NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Депутатлар таклифи: "қувватбахш" ичимликлар рекламаси буткул тақиқланадими?

Июнь 10
10:51 2018
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари энергетик ичимликлар истеъмолини тартибга солиш борасидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйиш ташаббусини илгари сурмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали – regulation.gov.uz га ҳам оммавий муҳокама учун жойлаштирилди. Шунингдек, партиянинг www.mt.uz сайтида кенг жамоатчилик бу борада ўз фикрларини қолдирган.
Отабек Раҳматов қувват берувчи ичимликларни ижтимоий тармоқларда ҳам реклама қилишни тақиқлаш бўйича, Фарҳод Курбанбаев эса, қувват берувчи ичимликлар рекламасини тамаки ва алкогол маҳсулотлар каби умуман тақиқлаш бўйича таклиф билдирган. 
Шунингдек, Тошкент ва Бухоро шаҳридан бир гуруҳ (8 нафар) фуқаролардан ёзма мурожаатлар ҳам келиб тушган. Унда, қувват берувчи ичимликлар ёшлар орасида урфга айланганаётгани, соғлиқ учун зарарли оқибатлари, 18 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан реализация қилишни тақиқлаш лозимлиги таъкидланган.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан қизғин муҳокама этилди. Хусусан, www.mail.ru, www.ru.sputniknews-uz.com, www.kun.uz, www.daryo.uz, www.gazeta.norma.uz ахборот порталларида чоп этилган мақолалар билан 400 мингга яқин киши танишган бўлса, www.facebook.com ижтимоий тармоғи орқали ўтказилган муҳокамаларда 100га яқин иштирокчилар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланиб, кенг муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланиб, уни қабул қилиш зарурлиги ҳақида ижобий фикрлар билдирилган.
Шунингдек, партия ташкилотларига ёзма ва электрон шаклда 380 дан ортиқ қўллаб-қувватловчи фикр-мулоҳазалар келиб тушган. Умуман олганда, 480 га яқин фуқаролардан қонун лойиҳасини қабул қилиш юзасидан ижобий фикрлар билдирилди. Шу билан бирга, айрим фуқаролар, аксарият ёшлар (20 дан ортиқ) мазкур қонун лойиҳасини салбий қабул қилиб, фикр билдирган.

 

Мавзуга оид

  1. Норинда ёшлар таклифи асосида республикада илк бор инновацион саммит ўтказилди

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва республика Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан тумандаги 40-умумтаълим мактабида ўтказилган “Инновацион саммит” ёшларга янада кўтаринкилик бағишлаб, ўз лойиҳалари, таклиф ва ташаббусларини намоён этиш учун кенг имконият яратди.

    2018-05-14 22:44:431229
  1. Жамоат жойларида чекиш ва спиртли ичимликлар тақиқланиши тўғрисидаги белгилар пайдо бўлади

    Баҳордан жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини тақиқловчи белгилар пайдо бўлади.

    2016-12-07 12:29:08864
  1. Мурожаатлар депутатлар эътиборида

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари ҳамда депутатлари аҳоли билан мунтазам равишда очиқ мулоқотда бўлиш, фуқаролар мурожатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, мавжуд муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиш, бу бўйича тегишли чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

    2017-02-28 18:48:32613
  1. 7 июль. Давлат раҳбарининг Наманганга ташрифи. Шаҳар қиёфаси икки йил ичида буткул ўзгаради! Собиқ "Химзавод" туманга кўчирилиб, янги қувватда ишлайди

    Ҳозирда Наманган шаҳрининг Уйчи кўчаси улкан қурилиш майдонига айланган. Кўча бўйлаб, 437 хонадонга мўлжалланган 15 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. 2018 йилда шу кўчанинг ўзида Мусиқа мактаби, Оилавий поликлиникаси ҳамда 2 та макабгача таълим муассасаси қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Наманган шаҳрининг Ҳамроҳ, Қўқон, ҳамда Марғилон кўчаларида 2017-2019 йиллар давомида 875 хонадонга мўлжалланган 31 та янги кўп қаватли уйларни қуришга 285,0 млрд.сўм маблағ сарфланади. Ғалаба кўчасининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 12,0 млрд.сўм иш бажарилади.

    2017-07-07 01:00:256237

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz