NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Дилбар Ҳайдарованинг «Қуёш сонатаси»

Январь 26
15:04 2019

Куни кеча (2019 йил, 25 январь) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида наманганлик таниқли шоира Дилбар Ҳайдарованинг “Қуёш сонатаси” китоби тақдимоти ўтказилди. Унда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда бугунги кунда Фарғона водийсида яшаб сермаҳсул ва сермазмун ижоди билан миллий адабиётимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган Дилбар Ҳайдарованинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумот ўрнида, Дилбар Ҳайдарова Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. 1972-77 йилларда Наманган Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетида, 1977-1982 йилларда Москвадаги Максим Горький номидаги адабиёт институтида таҳсил олган.

Шоиранинг «Норин мавжлари» номли илк китоби 1980 йили Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилди. Китобга академик Воҳид Зоҳидовнинг «Дилбар шоира» номли катта мақоласи мамлакатнинг адабиёт газетасида чоп этилди. Туроб Тўла, Одил Носиров, Абдулла Абдуғафуровларнинг қатор тақризлари чиқди. 1982 йил Москвада чоп этилган «Поэты Средней Азии» тўпламида рус тилига ўгирилган шеърлари чоп этилди. 1983 йили «Кўклам қизи», 1990 йили «Ишқ сўқмоғи», 1995 йил «Наманганская яблоко», 1995 йили «Гуллар нафаси», «Оққан дарё», 2000 йилда “Муҳаббат фасли», 2003 йилда «Настарин», 2006 йил «Сайланма», 2007 йил “Тожмаҳал» шеърий китоби, 1996 йил «Дилистоним» номли ҳикоялар тўплами, 2011 йил «Зарафшон фожеаси», 2012 йил «Чимилдиқ», сингари ҳикоялар тўплами чоп этилган. 2016 йил «Дуторнинг торидай», 2018 йил «Ўзбекистоним» номли китоблари нашр этилди.

Шоиранинг шеърлари рус, инглиз, озар, чех, болгар, турк, туркман, украин сингари қатор тилларга таржима қилинган. Дилбар Ҳайдарованинг ўзи ҳам рус, болгар, татар, озарбайжон, турк, қозоқ, қирғиз адибларининг асарларини таржима қилган. Айниқса, озар адабиётидан таржималари кўп. Бахтиёр Ваҳобзода, Нусрат Касаманли, Феруз Мустафо, Зелимхон Ёқуб, Рустамхонли сингари шоирларни таржима қилган.

Дилбар Ҳайдарова ўтган йиллар давомида Ғафур Ғулом нашриётида, Алишер Навоий номли адабиёт музейида, Ўзбекистон телевидениесида, «Наманганфильм», «Наманган» нашриётларида самарали меҳнат қилган. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими раиси лавозимида ишлаган. Ҳозирда вилоят ўқитувчиларининг «Мураббий» газетаси бош муҳаррири, шунингдек, «Настарин» номли вилоят хотин-қизлари журнали таъсисчисидир.

Дилбар Ҳайдарованинг “Қуёш сонатаси” китобида унинг турли йилларда ёзилган бетакрор шеърлари ўрин олган. Муҳаббат, садоқат каби юксак инсоний фазилатларини тараннум этилган кўнгил битиклари мухлисларга манзур бўлишига ишонамиз.

 

 

Мавзуга оид

  1. Қуёш тизимига секин-аста хавфли юлдуз яқинлашмоқда

    Бизнинг Қуёш тизимига сайёрамизга катта талофат келтириши мумкин бўлган хавфли юлдуз яқинлашмоқда. Гап Gliese 710 митти юлдузи ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда ОАВ маълум қилмоқда.

    2016-11-23 09:27:53828

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz