Диққати тортиб олинган бир мен эмас...
Май 02
23:23
2018
Биз одатда “киоска” ёки “союзпечать” деганда тўртта томонига сарғайган газеталар осилган, ранги кўчиб автодаҳол бўлиб қолган ва сотувчиси мудрабгина ўтирадиган гугурт қутидан салгина катта бир тўртбурчак кўз олдимизга келарди... Қайсидир куни Навоий кўчасидан ўтиб кетаётиб мана бу биноча мени эътиборимни ўзига тортди. Унинг олдида расмга тушаётган йўловчи қиз-йигитлардан билдимки, демак, диққати тортиб олинган бир мен эмас...

Аввал росса томоша қилиб сўнг ичкарига мўраладим... истараси иссиққина бир қиз қўли қўлига тегмай савдо қиларди...

Дўконча “Китоб дунёси” газетаси таҳририятига тегишли эканлигини билдим. Дид билан териб қўйилган ўқув қуролларидан тортиб, энг сара китоблар жам эди бу ерда мужассам. Энг қизиғи, нархлари шу даражада арзонки, 2-3 кун аввал сотиб олган китобим билан бу ердаги худди ўша китоб ўртасида 9 минг 500 сўм (!!!) фарқ борлигини кўриб, “Китоб дунёси” газетаси жамоасининг яна бир хайрли ишидан ҳам хурсанд бўлдим, ҳам ҳавасим келди.

Кичкина дўкончани ҳам шу ҳолатга келтириш мумкин экан-да... Ва яна газетанинг ҳамма сонларини ҳам топсак бўларкан. Ташаккур, сенга “Китоб дунёси”! Биз ҳали бу дунёга албатта қайтамиз!
Анвар Икромов,
Namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари
Мавзуга оид
Бундай беш ой илгари “Толибон”лар томонидан ўғирланиб, асирга олинган америкалик ва австралиялик профессорлар АҚШнинг янги президенти Дональд Трампдан уларни озод қилишда ёрдам беришни илтимос қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
– Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин.
туғуруқхоналарда янги чақалоқ туғилганда шифокорларга бериладиган «суюнчи пули» ҳақида берилган саволларга Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов жавоб берди.