NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг!

Ноябрь 10
17:32 2018
“Мерс”лар миниб юрганлар,
Олтин сарой қурганлар,
Не берай? - деб турганлар,
Ўғил-қизга газ беринг!
 
Баланд учган мўътабар,
Дардимиздан бехабар,
Азроил топмай хабар,
Сизлар бизга газ беринг!
 
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
 
Шаҳри Шош - давлат шаҳар,
Биз борсак тутар заҳар,
Қақшатмай шому саҳар,
Ҳаммамизга газ беринг!
 
Совуқ қиш темир тузоқ,
Туни узундан-узоқ,
Кулмасин қирғиз-қозоқ,
Аммамизга газ беринг!
 
Ҳар мушук мовга қийин,
Келин-куёвга қийин,
Ҳаттоки довга қийин,
Қиш тунида газ беринг!

Тўраман деб юрганлар,
Ҳўраман деб юрганлар,
Жўраман деб юрганлар,
Жўраларга газ беринг!
 
Совуқда қотди болам,
Менга тош отди болам,
Бир пулга сотди болам,
Сиз боламга газ беринг!
 
Меҳрни с очиш керак,
Ёмондан қочиш керак,
Кранни очиш керак,
Қиш кунида газ беринг!
 
Дерсиз "Пул йиғиш керак,
Олтину, кумуш керак",
Худодан қӯрқиш керак,
Сизлар бизга газ беринг!
 
Таппи тезда бўлар кул,
Тунда ғусул ҳам мушкул,
Сўрамаймиз сиздан пул,
Фақат бизга газ беринг!
 
Деманг замоннинг зайли,
Қиммат бўлса ҳам майли,
Ўлмай совуқ туфайли,
Уйимизга газ беринг!
 
Дилда қолмасин армон,
Мен сизга бўлай дармон,
Фақат сиз беринг фармон,
Барчамизга газ беринг!
 
Олтин сарой қурганлар,
Давру даврон сурганлар,
Не берай? - деб турганлар,
Сизлар бизга газ беринг!
 
Сигирга елин керак,
Куёвга келин керак,
Сен учун элинг керак,
Тезда бизга газ беринг!
 
Болага китоб беринг,
Шоирга хитоб беринг,
Тулпорга шитоб беринг,
Фақат бизга газ беринг!
 
Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм),
Фарғона вилояти, Риштон тумани.
 
 

Мавзуга оид

  1. Олий суд раиси, Бош прокурор, икки вазир, икки қўмита раиси Наманганда! Оғриқли муаммолар ширин ташвишларга айланмас экан, халқнинг розилигини топиб бўлмайди!

    Наманган шаҳри, Наманган тумани тадбиркорларининг вакиллари вилоят божхона бошқармаси биносига йиғилдилар. Бу ерда уларга Давлат божхона қўмитаси раиси М.Тоҳирий, қўмита бошқарма бошлиғи Б.Шарипов, шунингдек, вилоят бошқармаси бошлиғи О.Ҳожиматов, бошқарма бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассислари кўплаб саволларга жавоблар қайтаришди. Бу каби учрашувлар Поп, Чуст туманларида ҳам бўлиб ўтди.

    2017-07-19 15:01:402449
  1. Селена Гомес жиддий хасталик туфайли гастролларини тўхтатади

    Америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомес жиддий аутоиммун хасталикка қарши курашиш учун Revival концерт тури якунлангандан сўнг, карьерасида танаффус олишини маълум қилди.

    2016-09-05 14:36:01831
  1. Халқ дарди: Сира йўқ бўлмади таниш - билишлик
    Бу ҳам жамиятнинг бўлагими ё,
    Катталар илғамас йўлагими ё,
    Ёки қариндошлик кўмагими ё,
    Сира йўқ бўлмади таниш - билишлик!
    2018-10-02 14:37:492525
  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:451119
  1. Руслан Нурудинов "Дунёнинг энг яхши оғир атлетикачиси" бўлиши учун овоз беринг!

    Халқаро оғир атлетика федерацияси расмий веб-сайтида “2016 йилнинг энг яхши оғир атлетикачиси”ни аниқлаш бўйича онлайн овоз бериш бошланди!

    2017-01-14 17:50:35939

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz