддий одамлар билан дилдан суҳбатлашаётгани, қандай режа-мақсадларимиз, муаммо ва масалаларимиз борлиги билан қизиқаётгани, уларнинг ечими устида изчил саъй-ҳаракат қилишаётганидан беҳад миннатдормиз.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантиришни ўзида акс эттирган бундай очиқ мулоқотлар жойларда ҳақиқий аҳволни ўрганиш ҳамда тегишли раҳбарлар ҳисоботини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этишда долзарб аҳамиятга эга.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси

Наманган вилояти Кенгаши матбуот котиби.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид

  1. Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви: Муаммолар ечим топмоқда

    Янгиқўрғон туманидаги “Наманган импекс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нодира Мадалиева россиялик инвестор Александр Твердовский билан ҳамкорликда тикув-трикотаж цехи лойиҳасини тақдимот қилишди ва вилоят ҳокими улар фойдаланиш учун сўраган Заркент қишлоғида бўш турган собиқ агрофирма биносини инвестиция киритиш шарти билан тадбиркор ихтиёрига ажратиш юзасидан вилоят рақобат бошқармаси, савдо саноат палатаси, Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги мутасаддиларига аниқ кўрсатма берди.

    2018-01-23 22:52:24975
  1. Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси: муаммоларга тезда ечим топилмоқда

    Амир Темур куч-қудрат адолат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда мужассам эканини англаб-англатиб яшаган. Соҳибқироннинг давлат муҳрида битилган “Куч – адолатда” ҳикмати ҳақиқатпарварлик ва ростлик инсон кучига куч қўшиши, ўз навбатида, кучли шахс ҳамиша ҳақгўй бўлишини англатади. Ислом Каримов ишлаб чиққан тараққиётнинг “ўзбек модели” – машҳур беш тамойилнинг бири ҳам айнан қонун устуворлиги эди. Биринчи Президентимиз бутун фаолияти давомида эркин, адолатли ва фаровон ҳаёт қуриш, жамиятимизда қонун устуворлигини, тартиб-интизомни, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш йўлида курашди. 

    2016-10-11 18:44:061041
  1. Мурожаатлар депутатлар эътиборида

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари ҳамда депутатлари аҳоли билан мунтазам равишда очиқ мулоқотда бўлиш, фуқаролар мурожатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, мавжуд муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиш, бу бўйича тегишли чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

    2017-02-28 18:48:32457

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz