NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Кўп шоколад ейишнинг зарари йўқми? 16:27 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

— Ширинликлар савдоси билан шуғулланганим боис кун давомида шоколад, конфетларни кўп истеъмол қиламан. Асли кичиклигимдан ширинликка ўчман. Бироқ бу одатнинг соғлиққа зарари бор, дейишади. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Батафсил
Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди. (Видео) 10:08 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб борди. 
 

Батафсил
«Ёшлар уйлари»ни бериш тартиби ўзгарди 08:59 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шунингдек, Ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил фаолият кўрсатган бўлса, Тавсиянома навбатсиз бериладиган бўлди»,

Батафсил
Оққон хасталигига қарши янги дори воситаси яратилди… 03:06 18/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Олимлар оққон билан хасталанган 63 нафар беморда дорини синаб кўришганди.

Батафсил
Америка Шимолий Кореяни ер билан яксон қилишга тайёр… 02:46 18/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шимолий Корея дунёга хавф солишда давом этяпти. Лекин бир ҳақиқатни билиб қўйса ёмон бўлмасди. Америка бу давлатни ер билан яксон қилишга тайёр…

Батафсил

«Диёнат» газетаси "Энг улуғ, энг азиз" республика танловида 1-ўринга сазовор бўлди

Август 22
15:30 2017

Тошкент шаҳридаги  «MediaHall NAESMI»  (“Зарафшон” кино-концерт зали)да Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз…»  республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ijodim.uz хабар беради.
22 август куни бўлиб ўтган тадбирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, турли вазирлик ва идоралар, ижодий ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, санъат ва маданият намояндалари, шоир ҳамда ёзувчилар таклиф этилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига асосан, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида уюштирилган танлов “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этди. Танловда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг маъно-мазмунига мувофиқ яратилган ижодий асарлар кўриб чиқилди.
«Энг улуғ, энг азиз…»  республика танлови “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари”, “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари”, “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари”, “Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари”, “Кино санъати асарлари” номинациялари бўйича ўтказилди:
Тақдирлаш маросимида ҳар бир йўналиш бўйича 1, 2, 3-ўринлар ғолиблари ва рағбатлантирувчи мукофот соҳибларига диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
«Диёнат» газетаси таҳририяти “Энг улуғ, энг азиз” республика танловида “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди ва фахрли 1-ўринга сазовор бўлди.
Бу юксак эътироф ва эътибор таҳририят жамоасини янада улкан марралар сари рағбатлантираверади.

Мавзуга оид

  1. “Энг улуғ, энг азиз”

    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловини эълон қилади. 

    2016-06-17 09:27:18655
  1. Учинчи ўринга Наманган шаҳридаги “Фурқат“ маҳалла фуқаролар йиғини сазовор бўлди

    Самарқандда “Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. 

     

    2016-08-25 08:07:54518
  1. Ўзбекистонлик талаба

    Қозон федерал университетининг ўзбекистонлик талабаси Сабина Мусаева “Дунё дурдонаси - 2016” танловида қатнашиб, ғолиб бўлди.

    2016-06-03 09:12:11664
  1. Наманганда бадиий гимнастика бўйича “Олимпия умидлари” республика очиқ турнири бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 160 га яқин ёш спортчи ўзаро баҳслашди. 

    2016-06-22 10:44:231175
  1. Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

    Въетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997-98 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун учинчи кунги баҳслар ўтказилади. 

    2016-06-05 17:50:37683

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz